Комментарии
- Предыдущие комментарии
- В начало
- 5 апр 2018 08:33Бу Щерматп б н ашнакилиб гаплашмасез тушунмеди киспуруш.
- 5 апр 2018 08:34Wermatovdan utkir maqolalar chiqmayapti chota ponos bup qoptilar shekilli nuqul b.. haqida yozyaptilar.Norm yozin Wermatov utkir maqolalar kutib qolamiz utkir hidlar emas......
- 5 апр 2018 08:51манимча тинч куйиш керак эди уни яхши езиб турганди укиятгандик энди у хажвга утди
- 5 апр 2018 09:20Тфууу куп гаприбсан сасиб кетибди
Топган мавзунга сани ???
Блиинннн бу сани укивотганларга хакоратингми тфуув Букчи - 5 апр 2018 10:13Ширматипга бир сил тов кам булгани аник узи исбот килиб тури бдику фикрлари б.н.
- 5 апр 2018 11:41Рахмат шу озодликка, шу мавзуни кутармаганида укитувчи ва врачлар мажбурланарди пиезлани сотиб олишга.
- 5 апр 2018 11:45Президентимизгаям минг рахмат, халкни енини овоттила агар халкни енини олмаганларида озодлик езадими бошкаси езадими барибир мажбурлаб сотишарди
- 5 апр 2018 20:00иложи булса энди пиезни экинг канддай пуллайсиз узи пиез билан сабзи хамма вакт шундай булиб келган бир йил хор келаси йил кадрланади
- 7 апр 2018 19:38Ey bog‘bon siqilma ketgan vaqtinga
ekkan bulsang bir kun unib chiqadi
ishlaring yurishib Omad kelganda
Shuni bilki oldingdan nalog
chiqadi - 7 апр 2018 19:46MUROJATNOMA
ASALOM ALEKUM XOKIM BUVA MEN ...... UG‘LIMGA TUY QILAYOTGANDIM SHUNGA SAL QULIMIZ KALTALIK QILIB SHU DENG PISTA BODOBM OLOLMADIK SHUNGA YIRDAM QILSANGIZ
XOKIM BUVA
MAYLI SHU UKAMIZI TUYIGA BIR YORDAM QILAYLIK SHOGIRD MANGA QARA XOZIR BOZORGA BORIB BIR QOB ENG BIRINCHI NAVLI PISTA LAQABLI PIYOZDAN
OLIB XOKIM BUVADAN DEB TASGLAB KEL
Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
“Тошкент шаҳри аҳолисини ва ижтимоий соҳа, коммунал ва хизмат кўрсатувчи, ҳарбий муассасалар ва уларнинг ҳодимларини бепул пиёз билан таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Тошкент шаҳар ҳокими, Тошкент шаҳар прокурори, Ички ишлар вазири ўринбосари –Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи, Тошкент шаҳар ДСБ бошлиғи ҳамда Тошкент шаҳар Адлия бошқармаси 2018 йил 4 апрель куни қўшма Қарорни имзолади”, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ҳокимлиги расмий сайти 4 апрель куни.
Ҳокимлик Ахборот хизматига кўра, мазкур қарор “Ўзбекистон Республикаси президентининг 2017 йил 20 октябрдаги “2017-2018 йиллар қиш-баҳор фаслида республика аҳолисини ва ижтимоий соҳа муассасаларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турлари билан кафолатли таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3345-сон қарорига мувофиқ” қабул қилинган.
Қарор, шунингдек, “баҳор фасли эрта келганлиги, ҳаво харорати кескин исиб кетиши оқибатида тегишли мутасадди идораларнинг захирага ғамланган пиёзнинг сифати ўзгариши мумкинлиги ҳақидаги хулосаларини инобатга олиб, шунингдек ортиқча исрофгарчиликнинг олдини олиш мақсадида” қабул қилинган.
Қўшма қарорга биноан, Тошкент шаҳри аҳолисини ва ижтимоий соҳа, каммунал ва хизмат кўрсатувчи, ҳарбий муассасаларга захира сақловида мавжуд бўлган пиёз махсулотининг бепул етказиб берилишини ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этилгани;
бепул пиёзнинг ўз вақтида, тўлиқ ва манзилли етказиб берилишида муассаса ва маҳаллалар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги белгилангани;
Давлат санитария-эпидемология назорати маркази, Тошкент шаҳар ветеринария бошқармаси, Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси томонидан бепул тарқатилаётган пиёз маҳсулотининг сифати бузилмаган ҳолда етказилиши назоратга олингани айтилган Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати баёнотида.
Ҳокимликнинг пиёзга оид қарори тўғрисидаги хабари Озодлик “Тошкент шаҳар ҳокимлиги захирасидаги кўкарган пиëзни ўқитувчиларга пулламоқда”, деган сарлавҳа остида 3 апрелда эълон қилган мақола ортидан пайдо бўлди.
Мақола ижтимоий тармоқларда “Ҳокимликнинг чириган пиёзини олган бўлардингизми?” сарлавҳаси остида эълон қилинган.
Ҳокимликнинг “Тошкент шаҳар ҳокимлиги захирасидаги кўкарган пиёзни ўқитувчиларга пуллаётгани рад этилди”, деган сарлавҳа остидаги хабарида бундай дейилган:
“2018 йилнинг 3 апрель куни хорижий нашрларда хусусан Озодлик радиоси орқали тарқатилган “Ҳокимликнинг чириган пиёзини олган бўлардингизми?” номли мақола нашр этилди.
Хабарда 2018 йил 30 мартдан Тошкент шаҳридаги халқ таълими бўлимлари мактаб ўқитувчиларига мажбуран пиёз сотилаётганлиги, шаҳар ҳокимлиги заҳирасидаги пиёз кўкариб¸ чирий бошлагани боис бозорда ўтмаганидан уни ўқитувчиларга сотиш билан боғлиқ нотўғри ахборот берилган”.
Тошкент шаҳар ҳокимлигига кўра, пиёз 4 апрелгача мактаб ўқитувчиларига мажбурий сотилмаган, балки улар пиёзни савдо ярмаркаларида ўз ихтиёри билан сотиб олган.
“Жорий йилнинг 4 апрелига қадар туман халқ таълими бошқармаларида ихтиёрий савдо ярмаркалари ташкил қилиниб пиёзнинг нархи 800 сумдан сотилган.
Вазиятни ўрганган Тошкент шаҳар ҳокимлиги мутасадди вакиллари пиёзни талаб даражасида истеъмолга яроқли эканини ўз кўзлари билан кўрдилар”, дейилган Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати хабарида. https://www.ozodlik.org/a/ozbekiston-toshkent-piyoz/29145521.html