1 мар 2018

Озодликка Ички ишлар мутасаддиларидан келган маълумотга кўра, Тошкент шаҳар прокурорининг коррупция ва иқтисодий жиноятлар бўйича собиқ ўринбосари, адлия катта маслаҳатчиси 68 яшар Мирағлам Мирзаев (лақаби Антибиотик) устидан жиноий иш очилган.

ИИВ мулозимларидан бирининг Озодликка билдиришича¸ Мирзаев устидан очилган жиноий иш доирасида МХХнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ҳузуридаги Терроризм ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлинмаси собиқ бошлиғи¸ 42 яшар Абдурашид Мирзаев (Мирағлам Мирзаевнинг ўғли)¸ Тошкентдаги “Юнусобод адвокатлар коллегияси” раҳбари Муҳаббат Ҳасанова ( лақаби Кардинал - Мирағлам Мирзаевнинг хотини) ҳибсга олинган.
Мирағлам Мирзаевнинг Тошкентдаги "центр Луначарский"даги қўшниси Озодлик билан суҳбатда “бир вақтлар қудратли бўлган прокурорнинг уйидан 23 февраль куни қора ниқоблилар бошига ëпинчиқ ташланган бир неча одамнинг олиб кетилганига шахсан ўзи гувоҳ бўлганини билдирди.
"Маҳаллада қий-чув бўлиб кетди. Борсак¸ автобусларда келган қора маскалилар "Антибиотик"нинг ҳовлисини ўраб олган экан. Ҳовлини босганлар тезлик билан бир неча одамни бошига плашга ўхшаган нарса ташлаб¸ қўлига кишан солган аҳволда олиб чиқиб кетишди. Ëпинчиқ тагидагилар кимлигини аниқ билмайман¸ аммо маҳалладигиларга кўра¸ Мирағламнинг ўзини ҳам олиб кетишган"¸ деди Тошкентнинг бойлар маҳалласи деб танилган мавзесида яшовчи тадбиркор.
Айтилишича¸ Мирағлам Мирзаев¸ пенсияга кеткизилганидан кўп ўтмай¸ "инсульт бўлиб ëтиб олган". Аммо Озодлик гаплашган мулозимларга кўра¸ бундай ташхис расман тасдиқланмаган ва унинг қўлга олинишига тўсқинлик қилмаган.
Озодлик суҳбатлашган Тошкент ҳуқуқ тизими мулозимларидан бири Мирағлам Мирзаевнинг укаси Мираъзам Мирзаевнинг ўғли¸ МХХнинг Тошкент вилоят бошқармаси ҳузуридаги Терроризм ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлинмаси собиқ бошлиғи Мансур Мирзаев устидан ҳам жиноий иш очилганини билдирди. Мансур Мирзаевнинг отаси Мираъзам Мирзаев Тошкент вилоят Ички ишлар бошқармасида узоқ йиллар раҳбар муовини сифатида фаолият кўрсатган.
Ҳозирча Озодлик Мирзаевларга қўйилаëтган айблов ва уларни ҳибсда сақлаш ҳақидаги ҳарбий суд ажримини бевосита кўргани йўқ. (Бундай ҳужжат сизда бўлса¸ улар нусхасини Озодликка юборишингиз мумкин.)
Республика ҳарбий прокуратураси ва Бош прокуратуранинг Озодлик боғланган мухбири 1 март куни боғланган расмийлари "бу хабарни на инкор қиламиз ва на тасдиқлаймиз" деган айни мазмундаги жавоб билан чекланди.
ИИВ мулозимининг Озодликка билдиришича¸ Мирағлам Мирзаев ва хотини Муҳаббат Ҳасанова 22 февраль куни ҳибсга олинган собиқ Бош прокурор Қодиров устидан олиб борилаëтган тергов амалиëтлари доирасида ушланган. (Бош прокуратура матбуот хизмати 24 февраль куни Қодировнинг 23 февраль куни ҳибсга олинганини хабар қилган эди.)
Қодиров иши доирасида айни 23 февраль куни Бош прокурорнинг собиқ ўринбосари¸ 45 яшар адлия полковниги Улуғбек Суннатов¸ президент Каримовнинг давлат маслаҳатчиси¸ Тошкент вилоятининг собиқ прокурори, адлия катта маслаҳатчиси Жамшид Файзиев каби бир неча собиқ мулозим ҳам қўлга олинган ва терговга тортилган.
