18 мар 2018

"Интернет сифати пастлигидан қийналиб кетдик.

Масалан, Beeline интернети тезлиги 4G тармоғида 1мб/с ҳам чиқмаяпти, 3G ҳақида-ку айтмаса ҳам бўлади. Юртимиз уяли алоқа компанияси акция қилди. Beeline’ни қўйиб, ўшанга ўтдим. Лекин унинг тезлиги ҳам нари борса 50 кб/сек.ни ташкил қиляпти. Ҳолбуки, биз 1 мегабайт учун 0.05$ (25 сўм) тўлаяпмиз. Кундузи-ку, майли, шу тезликда эпласа бўлади. Лекин соат 19:00 дан кейин тезлик расмдаги ҳолатдан ошмайди, телефон ҳам қотиб қолади. Парадокс: чет давлатларда интернет хизмати жуда арзон, аммо сифатли. Бизда эса қиммат, аммо сифатсиз. Уяли алоқа компанияларидан халқ ҳаққига хиёнат қилмай, сифатли хизмат кўрсатишни талаб қиламиз". https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-internet-aloqa/29103935.html

Комментарии