15 мар 2018

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев 14 март куни “Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонга имзо чекди.

Бу ҳақда давлат телеканаллари Тошкент вақти билан оқшомги 7:30 даги информацион кўрсатувида маълум қилди.
Фармонда¸ Миллий хавфсизлик хизматининг Ўзбекистонда конституциявий тузумни ҳимоя қилиш, республиканинг суверенитети, яхлитлиги ва хавфсизлигига ички ва ташқи таҳдидларга қарши кураш системасидаги роли алоҳида эътироф этилган.
Айни пайтда¸ президент имзолаган фармонда ваколатлари чегараси аниқ белгилаб берилган қонун ҳужжатлари бўлмаган ҳолда¸ миллий хавфсизликни таъминлашнинг барча аспектларини МХХга бериб қўйиш бу идоранинг Ўзбекистон давлат бошқаруви тизимларининг барчаси фаолиятига аралашувига олиб келгани айтилади.
Фармонга кўра¸ МХХ фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш мақсадида бу идора номи Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) деб ўзгартирилди.
Давлат хавфсизлик хизмати ҳуқуқ¸ масъулият ва келишувлар бўйича МХХнинг вориси экани айтилган фармонда¸ ДХХ Ўзбекистонда конституциявий тузумни ҳимоя қиладиган, республиканинг суверенитети, яхлитлиги ва хавфсизлигига ички ва ташқи таҳдидларга қарши кураш олиб борадиган ваколатли орган сифатида таснифланди.
Бу хизматнинг ваколат¸ масъулият ва ҳақларини аниқ белгилаб берувчи қонунчилик базаси яратиш эҳтиëжи тилга олинган фармонда Ўзбекистон фуқаролари ҳақлари¸ эркинлик ва қонуний манфаатларини оғишмай ҳимоя қилишни кафолатлаш ДХХнинг асосий вазифаларидан этиб белгиланди.
Ижроси устидан назорат Бош вазир Абдулла Арипов ва президент ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Маҳмудовга юклатилган фармонда¸ ДХХ раҳбариятига икки ой ичида хизмат фаолиятини ташкил этиш¸ хизмат ўқув муассасалари фаолиятини такомиллаштириш¸ давлат чегараларини қўриқлаш самарасини оширишга оид президент фармони лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилди.
Ўзбекистон президенти 2018 йилнинг 31 январь куни МХХни 1995 йилдан бошқариб келган қудратли генерал Рустам Иноятовни вазифасидан озод қилиб¸ унинг ўрнига Ўзбекистон Бош прокурори Ихтиëр Абдуллаевни МХХ раиси этиб тайинлади.
МХХдаги Мирзиëев ислоҳотлари
Шавкат Мирзиёев 16 февраль куни Бухоро вилоятининг Пешкў туманида вилоят фаоллари билан бўлган учрашувда Миллий хавфсизлик хизмати фаолиятини яна бир бор кескин танқид қилган эди:
- Бизда битта ташкилот бор, миллий хавфсизлик деган жаноблар бор. Сизлар ҳаммаларинг биляпсизлар, қанақа ўзгаришлар Ўзбекистонда бўляпти. Битта давлатнинг идорасига шунча ваколат бериш, бу умуман давлатга бўлган қип-қизил хиёнатчилик¸ деган эди президент.
МХХга берилган чексиз ваколатни танқид қилган президент, тизим фаолиятини ўтган асрнинг 30-йилларидаги қатағонга солиштирган эди:
- Буларга ҳеч ким бундай ваколат бермаган, лекин ўзлари олди. Битта погон кийган ноинсофларга бирорта давлатда ундай ваколат берилмайди. 37-йил ҳам бундай эмас. Шунинг учун ҳамма нарса жой-жойига, мен ҳозир айтмоқчи эмасман, уларнинг кўпи қонун олдида жавоб беришни бошлади¸ деган эди президент.
Бундан олдин 19 январь куни Сурхондарë вилояти фаоллари билан Қизириқ туманида ўтказган йиғилишда ҳам президент МХХ фаолиятини биринчи марта қаттиқ танқид қилган эди.
Президент бу каби танқидий чиқишларида МХХ юқори лавозимлиги мулозимларининг давлатга хиëнатда айбланиб¸ ҳибсга олингани¸ хусусан¸ МХХ раисининг 1-ўринбосари генерал Шуҳрат Ғуломовнинг умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинганини айтиб ўтган эди. https://www.ozodlik.org/a/mxx-dxx-president-farmon/29098955.html

