20 фев 2018

18 февраль куни Ўзбекистоннинг Самарқанд вилоятини Тожикистоннинг Суғд вилояти билан боғлаб турувчи Жартепа- Саразм чегара ўтиш нуқтасидаги улкан девор бузилиб ташланди.

Икки давлат ўртасидаги деворни бузиш маросимида тожик ва ўзбек чегарачилари делегациялари иштирок этди.
Тожикистон халқи орасида “Ислом Каримов девори” номи билан танилган баландлиги 3 метр ва узунлиги 10 метрдан кўпроқ бўлган бу девор 2010 йилда Ўзбекистон томонидан қурилган.
Тожикистон расмийларининг Озодликка маълум қилишича, мазкур чегара ўтиш нуқтасида икки томондан терминал, меҳмонхона ва транспорт воситалари турадиган жой қурилиши режалаштирлиган.
Айни ўтиш нуқтаси яқинида жойлашган Панжикент тумани Саразм қишлоғида яшовчи Осим Жамоловнинг айтишича, маҳаллий аҳоли бундай ўзгаришларни икки давлат ўртасидаги муносабатларни янада яхшилашга қаратилган қадамлар дея баҳоламоқда.
“Олдин биз асосан Ўзбекистондаги қўшни минтақалар билан борди-келди қилиб, уй-рўзғор маҳсулотларини Самарқанддан сотиб олардик. Негаки, Сўғд вилояти маркази Хўжанд шаҳри биздан жуда узоқ. Агар Самарқандгача 36 километр бўлса, Хўжандгача 250 километр йўлни босишга тўғри келади,”дейди Осим Жамолов.
Айни дамда, панжакентлик журналист Шоҳин Равшаннинг фикрича, Ўзбекистоннинг Жартепа ва Тожикистоннинг Саразм минтақасидаги ўтиш нуқтасини расман очиш маросими келгуси ойнинг иккинчи ярмига белгиланган.
Шоҳин Равшанга кўра¸ айни кунларда Панжикент туманида Наврўз байрамига тайёргарлик бошланган ва бу тадбирларда Ўзбекистон делегациясининг ҳам иштирок этиши кутилмоқда.
“Шаҳардаги Наврўз байрамида икки давлат президентларининг қатнашиши ҳақида шов-шувлар бор. Ўзбекистон ва Тожикистон президентларининг икки давлат ўртасидаги чегара нуқтасини расмий тарзда очилишлари айтилмоқда,” -деди журналист.
Ҳар йили Наврӯз байрамининг расмий маросими Тожикистонинг турли минтақаларида мамлакат президенти иштирокида нишонланади.
Жорий йилда ушбу байрамнинг Панжакент туманида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Март ойининг иккинчи яримида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëевнинг Тожикистонга расмий ташрифи кутилмоқда.
Ушбу ташриф чоғида икки давлат орасидаги кўп масалалар борасида келишувлар имзоланиши кутилмоқда. https://www.ozodlik.org/a/tojikiston-ozbekiston-cegara-rahmon-mirziyoyev/29050298.html

Комментарии

  • 26 фев 2018 17:43
    Бародар бафикрам хато кардед. Ман ягон фикри бад оиди тоjикон нанавистаам.
  • 26 фев 2018 17:46
    Чи гуфтаисти навиштагиатро як бор хон аввал
  • 26 фев 2018 17:48
    Биринчидан каримовдан бутун Тожикистон норози  может Узбекистонликлар хам
  • 26 фев 2018 17:50
    Ишонуринг каримовдан  жуда Хам розимиз!!
  • 26 фев 2018 17:51
    Сизлар рози булсангиз бизлар нега рози булишимиз кере
  • 26 фев 2018 17:56
    Йуллрни беркитиб кариндошлардан ажратиб куйгани учунми рози булайликми
  • 26 фев 2018 17:56
    У сизларни  ишиларинг рози буласизларми йукми, узбекистонликларам можит норози Деган гапизга ездим. Узим узбекистонлик булганим учун ездимки ишонуринг узбекистонда каримовдан купчилик рози..
  • 26 фев 2018 17:59
    Чегара нега бекилгани буни Хамма билади биринчидан наркотрафик узбекистонни наркотик босиб кетди иккинчидан Самарканд Ва бухоро ерларига йук жойдан фитна чикариб талаш бошланди, учинчидан чегарадан бир туда вохобилар кириб бир неча кишлоларни босиб олгандан кейин сабр коса тулдиде хаммаекни беркитишди!!
  • 26 фев 2018 18:01
    Чиба мана хакорат карди?
  • 26 фев 2018 18:03
    Аввал фикр куну бад навис
  • 26 фев 2018 18:05
    Йул 2010 ёпилган Тожикистон 91 йил мустакил булган нима йул ёпилгунча узбекистонга карам эдими? ????????
  • 26 фев 2018 18:13
    Гуёки хозир йукдек уша наркотрафик узбукистонда бу ифлосни йукотиб изини курутишни иложи йук менимча
  • 26 фев 2018 18:20
    Хаму границу **** меша намеша хамнхелам Точикистон ба пеш рафтестай
  • 26 фев 2018 18:21
    Э бародар тоjикистон дар ссср ам ба узбекистон дастнигар буд аз гуфтаи узбекистон берун намебаромад. Баъди бастани рох дар паи харакати дигар шуд. Бовар кунед агар хамин хел намешуд холохам дастнигар буд. Соли 2007/8 ман дар хуjанд будам хамаги 2 соат свет медод чи ахвол буд медонед ё не? Он дам хам дастнигар буд. Шукри худо имруз ахвол аъло хаст дар JТ. Нанг номус карданд. Ман хеле хурсандам аз ин хол.
  • 26 фев 2018 23:46
    Xamma xam emas, butun xalq nomidan jovob bermang. Gorimga kirib jovob bermaysizku erta mani urnimdan yoki jovob qilolasmi?