18 фев 2018

Президент Шавкат Мирзиёев Бухорога 17 февраль кунги сафари чоғида Когон туманидаги ҳарбий қисмни бориб кўрди.

Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, президент ҳарбий қисмда мудофаа тизимидаги ислоҳотлар, Бухоро ҳарбий маъмурий сектори фаолияти билан танишган.
"Халқ билан армия, мудофаа бошқармалари билан ҳокимлик бир бўлиши керак", дея Мирзиёевдан иқтибос келтирди матбуот хизмати.
Шунингдек, Мирзиёев ҳарбийларнинг ёшлар билан тез-тез учрашиб, уларда ватанпарварлик руҳини кучайтиришга ҳисса қўшиши кераклигини таъкидлаган. https://www.ozodlik.org/a/29046438.html

Комментарии