Комментарии
- Предыдущие комментарии
- В начало
- 19 фев 2018 09:41Озодлик эмас..... Парнуха гурухи деб номини узгартирса хам буларкан
- 19 фев 2018 09:43Ким нима хохласа ёзувотти мавзу четда колиб кетаяапти.....сукиш уруш жанжал хамма мавзуда ....кеча биттаси ёлонгоч кизни хам расмини ташлаб юборди....
- 19 фев 2018 11:33Menimcha bu taklif ancha yaxshi taklif, xizmat sifat va qulayliklar ancha kengayarmidi deyman. Bozorlarning yonib ketishi ham kamayardi.
- 19 фев 2018 11:33Шу кушикни хозир телевизордан бериб ётибди
- 19 фев 2018 11:34Men salomingizga alik oldim. Salom farz, alik esa qarz.
- 20 фев 2018 14:10Shu paytgacha O'zbekiston qazilma va boshqa boyliklariyam halqiyam tepadagi to'rt-beshta oyilani manfaatiga hizmat qilardi huddi shahsiy mulkiday...
Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
Президент Шавкат Мирзиёевнинг "Тижорат ташкилотларида давлат иштирокини янада камайтириш бўйича чора-тадбирлар ҳақида"ги қарори лойиҳаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида муҳокамага қўйилди.
Лойиҳада Тошкентдаги деҳқон бозорларидан бири ва битта савдо марказини хусусий, жумладан, хорижий ширкатга бериш таклиф қилинган.
14 февралда давлат хизматлари порталида эълон қилинган ушбу ҳужжат лойиҳасида қатор таклифлар муҳокамага қўйилган ва муҳокама 1 мартда якунига етади.
Хусусан, деҳқон бозорлари ва савдо мажмуаларини хусусий секторга бериш бўйича илк тажрибани Тошкентда ўтказиш таклиф қилинган.
Президент қарори лойиҳасида айтилишича, шаҳар ҳокимлигига тажриба ўтказиладиган деҳқон бозори ва савдо мажмуасини танлаши учун 3 ой муддат бериш лозим.
Сўнгра, танланган савдо объектлари шартнома асосида яхши тажрибага эга бўлган ширкат, шу жумладан, хорижий ширкат бошқарувига берилади.
Ҳужжатда, шунингдек, "бошланғич лойиҳа натижасига кўра, 2019 йилнинг 1-январига қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига давлат мулкини, шу жумладан, давлат улушлари ва давлат идораларидаги мулкни бизнес операторларига ўтказиш бўйича таклифларни тақдим қилиш" айтилган.
Ҳозирда жамоатчилик муҳокамасига қўйилган ушбу лойиҳа тасдиқланиши, ўзгариши ёхуд бекор қилиниши мумкин.
Ҳозирда Ўзбекистондаги аксар деҳқон бозорларининг низом капталидаги асосий улуш давлатга тегишли.
Президентнинг 2015 йил 28 апрелдаги қарорига биноан икки йил ичида бозорлардаги давлат улушини 51 фоизга қадар тушириш кўзда тутилган эди.
Аммо, Nuz.uz сайтида келтирилишича, аксар бозорларда давлат улуши ҳануз 53 фоиздан 99 фоизга қадар сақланиб қолмоқда.
Хабарда айтилишича, жумладан, Тошкентнинг "Фарҳод деҳқон бозори"да 99,4 фоиз, "Юнусобод деҳқон бозори"да 94,9 фоиз, "Олой деҳқон бозори"да 98,7 фоиз, "Авиасозлар деҳқон бозори"да 88,7 фоиз, "Эски жўва" деҳқон бозорида эса 78,5 фоиз улуш давлатга қарашлидир. https://www.ozodlik.org/a/mirziyoyevning-bozorni-xorij-sarmoyadoriga-berish-taklifi-muhokamada/29046698.html