30 мар 2018

ФИФАнинг Ҳакамлар қўмитаси эълон қилган ЖЧ-2018да ишлайдиган ҳакамлар рўйхатида сиёнинг беш карра энг яхши ҳаками ҳамюртимиз Равшан Эрматов ва унинг ёрдамчилари Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ҳам бор.

Бу ҳақда хабар қилган Ўзбекистон Футбол федерацияси матбуот хизматига кўра, рўйхатда 36 нафар бош ҳакам ва 63 нафар ён ҳакам бор.
Жами ҳакамлар 46та мамлакатдан Жаҳон чемпионати ўйинларида ишлашга таклиф қилинган. Равшан Эрматовдан ташқари Осиёдан Фаҳад Ал-Мирдаси (С.Арабистони), Алиризо Фағоний (Эрон), Муҳаммад Абдулла (БАА), Рюжи Сато (Япония) ва Навоф Шукрулло (Баҳрайн) ЖЧ-2018га таклиф қилинган.
Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов Жаҳон чемпионатларида ҳакамлик қилиш бўйича дунё рекорди соҳиби ҳисобланади. У 2010 ва 2014 йилги Жаҳон чемпионатларида жами 9та ўйинда бош ҳакамлик қилган. Эндиликда Россияда бўлиб ўтадиган учрашувларда ҳам Равшан Эрматов ҳакамлик қиладиган бўлса, унинг рекордини яқин орада ҳеч ким янгилай олмаслиги аниқ.
Равшан Эрматов ҳакамлик борасида эришган юксак натижалари ва юртимизни дунёга танитишдаги ҳиссаси учун “Буюк хизматлари учун” ва “Эл-юрт ҳурмати” орденлари ва “Ўзбекистон ифтихори” кўкрак нишони билан тақдирланган. https://www.ozodlik.org/a/29135209.html

Комментарии

  • 31 мар 2018 09:50
    Хеч булмаса хакам бор экану футболчиларимиз булмаса хам
  • 31 мар 2018 09:58
    Шунака инсонла купайсин .бунака инсонлага хавас киламан илохо бизанихам якин инсонларимиздан шунака инсонла чиксин.
  • 31 мар 2018 12:08
    Класссссссс
  • 31 мар 2018 12:33
    Дунёда факат битта давлат Узбекистон уйинчиларга эмас хакам учун Болет  килади
  • 31 мар 2018 12:35
    11 хезалак килолмаган ишши бир узи килябди уч сафар жахон чемпионати маладес Равшан ака гап йук
  • 31 мар 2018 13:21
    Россия билан бўлган ўйинларни беришмайди,негаки все таки ўзбекистонлик Россияга ён босиши мумкин деб ўйлашади ФИФА мутасаддилари!
  • 31 мар 2018 17:19
    Юн босмай хам курсин депорт юки запрет олади ишкилиб Ровшан акани кидала кимасин олдинрок келиб патент олса буларди
  • 31 мар 2018 18:24
    ФИФА реферисига ҳечқачон депорт и запрет қўя олмайди!Улар бутун дунё фуқаролари,ҳечбир давлат бу ишни қилмайди!
  • 31 мар 2018 18:26
    Ха шунаками каранга билмасаканман
  • 31 мар 2018 18:31
    Ён босиши мумкин деб ўйлашларига сабаб,Эрматов СССР территориясида туғилган,а Россия ҳам шу давлат таркибида эди,шунинг учун Россия иштирокидаги ўйинларга қўйилмаслиги аниқ!
    Негаки кўп ҳолларда икки қитъа вакиллари ўйинларини бошқа бир учинчи қитъа ҳаками бошқаради!
    Бу ФИФАнинг асосий принципларидан биридир!
  • 31 мар 2018 20:10
    Ровшан    Эрматовни     Россия   иштирокидаги    уйинларга   куймагани    маъкул. ....
    Россия   ютказиб    к,уйса,     опять   узбек    везде   узбеки,     уже    зайнааааааб деб
    узбек    балога   колади,      Худди   Европада    бир   к,арри   касалманд   к,уш    йикилиб    тушсаям    россиядан   куриб   ётишибди,          Ушанга     Россия    грухдан   чиколмай   колса,    узбекдан    курмасин. .....       кейин    МУХОЖИРЛАР. хам   балога    колишади.
  • 31 мар 2018 22:26
    Xozircha uzb ni faxrlanishi uchun fudbolda Ermatovdan boshqa odam yoq
  • 1 апр 2018 22:52
    Равшан маладес отанга рахмат
  • 7 апр 2018 13:35
    Равшан акага сог'лик хамда омад тилаймиз!!!
  • 10 мая 2018 22:41
    Ravshan Ermatovga balet kılamista