Бу ишлар юзасидан Озодликка маълумот сиздирган ИИВ мулозимининг ўз тасарруфидаги ҳужжатларга асосланиб айтишича¸ Мирағлам Мирзаевнинг ўғли Абдурашид ва жияни Мансур Мирзаевлар республика ҳарбий прокуратураси сўровига кўра эҳтиëт чораси сифатида ҳибсга олинган.
Унинг айтишича¸ Мирзаевлар оиласи "Жиноят Кодексининг 205-моддаси (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва 210-моддаси (Пора олиш) да назарда тутилган жиноятларни содир этишда гумон қилинмоқда.”
Тошкентдаги “Юнусобод адвокатлар коллегияси”нинг ўз исми айтилишини истамаган ходими 1 март куни Озодлик билан суҳбатда “Кардинал опани (Муҳаббат Ҳасанова назарда тутилмоқда - таҳр.) эркаклар байрами куни қора ниқоблилар қўлига кишан солиб олиб кетган”ини билдирди.
Расман Тошкент шаҳар прокурори лавозимида ишлаганига қарамай¸ амалда бутун прокуратура тизимини бошқарувчи “ўзгармас ва қудратли” шахс сифатида ном чиқарган Мирағлам Мирзаев президент Шавкат Мирзиëев 2017 йилнинг 9 февраль кунги селектор йиғилишида ИИВ ва прокуратура тизимларини танқид қилганидан бир неча кун ўтиб ишдан олинган эди.
Мирзаевнинг хотини Муҳаббат Ҳасанова¸ Озодлик гаплашган мулозимларга кўра¸ Ўзбекистон МХХнинг собиқ раиси¸ генерал Рустам Иноятовнинг хотини Флора Иноятованинг яқин дўсти ва қариндошидир.
Кузатувчилар¸ Мирзаевлар сулоласининг узоқ йиллар давомида тадбиркорларни аëвсиз қақшатиб келгани уларнинг айнан Иноятовлар билан яқинлиги боис жазосиз қолганини айтишади.
Қўшниларга кўра¸ Мирағлам Мирзаевнинг ҳовлиси Рустам Иноятов билан битта маҳаллада жойлашган.
"Спрут" чангалига тушган доктор ҳикояси
Озодлик суҳбатлашган ҳуқуқ тизими расмийлари “Мирзаевлар оиласининг тадбиркорларни қақшатган йиртқичлар тўдаси бўлгани ва бу тўданинг ҳибс қилинганидан қониқиш ҳис қилганини” билдирдилар.
Мирағлам Мирзаев прокуратура¸ МХХ¸ ИИВ ва адвокатура тизимида шакллантиргани иддао қилинаëтган “оилавий мафия” чангалига тушган тадбиркорлардан бири Тошкентда хусусий клиника очганидан сўнг танилган врач.
Мирзаев гуруҳи томонидан клиникаси йўқ қилинган бу тадбиркор¸ ўзини “яхшигина йўталтириш” жараëнида “оиланинг барча аъзоси" иштирок этганини айтади:
- Олдин угроза қилди¸ клиникани оламан деб. Кейин доктор ўғлимни Мирағламнинг жияни Мансур шантаж билан қўлга олди. Тошкент вилоятида тутиб олиб уриб¸ МХХ ходимига разбойний нападение қилди¸ деб расмийлаштирди. Кейин менга Муҳаббат Ҳасанова деган адвокатга борсангиз¸ ҳал қилиб беради¸ дейишди. Мирағлам проблема қилса¸ хотини "ечиб берар экан". Муҳаббат опа эса бориб Абдурашидни рози қилинг деди. (Мирағламнинг ўғли) Абдурашидга 10 минг доллар берсам¸ олиб тортмага беписанд отворди. "Нима¸ анави постда турган рядовойга берадиган пулни бераяпсан менга" деб ҳақорат қилди. Билсам¸ Муҳаббат опанинг эшигидан ҳатлаш 50 минг доллардан бошланар экан. Бор-йўғимни сотиб уларга берсам ҳам¸ пулимни ҳам олишди¸ ўғлимни ҳам қаматишди¸ дейди шахси очиқланишини истамаган тадбиркор.
Айни пайтда Озодлик Мирағлам Мирзаевлар оиласи тарафидан қақшатилган тадбиркорлар ҳақида маълумот йиғмоқда.
Сиз бу жараëнга бевосита алоқадор бўлсангиз¸ ўзингиз ëки яқинларингиз бевосита Мирзаев ва унинг гуруҳи таъқиб-тазйиқига учраган бўлса¸ марҳамат¸ тафсилотларни Озодлик билан ўртоқлашинг. https://www.ozodlik.org/a/miraglam-mirzaev-mansur-abdurashid-mxx-prokuratura/29071128.html

