20 фев 2018

“Тожиктелеком” давлат Интернет-провайдери эндиликда мамлакатдаги провайдер ва алоқа компанияларга ягона Интернет-трафик сотувчиси бўлади.

Авваллари провайдерларнинг ўзлари Интернетни қаердан – Қирғизистон, Ўзбекистон ёки Хитойданми - сотиб олишни ўзлари ҳал қилишарди. Эндиликда бу нарса тақиқланди.
Давлатга тегишли Интернет-провайдер раҳбариятининг фикрича, бу ерда қонунлар бузилмайди, балки ҳукуматнинг “Ягона коммутация алоқа маркази" (ЯКАМ) ни ташкил қилиш тўғрисида”ги қарори асосида фаолият юритилмоқда.
Тожикистон расмийлари терроризм ва экстремизмга қарши курашиш ва миллий хавфсизликни таъминлаш мақсадида 2016 йил бошларида ЯКАМ ташкил этишга қарор қилган эди.
Марказ ташкил қилиниши учун бюджетдан 50 млн доллар ажратилди ва ҳукумат ва махсус хизматларга мамлакатдаги барча алоқа хизматлари устидан чекланмаган миқдорда назорат ўтказиш имкониятини берди. Эндиликда махсус хизматлар барча суҳбатларни эшитишлари, интернет-трафикларни назорат қилиш ва кузатиш ҳамда ўз хоҳишларига кўра, алоҳида олинган фойдаланувчи ва компанияларни ўчириб қўйиш имкониятига эга бўлди.
Бироқ аввал провайдерлар трафикларни “Тожиктелеком”дан ташқари сотиб олмасликлари борасида сўз йўқ эди. Тожик провайдерлари ва мобил алоқа компаниялари вазиятни изоҳлашдан ўзларни олиб қочишмоқда. Улар, ўзлари факт билан таништирилганларини, эндиликда ҳеч нарсани ўзгартириб бўлмасликларини айтишмоқда.
Бироқ Тожикистон мобил компаниялари раҳбарияти бу қарорнинг қонунийлигини текшириш масаласида Бош прокуратурага мурожаат қилишди. Уларнинг фикрича, Ягона коммутация маркази трафикларни мувофиқлаштириш ва назорат қилиб туриш учун керак. Бу ЖСТ аъзоси бўлган мамлакат Интернетни монополия қилиш ҳуқуқини англатмайди.
"Чегара билмас репортерлар" Тожикистонни “қизил ҳудудга” – яъни матбуот эркинлиги ва Интернет соҳасидаги вазият қониқарсиз бўлган мамлакатлар сафига киритди. https://www.ozodlik.org/a/tojikiston-internet/29048394.html

Комментарии

  • 20 фев 2018 07:50
    Фотография
  • 20 фев 2018 08:02
    Qatdiy chora kurilyabdi, mxx yana qaytadi
  • 20 фев 2018 08:12
    :'(:'(
  • 20 фев 2018 08:15
    Озод жужа бокарга ухшейди кетга дон сепса жужалари чопа чоп талакай бир бири бн чокишатконлари хам бор
  • 20 фев 2018 08:19
    Узбекистонда хам қачон
    Интернет нормаллашаркан???
    Деб утирган қоракузлар қанча
    ИМО да куриб бумаяпти.
    Овози чиқса
    Башара куринмиди.
    Сахифани очиб епгунча
    Мбт тугайди
    Хайрли тонг десенг.
    Чунмадим хозир обедку деган жавоб келади.
    Балки
    Бу хам МХХ чилар нинг найрангидир.???
  • 20 фев 2018 08:47
    Ilon mask yer yuzini 2027 yilgacha wifi bilan taminlamoqchi tak shto xafa bölib yurmanglar(H)
  • 20 фев 2018 08:48
    Қизлар
    Класс босменглар севиб қоламан
  • 20 фев 2018 09:42
    Тезликни ошириш камайтиришни  правайдерлар хал қилмайдими?
  • 20 фев 2018 09:46
    Эх ...интернет деган бало
            кайлардан келиб колдиё
            ....деган эди Шукрилла Исраилов
  • 20 фев 2018 09:48
    Эх ..дабилю дабилю дабилю точка ру ...деб куяди яна
  • 20 фев 2018 09:53
    ****
  • 20 фев 2018 09:59
    Кўпроқ тежаб соққани чўнтагига жойлаш учундир.
  • 20 фев 2018 15:03
    Фотография
  • 20 фев 2018 16:38
    Программистлик ишимга қайтсаммикин Мавлоно?
  • 20 фев 2018 17:36
    Браво не только билайн юсел тоже в том же положения.