11 фев 2018

Самарқанднинг Пастдарғом туманидаги икки қаватли хусусий уйлардан бирида 11 февраль тонги соат 6га яқин портлаш бўлди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) берган хабарга кўра, газ билан тўлган ҳаво қоришмасида чақнаш туфайли портлаш юз берган ва уйнинг иккинчи қавати қулаган.
ФВВ сайтида чоп этилган хабарда айтилишича, портлаш Пастдарғом туманидаги Мустақиллик кўчаси, "Чархин" маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган хусусий уйда содир бўлган.
ФВВ ҳодисада қурбонлар ва жароҳатланганлар борлигини маълум қилди, аммо уларнинг сонини ҳозирча ошкор қилмади.
Аммо, Озодликнинг аниқлашича, ҳодисада 6 одам нобуд бўлган.
Пастдарғом туманидаги ҳокимлик идораларидан бирининг ўзини таништирмаган ходимидан олинган маълумотга кўра, портлашда ўлган 6 одамдан икки нафари катта ёшдаги аёл киши, 4 нафари ёш боладир.
"Икки қаватли хусусий уйнинг биринчи қаватида газ портлаган. Иккита аёл, тўртта бола ўлди - бувиси 3 та набираси билан ва ўша уйдагиларнинг бир синглиси битта боласи билан ўлган. Тунда ҳавога газ йиғилган бўлган ва адашмасам, ўша уйда оила билан бирга яшаган катта ёшдаги укаси светни ёққанда, биринчи қаватда портлаш бўлган. У эркак куйган, ўлмаган", деди ҳокимлик идораларидан бирининг вакили Озодлик билан микрофонсиз суҳбатда.
Озодлик сўрови билан ҳодиса тафсилотларини ўрганган Пасдарғом туманидаги манба ҳам 6 киши қурбон бўлгани ҳақидаги маълумотни йўллади.
Унинг аниқлашича: "Икки аёл, тўрт бола ўлган. Бир эркак киши юз ва бош қисмидаги куйиш жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Ҳодиса вақтида уйнинг иккинчи қаватида ухлаётган бўлган 2 киши - 3 боланинг ота-онасига шикаст етмаган".
Портлашга табиий газдан нотўғри фойдаланиш сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда ва бу ҳодиса муносабати билан ФВВ аҳолини яна бир бор газдан тўғри фойдаланишга чорлади.
(Озодлик Пастдарғом туманидаги ҳодисага оид қўшимча тафсилотларни аниқлашга уринмоқда, янгиликларни сайтимизда кузатинг! - таҳр.)
Ўзбекистонда куз-қиш-баҳор мавсумида табиий газ ва электр токи тақчиллиги боис, аҳоли газдан иситиш мақсадида фойдаланиши оқибатида портлаш ҳоллари тез-тез учраб туради.
Жумладан, ўтган йилнинг ноябрь ойида Фарғона вилоятининг Риштон туманидаги босмахонада ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши оқибатида 4 киши жароҳатланди. Жароҳатланганлардан уч навари босмахона яқинида жойлашган мактабнинг ўқувчиларидир.
Пастдарғом туманидаги каби кўп қаватли уйга жиддий путур етган ҳолат 2015 йилнинг март ойида кузатилган эди.
Ўшанда Наманган вилоятининг Чуст шаҳридаги 2 қаватлик бинода газ портлаши оқибатида камида бир одам нобуд бўлган, уч киши жароҳатланган эди, турар жой биносининг бир қисми вайрон бўлган.
Бундан ташқари, куз-қиш-баҳор мавсумида Ўзбекистоннинг турли вилоятларида уйини табиий газ билан иситишга мажбур бўлган оилаларда газ исидан заҳарланиб ўлиш ҳоллари тез-тез учраб туради. https://www.ozodlik.org/a/samarqandda-gaz-portladi-qurbonlar-bor/29033225.html

