20 фев 2018

Ўзбекистон Маданият вазирлиги “катта маблағ” талаб этилиши важи билан ўзбек адабиётининг буюк вакили Абдулла Қодирий уй - музейини ташкил этишдан воз кечиб келмоқда.

Бу ҳақда 19 феврал куни ЎзА сайтида чоп этилган мақолада сўз боради.
Агентликнинг ёзишича, Маданият вазирлиги Абдулла Қодирий уй музейини ташкил этиш илтимоси билан Қодирийлар авлодидан 25 нафар киши имзо чеккан мактубга: “Уй-музейи ташкил қилиш учун уй ҳудудини асл ҳолатига келтириш керак, бу эса, ўз навбатида, катта маблағни талаб этади... Шунингдек, уй-музейи ташкил этиш учун А.Қодирийнинг оила аъзоларини бошқа уй-жой билан таъминлаш масаласи Маданият вазирлигининг ваколат доирасига кирмаслигини ва бу масала Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ҳал этилиши мумкинлигини маълум қиламиз”, деб жавоб берган.
“Хатда яна вазирлик музей ташкил этиш учун, экспонат ва инвентарлар етишмасилигини ҳам сабаб қилиб кўрсатилган. Маданият вазирлигининг ушбу “маданият”ли жавобига К.Акилова имзо чеккан”, дейилади ЎзА хабарида.
Адибнинг невараси Хондамир Қодирийнинг маълумот беришича, Адабиёт музейида Қодирийга тегишли экспонатлар мавжуд бўлиб, Қодирий уй-музейи ташкил этилса бу ёдгорликлар адиб ҳовлисига қайтарилади. Уйда ҳозирда авлодлар томонидан адибга тегишли бўлган бир-қанча буюмлар сақланмоқда. https://www.ozodlik.org/a/29049661.html

Комментарии