5 апр 2018

Олий Мажлис Сенатининг 29-30 март кунлари бўлиб ўтган 14- ялпи мажлисида “Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида” ҳозирланган қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

regulation.gov.uz сайтида 15 мартдан 25 мартгача жамоатчилик муҳокамасига қўйилган қарор лойиҳаси¸ дастлабки режага мувофиқ¸ 14- сессияда кўриб чиқилиб¸ кучга кириши кутилаëтган эди.

Аммо Сенат матбуот котиби Муҳаммаджон Исомовнинг 4 апрель куни Озодликка билдиришича¸ бу масаланинг ижтимоий аҳамияти¸ лойиҳа ҳақида билдирилган жиддий эътирозлардан келиб чиқиб¸ лойиҳа муҳокамасига ажратилган муҳлатни узайтиришга қарор қилинган:
- Муҳокамалардан кейин янги қарор қабул қилинди. Унга кўра¸ яна икки ой бу масала халқимиз орасида муҳокама қилинадиган бўлди. Ҳамма вилоятларимиздан¸ ҳамма маҳалла¸ ҳамма туманларимиздан яна шу масалани яна жиддий муҳокама қилиб халқ ўртасида¸ қишлоқдан бошлаб тумангача¸ тумандан вилоятгача шу таклифларни биз 15 июнгача умумлаштириб¸ кейин муҳокамага қўядиган бўлдик. Лойиҳа яна бойитилади¸ конкрет аниқлаштирилади¸ деди Олий мажлис Сенати матбуот котиби.
Исомовга кўра¸ тўй-ҳашамлар ва бошқа маърака-маросимлар деярли ҳар бир ўзбекистонлик ҳаëтига тааллуқли бўлгани боис¸ ўсмирлардан тортиб то кексaларгача бўлган турли ижтимоий қатлам вакиллари¸ урф-одатлари фарқланувчи ҳар бир вилоят ва туманлар фикрлари ўрганилади¸ улар инобатга олиниб¸ умумлаштирилиб¸ янги таклифлар берилади.
Сенаторлар қарор лойиҳасини ҳозирлаш бўйича қарор чиқарди
14- ялпи мажлисда сенаторлар “Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида” қарор меъёрларини жамоатчилик фикрини ўрганиб, ишлаб чиқиш учун Республика ишчи гуруҳи тузилгани ҳақда Озодлик аввал хабар қилган эди.
Сенат расмийсига кўра¸ 3 апрель куни Ишчи гуруҳнинг биринчи мажлиси ўтказилган ва унда санъаткорлар¸ солиқчилар ва диний хизматчилар иштирок этган ва улар лойиҳа бўйича ўз эътирозлари ва аниқламаларини таклиф қилган.
“Бу фикрлар¸ қолаверса¸ ўзбекистонликлар орасида сўров ўтказилиб¸ тўй-маъракаларни қандай тартибга солишга оид якуний қарор ҳозирланади. Бу халқимиз келажаги учун жуда муҳим бўлгани учун¸ шошма-шошарликка йўл қўйилмасликка қарор қилинди”¸- дейди Сенат расмийси.
“Ижтимоий фикр” жорий ой мамлакат бўйлаб сўров ўтказади
Ўзбекистондаги етакчи сўров маркази “Ижтимоий фикр” марказининг етакчи тадқиқотчиси Марат Ҳожимуҳаммедовнинг Озодликка айтишича¸ апрель ойининг иккинчи ярмида Ўзбекистоннинг бутун вилоятлари ва Қорақалпоғистонда одамларнинг тўй-маъракаларни тартибга солишга оид фикр-мулоҳазалари ўрганилади:
- Бу юзма-юз суҳбатлар бўлади¸ унда жамиятнинг барча қатламларини қамраб олишга ҳаракат қиламиз. Бугунги ўзбек жамияти олдингидан фарқли¸ мураккаб жамият ва ундаги қатламлар ҳам турлича. Ўзбекистон кўп миллатлик¸ кўп конфессиялик давлат. Миллий-диний урф одат деган умумий гаплар билан қарор қабул қилиб бўлмайди. Ана шу қатламларнинг барчасини бу масалага муносабатини ўрганиб¸ уларни умумлаштириб¸ хулоса чиқариш осон иш эмас. Бунга вақт керак. Шунинг учун ҳар бир ўзбекистонликнинг кундалик ҳаëтига бевосита тегишли бўладиган бунақа қарор чиқаришга шошилиш керак эмас¸ дейди Ҳожимуҳаммедов.
Айни пайтда бу социолог¸ кўп миллатли ва кўп конфессиялик¸ турли ижтимоий-иқтисодий қатламларга бўлинган мураккаб жамиятларда ҳам ҳаммага бирдек татбиқ этиладиган қоидаларни ишлаб чиқиш мумкинлигини таъкидлайди.
Эътирозлар
15-25 март кунлари ҳукумат расмий сайтида муҳокама қўйилган Сенат қарори лойиҳасига 10 кун ичида 152 та шарҳ ëзилган. Бу шарҳлар орасида тўй-маъракаларда спиртли ичимликларни бутунлай тақиқлашу тўй қилишдан олдин шаръий никоҳдан ўтишдан тортиб¸ тўйхоналарга видеокамера қўйиб¸ меҳмонларни сановчи комиссиялар тузишни талаб қилишгача бўлган таклифлар бор.
Айни пайтда¸ қарор лойиҳасига ҳуқуқий баҳо берган жиддий таклиф ва талаблар ҳам бор.
“Бунақа қонун конституцияга хилоф эмасми? Конституциянинг 54- моддасида "Мулкдор ўз мулкига хоҳишича эгалик қилади, тассарруф этади ва фойдаланади дейилган." Агар бир киши ҳалол-покиза иш билан яхши пул орттирган бўлса, унга бу пулни ўз қариндошларига зиёфат бериш учун ишлатишига қаршилик қилиш учун бизнинг нима ҳақимиз бор? Бундан ташқари, Ўзбекистонда бошқа дин вакиллари хам яшайди, уларга ўз қоидаларимизни мажбурлаб ўтказиш туғри эмас.
Амалдорларга нисбатан чекловлар жорий этилишига тўлиқ қўшиламан, лекин тижорат изидан пул ишлаб, солиқларни тўлаган кишиларга нисбатан айни ноинсофликку бу? Саллани деса, каллани олиш керак эмас. Тўйларни кичикроқ қилиб ўтказишга ТАРҒИБ қилиш керак, таъқиқлаш эмас.
Бу қонун қабул қилинса, дунёга шарманда бўламиз, хар бир ишни ақл билан қилиш керак. Кимга ёқади тўйига формадаги посбон келиб, қариндошларингизни санаши? Айнан коррупцияни хосил қилмайдими бунақа қонун?
Мен шахсан дабдабабозлик тарафдори эмасман, лекин яна қайтараман, бу ишни тарғибот-ташвиқот орқали қилиш керак, болта билан эмас. Шунинг учун мен бу қонунга 100% ҚАРШИМАН. Агар у қабул қилинса, Ўзбекистон ривожига ва жамият соғлигига салбий таъсир қилади деб ишонаман ва уни рад этишларини илтимос қиламан”¸ деб ëзган лойиҳага муносабат билдирган Абдулла Бақоев.
Ўзбекистонда тўй-маъракаларни тартибга солиш уринишлари мустақилликдан сўнг бошланганига қарамай¸ ҳозирга қадар қилинган расмий уринишлар¸ қабул қилинган турли даражадаги қарор ва меъëрлар натижа бермай келаëтир.
Бу масалани жорий йилнинг 27 февралидаги селектор мажлисида кун тартибига қўйган президент Шавкат Мирзиëев¸ "эртага" амалдорларнинг тўй-ҳашамларга боришини тақиқловчи Сенат қарори чиқишини айтган эди. https://www.ozodlik.org/a/toylar-senat-qaror-prezident-mirziyoyev/29145294.html