Комментарии

  • 11 фев 2018 18:07
    Joylari jannatdan bo'lsin.
  • 11 фев 2018 18:28
    Эх ...тугри ...жойлари жаннатдан булсин !
  • 11 фев 2018 18:30
    Эх ...тугри ..сабр тилаймиз !
  • 11 фев 2018 18:50
    Оллох асрасин
  • 11 фев 2018 19:15
    Эээ эссиз одамлар, норасида гудаклар. Качон тугайди Узбекистонда газ , свет ,иссик сув муаммолари. Одамзотнинг ярим умри газсиз,светсиз утиб кетар эканда, айникса мустакиллик йилларида тугилган ешларнинг. Эртага шу еш авлод хокимият тепасига келади. Бу хохлаймизми, йукми бу факт . Кейин куринг томошани. 18-19 асрларга кайтсак кк да кейин. Бизнинг вактда свет,газ йук эди. Сизларам шам, утин, кумир ексаларинг хеч нарса булмайди , деган сиесатни олиб борадида .
  • 11 фев 2018 19:24
    Кандай огир йукотиш, Бир кишини йукотсак канча куямиз. Бу оилада шунча одам улибди. Аллох рахматига олсин, сабрли булинглар.....
  • 11 фев 2018 20:02
    Tongda gumburlagan ovoz eshitildi. Momoqaldiroq deb 6ylab tashqariga chiqdim. Havo yaxshi osmon tinch. Abedda eshitdik bu voqeani. Xudo asrasin. 6tganlarni joylari jannat b6lsin ,yaqinlariga sabr tilayman.
  • 11 фев 2018 22:29
    Ассаламу алайкум Журналист....Сизни Хақорат қилганларга Хеч Хафа булманг Акси Уша Сизга ёзганларнинг Узлари Халқ душманлари Итялоқлар....Миллатнинг бузғунчлари...Чунки Улар Хайбаракаллачи еталамачи Уз фикри йуқ Расволар....Чунки Булар Уша Ифлосларни тарабдорлари..Мана 26 йил Ушаларни Хайбаракалла қилиб мақтаб келишди....Хозир Призидент Уша Қилинган хатоларга Кечирим сураб (Утган бузуғ система ишларидан)Ишларни туғрилашга киришган бир пайтда Улар Уша Хато қилганларни Узларини хам Ишларини хам Адвокатларига ухшаб Химоя қилиб келмоқда...Зулмга Учраб четга кетишга Мажбур булганларга Хали хам Тош отмоқдалар Призидентимиз Узлари Уларни қайтаришни гапираётган бир пайтда Улар Шундай Инсонлар қайтса Куп Хақиқат юзага чиқишидан Қурқадилар....Уша Сизга узшаганларга Маломат қилаётганлар...Ушаларни Ит ялоғларидир....Сиз хеч хафа булманг...Пайғамбаримиз САВ хам Маккани ташлаб Мадинга Хижрат қилганлар...У чунки У кишига Хам Зулм купайиб кетган Хатто Узини Яқинлари хам....ва Умрини Охиригача Мадинада яшаб утдилар.....Ит Хура Карвон Утаверади.....Инша аллох...хаммаси Аста секин Урнига тушади ....Ғийбат қилиб акиллаганлар Ортда қолиб кетаверади.....Уша Итялоғлар хам секин овозиб учиб ....йуқолиб кетади.....
  • 11 фев 2018 22:42
    Мен анчадан буён кузатиб коментларни уқиб келаман....Хақиқатни ёзасиз...Лекин Бизнинг Система Фақат бир ёқлама Ишлайдигон Журналистлар Сиёсий ва Идтимоий шархловчилар ва Хайбаракаллачилар Кланига айлантирилган...Булар Қотиб қолган Қаттиқ гипнозда (26 йиллик гипнозда) ёки Комада хали Узларига келмаяпдилар.....Афсус...Мана Призидент жон куйдириб Узлари Хақиқатларни айтиб Нотуғри ишларни Очиб Харомхур Ифлос Зулмкор рахбарларни Ишдан олиб Базиларини Қамаб турган бир пайтда Уша Сизга тош отган Итялоқлар Эски тузумни Хали хам Маддохлик қилиб тарафинт олиб келишяпди...
  • 11 фев 2018 22:44
    Ха Инсоф берсин Буларга Аллох Кузини очсин ...буларни....Бундайларга ачинасан киши Итялоқ ...Лаганбардор булиб утиб кетади....
  • 12 фев 2018 04:12
    Voy Basharanga Sikay Gandönlik Pidarazla Uyalmay Netmay Ozodlik Aniqlashicha E Amdan Tushgan Be Vatan Sen Qötoni Surishtirasanmi A Ğiybatdan Boshqasini Bilmaysanku Hayvonniki
  • 12 фев 2018 16:43
    Uyalmaysizmi o'lgalarni ustidan gapirishga...Hech kimni boshiga tushmasin!
  • 12 фев 2018 19:29
    АЛЛОХ, рахмат килсин.Якинларига сабр тилаймиз
  • 12 фев 2018 20:23
    Бу рост бизни махалладан эди.Жойлари жаннатдан булсин.Олмос акани онаси болалари синглиси булган.
  • 12 фев 2018 21:07
    Оллох рахмат килсин