Комментарии

  • 15 мар 2018 07:41
    Тугри гап...
  • 15 мар 2018 07:45
    яшасин мирзиёев
  • 15 мар 2018 08:06
    XXX
  • 15 мар 2018 08:10
    Voooyyy yig'lavordimu!!!!!
  • 15 мар 2018 08:24
    ammo-lekin "nomalum rus wahar" ni bekor ozgartirdiz, yozuvchi yunaliwida qattiylik uning hurmatini owiradi.
  • 15 мар 2018 08:46
    Узбек тили жуда бой тил МХХ десаям булади ДХХ десаям булади болажонлар
  • 15 мар 2018 09:10
    Олабужидан Олийжанбоб макул эмасму ака Марат?:-)
  • 15 мар 2018 09:20
    Денов десаям булади Дехнав десаям булади укачам:-)
  • 15 мар 2018 09:30
    Alixuja xujaali
  • 15 мар 2018 09:35
    Мхх билан Дхх ни фарки катта окагинам
  • 15 мар 2018 09:36
    Буни хали вакт курсатади,
  • 15 мар 2018 10:17
    ок ит кора ит бари бир ит
  • 15 мар 2018 10:27
    .
  • 15 мар 2018 11:40
    Mxx, Dxx, Pnx.....ishqilib dxx mxxni ishini takrorlamasin.haqqoniy hizmat qilsin.!
    g‘o‘ddaygan itlardan endi qutildik.
  • 15 мар 2018 11:48
    Ҳукумрон доим ҳақ!
  • 15 мар 2018 11:53
    Vazifasini suistimol qiladigan hodimlarga beriladigan unvon(H)
  • 15 мар 2018 13:05
    Davlat va Halk  bu kudratli  UZBEKISTON !.  KGB va DXX . Uzbekiston prezidenti  davlatni  kuvatli  Ruli .  Tugri Yul bulsin sizga  Uzbekiston !  HALQ , PREZIDENT  KELAJAK  avlodlar
  • 15 мар 2018 13:55
    МХХ аралашмаган эр хотин орасидаги ИШ коловди узи  хамма  екда МХХ -  миллий хафсизлик хизмати эмас , МХХ - миллатни хакикий хиенаткори  лиги билиниб колди . Баъзи ишлари .  ДХХ нима каромат курсатаркин  курамиз .
  • 16 мар 2018 04:15
    "Qachonki Alloh payg'ambarini navqiron safdoshlari jihodga ya'ni Allohni qonunlarini dunyyoga o'rnatish uchun chiqqanlarida, Rim imperiyasi qo'rquvdan titradi"...Ey yosh, navqiron, zabardast musulmonlar, Allohni qonunini o'rnatish bizlarni vazifamizdir.Bu yo'lda jasadlarini mudom dam oldirib, rohatlanib, kufr qonunlarga rozi bo'lib yashovchi ahmoqlarni, shularni boshchisi bo'lgan dinni niqob iqilib, haq jihoddan to'sayotgan chalamullalarni nayrangi-yu, shaytonlarni "kufr konstitutsiyasiga rozi bo'lib yashash kerak" , kabi , jimjimador so'zlari aldab qo'ymasligi kerak!!!Zero bu Allohni qonuni va u albatta , bizlar xizmat qilsak-qilmasak g'alaba qozonadi InshaAlloh!!! Shuning uchun Parvardigorimiz yo'lida iymonlarimizni quvvatlantirib, Alloh diniga xizmat qilish, islom qonunlarini o'rnatish, Robb a'lo chaqiruviga "labbay" deyishdan cho'chimasligimiz lozim.Shunda kazzob, munofiqlar, kofirlarni malaylari, albatta yuzi shuvit bo'ladi, InshaAlloh. Bu dinni g'alabasi yaqin va uni yosh musulmonlar amalga oshiradilar, xuddi 14 asr ilgari islomni yosh mujohidlar Allohni yordami bilan dunyoga o'rnatgani kabi...