Комментарии

  • 5 апр 2018 11:17
    Xа энди туй туйдай булсинда)))яxши карор чикарилиш тарафдориман..xаддимиздан ошиш вилоятларга етиб келдида индасама...бир умри уйим битсин,туйим утсин деб узлари утиб кетиб колишадида..xар xил удумларимизни бажараяпмизку деб оширворишаяптида..бори бор йуги бор.кунгли кам булмасин деб ота оналаримиз маблагни йигишади меxрга вакт бумаидида болам учун шунча килганман деб оx уришади.боласиям боласини уйлайдида...
  • 5 апр 2018 12:11
    Албатта кабул килинсин майли одам сони. Дастурхон камтарона булсин кушикчилар камайсин топган туиганни бир кунда совуриш бу ахмоклик агар буни хукумат тартибга солиб бермаса туй киламан киз чикараман деб узларини кийнаб ким узарга туй килишлар булаверади.  Биз хам бошкалардан колмайлик боламиз уксимасин деб килаверамиз агар конун чикса биз конуни хурмат киламиз деб иш тутишади туйхоналар иккига булиниб уртасига девор урилиб иктадан туй утказсин
  • 5 апр 2018 12:11
    Албатта кабул килинсин майли одам сони. Дастурхон камтарона булсин кушикчилар камайсин топган туиганни бир кунда совуриш бу ахмоклик агар буни хукумат тартибга солиб бермаса туй киламан киз чикараман деб узларини кийнаб ким узарга туй килишлар булаверади.  Биз хам бошкалардан колмайлик боламиз уксимасин деб килаверамиз агар конун чикса биз конуни хурмат киламиз деб иш тутишади туйхоналар иккига булиниб уртасига девор урилиб иктадан туй утказсин
  • 5 апр 2018 17:18
    “Бунақа қонун  конституцияга  хилоф эмасми?  Конституциянинг  54- моддасида "Мулкдор ўз  мулкига хоҳишича эгалик қилади,  тассарруф этади  ва фойдаланади  дейилган."

