2 мар 2018

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Тошкент давлат циркининг собиқ бош директори Баҳром Мажидовни қидирувга берди.

Вазирлик сайтида 63 ёшли Мажидовнинг Жиноят Kодексининг 164-моддаси, яъни ўғирлик, талончиликда гумонланиб қидирилаётгани билдирилган. Ғойиб бўлишидан олдин Мажидов цирк мол-мулкини талон-тарож қилганликда гумонланиб, терговга тортилган.
Ўзбекистон давлат циркига 30 йилдан ортиқ раҳбарлик қилган Ўзбекистон Xалқ артисти Баҳром Мажидовга нисбатан Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги қидирув эълон қилди.
Айни пайтда¸ 1 март куни Мажидов номини халқаро қидирувга берилганлар рўйхати эълон қилинадиган Интерпол сайтидан топиб бўлмади.
Вазирлик сайтида шу ҳафта бошида пайдо бўлган эълонда Мажидовнинг Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 164-моддаси - ўғирлик, талончиликда гумонланиб қидирилаётгани билдирилган.
Озодлик гаплашган цирк ходимларига кўра¸ Мажидов муқаддам цирк мол-мулкини талон-тарож қилганликда гумонланиб, терговга тортилган.
Ўзбекистон давлат циркида ишловчи ходимлардан бири Озодлик билан суҳбатда собиқ раҳбари циркнинг 1 миллиард сўмдан ортиқ маблағини ўзлаштирганликда айбланиб судга тортилганини айтади.
"Бунга бир йилча бўлиб қолди. Ҳозир унинг қаердалигини ҳеч ким билмайди. Кимлардир Москвада дейди. Ўша ерда циркда ишлаяпти, дейишади. Санъат одами кўчада қолмайди-да. У одам циркни анча қийин аҳволга солиб кетди. Ҳозир унинг ўрнига бошқа директор бўлган, циркни аста-секин оёққа турғизмоқда", деди цирк ходими.
Ҳайвонларни эшак гўшти билан боқишган
Циркнинг исми сир қолишини истаган бошқа бир ходими Мажидов раҳбарлиги даврида циркдаги ҳайвонларнинг белгиланган меъёр бўйича мол гўшти билан эмас, балки эшак гўшти билан боқилганини айтади.
"Битта йўлбарс кунига 6-7 кило гўшт ейди. Лекин улар мол гўшти ўрнига уч баравар арзонга эшак гўшти олиб беришган. Ҳужжатларда эса мол гўшти, деб расмийлаштириб келишган. Циркда қанча ҳайвон бор, ўғирлик миқдорини тасаввур қилаяпсизми? Бундан ташқари Мажидов чет давлатларни циркига акробатларни муддатли ишлашга жўнатиб, шартномада берилиши керак пулларни ҳам талон-тарож қилган," дея иддао қилди Озодлик гаплашган цирк ходими.
Озодлик қидирувда бўлган Баҳром Мажидовни ўзи билан ҳам боғланишга уринди. Лекин уни танийдиган ҳамкасблари Мажидовда жамоатчилик учун очиқ гапиришга ҳозирча истак йўқлигини айтишди.
Баҳром Мажидовнининг яна бир ҳамкасби Озодлик билан суҳбатда собиқ директорнинг қидирувга берилганининг цирк фаолиятига алоқаси йўқлигини таъкидлади.
(Мажидов истаган пайт Озодликка боғланиб¸ ўзининг қидирувга берилгани юзасидан баëнот бериши мумкин.)
"Баҳром аканинг бўйнига 1 миллиард сўм қўйишган, лекин бу нотўғри бўлиб чиқиб, Баҳром ака қанақадир штраф тўлаб май ойида оқланиб чиққанди. Ўшандан буён уни циркда ҳеч ким кўрмади. Эшитишимизга кўра, у қандайдир пул жанжалига аралашиб қолган. Қандай жанжаллигини билмайман. Валютчиклар билан боғлиқ жанжал. Цирк билан боғлиқ эмас. Шу бўйича қидирилаётган бўлиши мумкин, чунки у цирк иши бўйича оқланганди. Оқланганидан сўнг циркда ишламаётганди," - деди Тошкент циркининг бу ходими.
Тошкентдаги циркга 1914 йилда асос солинган эди.
Циркнинг илк биноси 1966 йилда Тошкентда рўй берган зилзила оқибатида вайрон бўлганидан сўнг Ҳадра майдонида янги цирк биноси қурилганди.
1991 йилда Ўзбекистон мустақил бўлгач¸ цирк биноси қайта таъмирланди.
Тошкент давлат цирки ўзбекистонлик дорбозлар сулоласи асосчиси Тошкенбой Эгамбердиев номи билан аталиб келинади. https://www.ozodlik.org/a/ozbekiston-circus-tashkent-quyon-director/29070870.html

