14 мар 2018

Хитой Ўзбекистонга Ички ишлар вазирлиги академиясида инновацион ўқув фондини ташкил этиш лойиҳаси учун 22 миллион доллар миқдорида грант берди.

Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг билдиришича, грант техник-иқтисодий ҳамкорлик бўйича эришилган ҳукуматлараро шартнома асосида берилди.
Хабарда айтилишича, мазкур маблағ ҳисобига Ички ишлар академиясида “Ички ишлар органлари навбатчи қисмлари”,“Суриштирувчи учун ўқув-консультатив портал” каби интерактив дастурлар мавжуд бўлган ўқув маркази барпо этилади.
Президент Шавкат Мирзиёев ўтган йилнинг май ойида Хитойга қилган ташрифи чоғида Хитой аэрокосмик имлий ишлаб чиқариш корпорацияси раҳбарияти билан учрашиб, Ўзбекистонда “Хавфсиз шаҳар” дастурини жорий этиш масаласини муҳокама қилган эди.
Ички ишлар академияси ўқув марказида “Хавфсиз шаҳар” интерактив дастури ҳам жорий этилади. https://www.ozodlik.org/a/29097725.html

Комментарии