    Майли истаганича Бой-бадавлат кишлар гумбира-касир килсин
    нафкат Узбекистонга балки Кушни кардош кондош давлатларга хам Ош берсин Туй килсин МАЙЛИ.
    Аммо уша Туй-маросимни харажатини КАЙЕРДАН Олгани текширилсин Туйни бузиб Мехмонлар олдида Хижолат килманглар
    Йиллик даромадларидан хисобот берсин Давлатдан соликдан токдан газдан карзи ЙУКМИ
    Тамом
    ха Хукумат бошкаркаручилар УЗЛАРИ ТИЙИЛМАГУНИЧА Хеч нарса Узгармайди.

    Одамий
  • 5 апр 2018 17:31
    men slani azgina chunmadm nma tuylada odam soni kamayiwiga rozimisla tuyni uziz xoxlagandek qarindowlar taniw bliwlar blan qliwni xolamislami. xaqatdanam tuyilada posbonlar kelib qanchadir odamni kirgazib qoganlarni xaydavoriwiga rozimisilar. Xaydalganlarni orasida bron yaqiniz buliwi mumkinligi xaqida uylab kurila
  • 5 апр 2018 18:10
    Odamlarga umuman umuman tuwinmiyman ikki yillab itdek begona yurtlarda sarson sargardon bulib, biron bir kasallarga  yuliqib  topib keladida bir kunda hamma hammasini tuy qilib yuqotadi. unisiyam yetmagandek ancha qarzga ham botadi. u qarzni qutiliw uchun yana sumkani olib junaydi. bir xil boy odamlaga bilinmasligi mumkin uzi topayapti uzi bilganicha tuy qiladi dersiz lekin sharoiti yôq odamlar qizim ranjimasin ôg’lim ranjimasin ushalardan kam bôlmasin deb juda qiynalib qoliwyapti kasal bulsa vaqtida davolay olmay kasalini ôtqizib quyayapti. Bir ikkita pul topib aqil topmaganlar biron yangicha narsa uylab topadi qoganlaram wunga irgawib ketyapti. wuni hech narsaga qaramasdan ixchamlawtirib tawlasa yaxwi bulardi yuz kiwidan owmaydigan qilib.
  • 5 апр 2018 19:37
    Тугри Узбекистон куп миллатли халк хар бирини уз урф-одатлари бор. Лекин гап куштирнок ичидаги урф одатларни йукотиш хакида кетаяпти яна туйларимизда охирги пайтлар исрофгарчиларга йул куйилмокда манашу одатларни ихчамлаштирилса икки кудалар килишиб килин куйовга килинадиган сарполарни ихчамлаштирилса яхши булар эди. Олдинлари уйланадиган йигитлар киз тарафдан киладиган нарсаларни олишни узига ор биларди хозирги йигитларимиз киз тарафдан нима киларкан деб кутиб утиришади бу йигит учун уят деб биламан. Узбек йигитлари доим узлари мехнат килиб уйларини тулдириб келишган. Охирги пайтлар мебил деб латта путта деб ёш йигит кизларимиз уртасида ажралишлар купайиб кетди илгари мебел булмасди лекин ажрашиш хам йук эди. Албатда туйларимизни тартибга олмаса охир окибат халкни инкирозга олиб келиши мумкин
  • 5 апр 2018 19:43
    Бир Кун ту'й qилиш эхсон. Иккинчи Кун суннат учинчи Кун Исроф деб Хадисда ёзилган. Ту'й эртасидаги айоллар ту'йи Чорлади-келин салом булди 2кун. Вечерни йу"qотилса булди.
  • 5 апр 2018 21:35
    Салом кариндош уригимиз куб булса хаммсини туйига борганмиз биз туй килсак сизлар келманглар сизларга жой йук деймизми
  • 6 апр 2018 07:20
    Март ойида кучга кириши керак эди апрелга колдиришди энди июн ойига колдиришибди аста секин унутилади бу карор кейин эса уша эски тос эски хаммомлигича колади туй хашамлар.
  • 6 апр 2018 07:24
    Инкирозга олиб бормайдию, ЖАХАННАМГА олиб боришлиги аник,  хозирги килаётган харажатларимиз!
  • 7 апр 2018 12:40
    хотинлар туйни бошида турволип манавунга манабунака бунга бунака киламиз дер экан камхарижлик тугрисида гапирган бефойда
  • 7 апр 2018 14:30
    10одам бн туйлар xакида гаплашдим 7таси жуда xурсанд 2таси бефарк 1таси норози.у xам одам сони камлигига.аммо карор кучга кирса катта ютугимиз буларди,бизда xозирдаек туйлар камчилик одам сони бн ута бошлади..маxалла xокимлик назорати оз булсада бор..урф одатлар бузилмаяпди
  • 7 апр 2018 17:15
    BOY KATTA TOY QILSA NIMA
    B TI
  • 9 апр 2018 06:14
    Карор туппа тугри хаммага ёкяпти.