24 мар 2018

Жиззахнинг Ғаллаорол туманида 23 март куни янги туғилган чақалоқнинг жонсиз жасади топилди.

Гувоҳларнинг Озодликка билдиришича, чақалоқ жасади Кўкгумбаз қишлоғи кўприги остидан бошига қора салафан пакет кийдириб ўлдирилган холда топилган.
Ғаллаорол тумани Ички ишлар бўлими расмийси Озодлик билан суҳбатда чақалоқнинг ДНК анализи асосида унинг онаси қидирилаётганини айтди.
Жиззах вилояти прокуратураси Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 99-моддаси - "Онанинг ўз чақалоғини қасддан ўлдириши" моддаси билан жиноят иши қўзғаган.
Тергов доирасида милиция Жиззахнинг Ғаллаорол ва унга қўшни туманлардаги туғруқхоналарда ишлайдиган ва ишламайдиган дояларни сўроқ қилмоқда.
“Кўкгумбаз қишлоғи Жиззах-Самарқанд трассасига яқин бўлгани учун бошқа туман ёки вилоятдан ташлаб кетилган бўлиши мумкин”, - деди мулозим.
Ҳозирча жиноят мотиви ва жиноятга доир бошқа тафсилотлар Озодликка маълум эмас.
Бу Ўзбекистонда бола туғилиши билан ўлдириб ташлаб кетилгани билан боғлиқ сўнгги бир ой ичида Озодлик ёритган учинчи холатдир.
Шу ой бошида Сурхондарёнинг Қизириқ туманида чақалоғини бўғиб ўлдириб¸ кўлга ташлаб кетгани гумонланаётган аёл қўлга олинган эди.
Сурхондарё вилояти ҳуқуқ-тартибот идоралари янги туғилган боласини ўлдириб, кўлга ташлаганликда гумонланаётган аёл Қизириқ тумани Педагогика коллежининг 2-курс ўқувчиси эканини маълум қилганди.
Феврал ойи оҳирида эса Наманган шаҳрининг Сардоба маҳалласидаги чиқиндихона олдига янги туғилган чақалоқ жасади қора рангли целофан пакетга солинган ҳолатда ташлаб кетилганлиги ҳақида Озодлик хабар берган эди.
Кузатувчиларга кўра, Ўзбекистонда турмушга чиқмасидан ҳомиладор бўлган қизлар маҳаллада иснодга қолиш ёки болани отасиз катта қилиш харажатларидан қўрқиб, туққан болаларини ташлаб кетиши холатлари кўп кузатилади. https://www.ozodlik.org/a/ozbekiston-miliciya-zoravonlik/29121198.html

Комментарии

  • 29 мар 2018 13:51
    Илгари бола булса булди деб рупара келган болани бокишорарди хозир ундаймас бе никох хорамдан булган боллорни биров бокмей куйган кони бузук булса зотига тотиб кетади
  • 30 мар 2018 19:55
    Xaromi bolani uvoli ursin it
  • 31 мар 2018 06:12
    Siz qaerdan bilasiz horomligni balkim pikdir
  • 31 мар 2018 08:34
    Н К ответила Oribjon Yusupov
    кундай равшанку харом эканлиги!? нахотки шунга аклиз етмаса
  • 31 мар 2018 08:36
    Oribjon Yusupov ответил Н К
    Хуп сизи аклиз еткан буса атинчи неч йошли аеол киган бу ишти
  • 31 мар 2018 08:39
    ХАР КИМ КИЛСА УЗИГА!
  • 31 мар 2018 08:39
    Oribjon Yusupov ответил Н К
    Курдизми сиз билме хорамига чикаряпсиз
  • 31 мар 2018 08:40
    Агар лолол оелани боласи буса нима дисиз олдин уелен кегин суелен
  • 31 мар 2018 08:44
    Oribjon Yusupov ответил Н К
    У киз болани боласи мас синим бу хали аниклангани йухку укувчими йо жувонми
  • 31 мар 2018 09:04
    Oribjon Yusupov ответил Н К
    Курдизми ман ате аткандим синими деп кимлгизи билме канде опа ёки тендош дишим мумкун атинчи
  • 31 мар 2018 09:04
    Нечинчи йилсиз агар сир бумаса
  • 31 мар 2018 09:55
    Тема колиб  2та  мактабда 2бахога  укиганлар  жанги(fr)(fr)(fr)
  • 31 мар 2018 10:51
    Oribjon Yusupov ответил Н К
    Тушинарли хола
  • 1 мая 2018 09:42
    Alloh saqlasin