8 фев 2018

ПАХТАЧИ – "Армияда бармоғимдан айрилдим, раҳбарият яроқсиз деб, ҳарбий хизматдан бўшатди"

ПАХТАЧИ. "Мен Самарқанд вилояти Пахтачи туманида туғилганман. 2017 йил февралда Фарғона вилояти Марғилон шаҳрига муддатли ҳарбий хизматни ўтагани жўнадим. Хизмат кўнгилдагидек ўтаётган эди, аммо... 2017 йил 27 май куни буйруққа биноан шахсий таркиб билан ҳарбий қисм автопарки ташқи тарафини тозалагани жўнатилдик. Ҳудудни тозалаётганимизда бир юк машинаси ахлат ташиладиган тиркамани ҳарбий қисмдан тортиб чиқди ва бизнинг олдимизда тўхтади. "Ахлатларни тушириш учун масофа йироқ", деганимда, бизга бошлиқ сифатида ҳамроҳ бўлган сержант машина бошқарув қисми носоз экани, уни ўзимиз суришимиз зарурлигини айтди. Машинани энди сураётганимизда тиркама эшиги очилиб кетиб, ўнг қўл кўрсаткич бармоғимни узиб юборди!

Зудлик билан Фарғона ҳарбий госпиталига юборишди. Операция қилишди, бармоғимни жойига тикишди. Шифокордан "Бармоғим энди ишламаса керак тўғрими?" деб сўраганимда, "Йўқ, ундай ўйлама, албатта ишлайди" деб жавоб берди. Лекин мен ич-ичимдан бунинг иложи йўқлигини сезардим. Ушбу ҳолат юзасидан суриштирув комиссияси тузилди. У операциядан чиқишим билан менга бир-иккита ҳужжатга имзо чектириб олди. Кейин билишимча, ўша ҳужжатларда мен ўз хоҳишим билан тиркамани очмоқчи бўлганим ва у бармоғимни қисиб қолгани, хуллас, ҳамма айб ўзимда экани қайд этилган экан. Ахир, операциядан эндигина чиққан, ақлу ҳуши жойида бўлмаган бемор қандай ҳужжатга имзо чекаётганини қаердан билсин?

Барибир бармоғимни даволай олишмади ва орадан 15 кун ўтгач, ҳарбий хизматга яроқлилик даражамни аниқлаш учун Тошкент марказий ҳарбий клиник госпиталига жўнатишди. У ерда мен икки ойдан ошиқ даволандим. Аммо фойдаси бўлмади, бармоғим вақт ўтиши билан ишламай қолди! 2017 йил 31 август куни мени ҳарбий комиссияда хизматга яроқсиз деб топишди ва... уйга қайтдим. Яқинларим бағрига худди хизматни муваффақиятли тамомлагандек совға-саломлар билан кириб бордим. Бошқа нима қилай?!

Ҳарбийга ҳаёт йўлимни топиш илинжида борган эдим, афсус, бор умидларимни йўқотиб қайтдим! Қўлимда академик лицей дипломи ва хизматга яроқсиз деб ёзилган ҳарбий гувоҳнома! Қаерга ишга олишади энди мени? Моддий қийинчилик боис виртуал қабулхонага мурожаат қилганимда Мудофаа вазирлигидан сизга 1 марталик нафақа берилади деган мазмунда жавоб келди. Иш сўраб мурожаат қилганимда, Бандликка кўмаклашиш марказига йўлланма беришди. У ерда эса қурилиш соҳасига доир бўш иш ўринлари бор экан, холос. Ўнг қўл бармоқсиз қурилишда қандай ишлайман?"

https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-harbiy-xizmat/29025425.html

Комментарии

  • 8 фев 2018 20:51
    ГАДКИЙ Я ответил Ф Ф
    gif
  • 8 фев 2018 20:56
    Xa juda achinarli bo'libdi. Nasib bo'lsa hammasi yaxshi bo'ladi.  Hafa bolmang.
  • 8 фев 2018 21:00
    E uzi wunaqalani faqat harbiyla iwga olmidi bowqa hamma iwga oladiku mawina haydawi mardikorli qiliwi yoki bugalter vahokazo la uzir sureman likn gapim ogir botsa
  • 8 фев 2018 21:24
    Ей бродар харбир ходиса сабаб сиз болмайдь  харбир болган вокйани йахщи тарафларини кора бил ойокинг бут чап колинг бус бутун онг колингда еса 4 бармокинг бутун у хечхам нолинма олох таола сабрли бандасини севади хечкачон дардинги  изинма изин 3 кун етма олох ундайларни сабирли деп билмайди ва мархамат килмайди сен хурсан бол достим чунки бармог онига кол кетмаган йоки ойогларинг кетмаган хайот хали олдинда умит хардойим болган сендан факат охригача интилищ олох узи куласин сени достим
  • 8 фев 2018 21:24
    Ей бродар харбир ходиса сабаб сиз болмайдь  харбир болган вокйани йахщи тарафларини кора бил ойокинг бут чап колинг бус бутун онг колингда еса 4 бармокинг бутун у хечхам нолинма олох таола сабрли бандасини севади хечкачон дардинги  изинма изин 3 кун етма олох ундайларни сабирли деп билмайди ва мархамат килмайди сен хурсан бол достим чунки бармог онига кол кетмаган йоки ойогларинг кетмаган хайот хали олдинда умит хардойим болган сендан факат охригача интилищ олох узи куласин сени достим
  • 8 фев 2018 22:28
    xamma ozicha aqilli
  • 8 фев 2018 23:16
    Кули йуклар ишлаяптию!
  • 9 фев 2018 00:44
    Э йигидча бохчага боргансан у бита бармок 9таси бутунку пулни санаб биласанми санга пенсия керак 1ёки 2чи гурпа ногирони керак
  • 9 фев 2018 00:47
    Эркак бул ука хафа бума
  • 9 фев 2018 12:02
    Butga dardini dasturxon qganla dalbayobbb tupoyla dardini yozadi erke kuchli bulishi kere oyoq quli yuqla qancha xarakat qsa xamma narsa bdi
  • 11 фев 2018 16:18
    ?
  • 12 фев 2018 18:25
    SAN UROD SASIQ JURNALISTMUW MUSORKAW DEB YOZVOL GRUHLARDA UZBEKLARNI YOMONLAB BUYERDAYAM NIMALAR DEB VALDRAYABSAN FUUU
  • 12 фев 2018 22:20
    Xamma joyds bor bu burnini tiqib axmoqona provakatsiyon maqolalari bilan
  • 12 фев 2018 22:31
    MUSORKAW HAMMAJOYDA SASBYURBD
  • 13 фев 2018 08:44
    Qaysi kamentga qarameng wu borda