Комментарии

  • 3 мар 2018 04:59
    teper vsya semya budut plakat ochen gromko gromko budet plakat, ya bi xotel na nix posmotret kak oni budut plakat.

    Vot tebe 50 tisyacha dollor ne plach beri ne stesnyaysya beri.
  • 3 мар 2018 05:07
    Buyogda qorni nonga töymagan odamlar yuribdi dori darmonga puli yöq odamlar yuribdi bu oilaviy horamxörlar 10 ming dollarni nazariga ilmaydi dözaxda kuygur ifloslar, qamoqda chiritiw kk ifloslarni.
  • 3 мар 2018 08:07
    фамиладош
  • 3 мар 2018 12:12
    Shunchalikka ham boradimi odamlar a????  Aytishadiku odamni kuzini tuproq tuydiradi deb
  • 3 мар 2018 14:52
    Одамни одам киладиган хам пул  , Одамни  Хайвон киладиган хам пул
  • 3 мар 2018 16:01
    3 4 7 ответил black lion
    Bunler hepse xirxiz olmus yapacak bise yok ke
  • 3 мар 2018 17:16
    Манда бу инсонлар хакида маълумот бор, лекин хавфсиз кандай сизлар билан богланишни билмаяпман. Telegram. Whats app. IMO. Viber манга тугри келмайди. Уларда номер чикади
  • 3 мар 2018 18:07
    А
  • 3 мар 2018 19:23
    Яхши фильм ...Янги кисми хам ажойиб ишланган ...
  • 3 мар 2018 20:42
    Худо хаммасыны коргувчы. Ха бизлар кийналдик, нохакликларга дучор болдик лекин умидни узмай яшашлик хам мардликдур достлар. Бир кун келип хаммасы жавоб берады. Бу дунё пул билан олчанмаслигин унуткан жохыллар.
  • 4 мар 2018 11:15
    АВВАЛО ОЛЛОХГА ХАМДУ САНОЛАР БОЛСИН!!!КОЛГАНИГА ШАВКАТ МИРЗИЁЕВГА РАХМАТ!!!МОЛОДЕЦ.ХАКИКИЙ УЗБЕК,ХАЛК УГЛОНИ ЭКАН!!!БУНАКАСИ ЖУДА КАМ
  • 4 мар 2018 12:40
    Кулга олинган булса жуда яхши булибди. Мухтарам президентимизга рахмат
  • 4 мар 2018 17:58
    Дунёни иши кизик бу прокурор ва снб милиция каматиб юборганлар амнистияга чикишади ва буларни урнини эгаллайди. Булар камокка утиришади:-Dчархпалак!
  • 5 мар 2018 20:12
    Sikish kerak gandonlani, Bu pidaraz gandonlaga yaxshi gap xayip. Itdan boganla tanish bilish urug aymoq qilb xammayoqdi omini chiqazgan. Shu uchunam biror ish urniyu tadbirkorlar yoq
  • 8 мар 2018 16:04
    Tugamaydiyu bu ğiybatlar kupayvotiyu