30 мар 2018

Бу меъёр Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчиликни жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонида қайд этилгани ҳақда ЎзА хабар қилди.

Энди қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ўртасида кафолатланган шартномалар асосида "уруғ-кўчат-маҳсулот етиштириш-тайёрлаш-сақлаш-қайта ишлаш-транспортировка қилиш-бозорга етказиш" тамойили бўйича узлуксиз занжирни шакллантиришни кўзда тутувчи кластер усули кенг жорий этилади.
Жорий йилда ҳар бир ҳудудда 1-2 та мева-сабзавот кластерлари ташкил этилади. 2019 йилдан бошлаб мева-сабзавот етиштиришга ихтисослашган барча туманларда кластер шакли йўлга қўйилади.
Уларга ички ҳамда ташқи бозордаги эҳтиёж ва тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олиб, қишлоқ хўжалиги экинларини экиш, уларнинг нави ва турини белгилаш, фермер ва деҳқон хўжаликлари билан улар томонидан тайёрланаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш юзасидан шартномалар тузиш бўйича мустақил қарор қабул қилиш ҳуқуқи берилади.
2018 йилнинг 1 апрелидан битта мева-сабзавот кластери ичида сотиладиган маҳсулотга қўшимча қиймат солиғи солинмайди ва давлатнинг мақсадли фондларига мажбурий ажратмалар ундирилмайди. https://www.ozodlik.org/a/29135177.html

Комментарии

  • 30 мар 2018 18:25
    .
  • 30 мар 2018 18:35
    Мавзу нима хакида экан....укимадингизми мабода..:-D
  • 30 мар 2018 18:36
    Игорни онаси распродажа бўлиб кетти. Эшшак сикиб зерикканлар учун қулай фурсат. Мулкуллаган тишлари тўкилган оғзига сикишингиз мумкун(H)(H)(H)
  • 30 мар 2018 18:49
    Улай агар кластер ва бу фармонни умуман тушунмадим.
    Дехконлар тушунадиган килиб мисоллар келтириб фармон чикаришса тушунарли буларди.
    Бу карорни тушунганлар булса кенгрок еритиб беринглар
  • 30 мар 2018 18:57
    Оббо эринмай (ch)  куйиб ташарканде:-D
  • 30 мар 2018 19:52
    Ассалому алайкум ! :-) Торт пишябдими
  • 30 мар 2018 19:56
    Эх ...жуда яхши
  • 30 мар 2018 20:00
    Йуге ...совук кор
  • 30 мар 2018 20:02
    Куринмай колдиз , заказлар купайиб кетдими?
  • 30 мар 2018 20:07
    Майлида ...сог-саломат , тинч -омон булсаиз булди !
  • 30 мар 2018 22:10
    Россиянинг Кемеровосидаги “Қиш олчаси” (Зимняя Вишня) савдо-истироҳат марказида юз берган фожеа Қозоғистоннинг Оқтўбасида автобусда 52 нафар ўзбек тиклайин ёниб кетгани воқеасидан нимаси билан фарқ қилади?
    Ҳар иккиси ҳам улкан дард, миллионлаб инсонлар қалбини жунбушга келтирган ўта қайғули фалокат.
    Фақат руслар ўз қурбонлари учун умуммиллий мотам эълон қилди. Ўзбеклар эса шу куни телеканаллару радиоларида вадаванг қилиб концерт берди.
    Шуниси алам қилди. Уларнинг қурбонларининг қадри бизникилардан кўра шунчалик баландми?
    Салкам 150 миллионлик Россия етмишга яқин қурбон учун мотам тутди. 32 миллионлик Ўзбекистон учун эса мамлакатда мотам тутиш учун 52 ватандош камлик қилди гўёки.
    Буни фақат қиёслаш учун айтяпмиз. Зеро, ҳатто бундай фожеаларда битта ўлим ҳам қайғули.
    Россиянинг ҳукумати бизникидан кўра фаросатлироқмикин?! Ёки бундай катта фожеаларни кўриб, кўзи пишиб, қачон қандай ҳаракат қилишга кўникиб қолганмикин?
    Аслида бизникилар бундай қурбонликларга кўникиб қолишидан яратганнинг ўзи асрасин. Шу 52 юртдошнинг ўлими ҳам қанчаларнинг қаддини лол қилди.
    Тўғри, ҳукуматимиз бир вақтлардагидек миллионлаб мардикорларни ялқовликда айблаб, дунёга кулги бўлгани йўқ. Қурбонларнинг яқинларига елкадош бўлишга уринди.
    Аммо вилоят ҳокими номард чиқди. Ўлганнинг устига тепган қилиб, шу фожеа сабаб бутун бир туман аҳолисини ҳароми деб ҳақоратлади.
    Россиялик ҳоким митингга чиққанларни провокаторлар дегани учун бугун салкам ярим Россия унинг истеъфосини талаб қилиб ётибди.
    Битта-иккита зиёлини айтмаса, бизникилар ўзимизнинг валломат кўрсатган “ҳунар” ортидан овозини ҳам чиқармади. Овозини чиқарган айрим журналистлар эса ҳокимни оқлаш билан овора бўлди.
    Ҳолимизга ачиндим.
    Лекин битта савол қийнайди: ўзбекнинг қадри шунча пастми?
    (ЖУРНАЛИСТ)