Комментарии

  • 2 мар 2018 09:44
    Уффффффф,надоело всё это......
  • 2 мар 2018 09:49
    Сўкинменг қизим гуноҳ бўлади
  • 2 мар 2018 09:51
    Сукинмадим,худо сакласин сукинишдан ,жонга тегди шунга ухшаш гаплар деб ёздим холос
  • 2 мар 2018 09:55
    Кечирасиз унда мен сўкиняпсиз дебман
  • 2 мар 2018 10:11
    Қўғирчоқ театрини нархи қанча ҳозирги кунда?
  • 2 мар 2018 10:13
    Sirk zdaniyasini bir remont qilw kere cirp tokilp tuwi dvoti:-D
  • 2 мар 2018 10:14
    Farzandlarini oborginam kemidi
  • 2 мар 2018 10:16
    Sirk 50 min bilet
  • 2 мар 2018 10:17
    Qanaqa 110 min szga nma bu monte karlomidi...
  • 2 мар 2018 10:18
    ? Nma sasig ;-)
  • 2 мар 2018 10:19
    Wunaqa
  • 2 мар 2018 10:27
    Bugun voxt yogu ;-) sirk yoqmidi manga prosta bollarm br br optuwin dp qoladi
  • 2 мар 2018 10:28
    Endi bunis owib tuwti
  • 2 мар 2018 10:30
    Hudo holasa optuwarman bollani
    krakadil owp tuwti dudm boya
  • 2 мар 2018 10:31
    7 martdan bowlanarmidi
  • 2 мар 2018 10:32
    Kirakadilli bolasimi bu :-D
  • 2 мар 2018 13:32
    оббоо угриларни охтариб юрурамиз эканда кимнидур ишдан олиб иккинчисини куйб уни махтаб олдингисини коралаб!!!(H)(H)(H)  нарх наволарга качон ахамият берар эканмиз!!!(H)  космический нархлар замони узгарармикин, еки дальше иш уриндикларини алмаштириб юрурар эканмимзми(H)
  • Комментарий удалён.
  • 2 мар 2018 15:49
    Бу одам, 6-7 йилдан бери бир оёги камокда, бир оёги терговда юрган одам. Тошкент циркини 30 йил бошкарган одам. Эшитишимча 2010-йиллар, бу одам Козогистон казиноларида назарга' тушган. Киморвоз булган. Айтишларича  Алмата казиноларига йилига бир марта, икки марта борар экан. Хар борганида  Чунтагига ярим миллион, бир миллион доллар солиб. Кейин циркни,  Узбекистонда  текшириш хукуки бор ташкилотларни хаммаси текширган, МХХ бошчилигида. 2011-2012 йиллар.   Бахром Мажидовни камаб куйишди.Кейин куйворишди. Бахром Мажидовни оркасида ким бор номалум. Уни текширган ва камаганларни купини узларини камашди, ёки ишдан хайдашди. МХХдагилардан бошка! МХХдаги  уша пайтдаги саньат'  устидан назорат килувчи булим бошлиги орденми, медалми олган.  Циркдаги ишларни очгани учун. Канака килиб яна пул угирлаган, номалум.
  • 2 мар 2018 21:06
    WU KATTA KATTA LAVOZMLADA IWLAYDIGANLARNI 50 55 YOWGA4A IWLATB ORNINI YOWLAGA BOWATW QARORI 4QSA  YAXWI BOLARDI ATO URUG' AYMOG'I B.N TOMIRLAWIB ILDZ OTIWIB KETIWADI
  • 2 мар 2018 22:33
    :-D:-D:-D ярамас филни у'г'ирлагандирда