8 апр 2018

Самарқанд вилоят прокуратураси мажбурий меҳнатга жалб этилган ўқитувчи Диана Еникееванинг фожеали ўлими суриштируви натижасида 2 мулозим ишдан олинганини билдирди.

Прокуратуранинг Facebook тармоғида эълон қилинган расмий хатида айтилишича, Каттақўрғон тумани Халқ таълими бўлими мудири ва Диана ишлаган 42-мактаб директори ишдан олинган.
Прокуратура суриштируви натижалари:
Ушбу мактубни Facebook ижтимоий тармоғидаги "Халқ билан мулоқот" гуруҳида Комил Жалилов исмли фойдаланувчи эълон қилди.
Каттақўрғон туманидаги мактаб ўқитувчиси, кўча тозалашга чиқарилган 23 ёшли Диана Еникеевани юк машинаси уриб юборгани ҳақида Озодлик 15 март куни хабар қилган эди.
Ёзишича, Комил Жалилов бу фожеадан сўнг президент Мирзиёевнинг виртуал қабулхонасига мурожаат қилган ва унинг мурожаатига Самарқанд вилояти прокурори Ф.Зуфаров номидан жавоб келган.
Мактубда айтилишича, Диана Еникееванинг фожеали ўлими бўйича Ўзбекистон ЖКнинг 266-моддаси, 2-қисми асосида 14 март куни қўзғатилган жиноят иши суриштируви тугаб, 29 март куни иш судга оширилган.
Суриштирув натижасида "ободонлаштириш ишларини ўтказишда йўл қўйган камчиликлари учун" Каттақўрғон тумани Халқ таълими бўлими мудири Жуманазаров А., 42-мактаб директори Болтаева Н. ишдан олинган, мактаб директори ўринбосари Маматов Х.га ҳайфсан эълон қилинган.
Шунингдек, вилоят прокурори жавоб хатида Дианани уриб юборгани учун ЖКнинг 266-моддаси, 2-қисмида айбланган ҳайдовчининг иши судга оширилгани айтилган.
ЖКнинг 266-моддаси, 2-қисмида транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш ўлим ҳолати билан тугаши кўзда тутилган ва айби исботланса, ҳайдовчи 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
Ҳокимиятдан расмий жавоблар:
Бунга қадар ушбу ҳодиса юзасидан Каттақўрғон тумани ва Самарқанд вилояти ҳокимликлари муносабат билдирган.
Хусусан, 19 март куни Самарқанд вилоят ҳокими Туробжон Жўраев ўқитувчи аёл ўлими билан боғлиқ ҳодиса холис суриштирилиши ва унга ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланишига сўз берган.
Айни пайтда, "Бахтсиз ҳодисанинг Давлатимиз раҳбарининг вилоятимизга ташрифи билан боғлаб оммавий ахборот воситаларида турли хабарлар ва муносабатлар билдирилаётгани нохолис талқин ҳисобланади ва ҳақиқатга мос келмайди", дейилган эди Самарқанд вилояти ҳокими Туробжон Жўраевнинг баёнотида.
Каттақўрғон туман марказидаги 42- умумтаълим мактабининг меҳнат ўқитувчиси Диана Еникеевани 14 март куни Сув омбори қишлоғидан ўтувчи автомобиль йўлини тозалашга олиб чиқилган пайтда КамАЗ юк машинаси уриб юборган эди.
Бу ҳақда хабар қилган манба ўқитувчиларнинг кўча тозалашга мажбурлангани акс этган бир қанча фотосуратларни Озодликка тақдим этди:
Мажбурий меҳнатнинг расмий эътирофи:
Мажбурий меҳнат қурбони сифатида талқин қилинаётган Диана Еникеева воқеаси маҳаллий нашрларда ҳам ёритилди ва бу мавзу ижтимоий тармоқларда ҳам кенг муҳокамага сабаб бўлди.
Илк бор расмийлар ҳам мажбурий меҳнат қурбонлари мавзусини тилга олди.
Жумладан, Халқ таълими вазирининг ўринбосари Алишер Саъдуллаев рўй берган фожиага ўз муносабатини билдирди:
"Бас, етар! Ўқитувчиларни тинч қўйинг. Ҳамма ўз ишини қилсин. Парламент аъзолари, депутатлар ва бошқа давлат органлари, келинглар, бир меъёрий ҳужжат ишлаб чиқайлик. Миллат тақдири-ку ахир!", деб ёзди жумладан Саъдуллаев ўз Фейсбук саҳифасида.
19 март куни Алишер Саъдуллаев бу борада, албатта, ижобий натижага эришиш учун ҳаракатлар кетаётганини таъкидлади Озодликка.
Куни кеча Ўзбекистон президентининг матбуот котиби Комил Алламжонов ҳам Диана ўлими билан боғлиқ ҳодиса ўрганилишини билдирган эди.
"Бўлиб ўтган ҳодиса, албатта, жуда ачинарли. Фожиага олиб келган сабаблар ҳозирда ўрганилмоқда. Натижасига кўра тегишли чоралар белгиланади. Ўз номимдан марҳуманинг оила-аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этаман", деб ёзди 17 март куни баёнот тарқатган Комил Алламжонов.
Ўзбекистонда мажбурий меҳнат
Шавкат Мирзиёев давлат тепасига келганидан кейин ҳам у бориши эҳтимоли бўлган жойлардаги ободонлаштириш ишларига ўқитувчи ва тиббиёт ходимларини мажбуран жалб қилиш давом этяпти.
Ўзбекистонда ўқитувчиларнинг ўз иши қолиб ободонлаштириш ва дала ишларига мажбуран жалб қилинаётгани ҳақида Озодлик бир неча бор хабар берган эди.
Ўтган йили пахта мавсумида Андижон, Фарғона, Наманган вилоят ҳокимлари ҳам пахта мавсумида ўқитувчиларни теримга чиқармаслик ҳақида ваъда берган бўлса-да, лекин тез орада бу ваъдаларини бузган ва ўқитувчилар пахта тергани жўнатилган эди.
Шунингдек, ўқитувчиларнинг йил давомида ободончилик ишларига ҳам жалб қилинаётгани кузатилади. https://www.instagram.com/ozodlikradiosi/

Комментарии

  • 8 апр 2018 20:37
    Ха топдингиз :-D
  • 8 апр 2018 20:47
    Боймирза тогамиз мактаб фарроши билан дхх махкамасида сурок бераетганмиш.Айби укитувчиларни алдаб трассани тозалашга олиб борган экан.
  • 8 апр 2018 20:48
    Тарих такрорланябди"
    Тарихга назар солсак масалан 200 йил олдинги тарихга эьтибор каратадиган булсак уша пайтдаги хунрезликлар ёки уруш жанжаллар бир неча йил утиб албатта кайтган. Буни бир неча факт ва далиллар билан исботлаш мумкин. Хозирги маколамда узоқ тарихни титкилаб барчани бошини котириш ниятим йук. Шунчаки якин утмишдаги 25 йил ичида содир булган барча вокеа ва ходисалар секин аста яна такрорланяпканига назар солмокчиман. Хозирги бўлаётган ишларни кура туриб кимдир сезди, кимдир сезмади аммо очигини айтиш керак жуда куп жабхаларда "Тарих такрорланябди" бунга бир неча фактлар билан исбот далил келтирмокчиман. Тарихда бўлиб утган гап сузлар ва конунларни нечанчи йилда булганлигини айтиб утирмайман.
    1)Каримов: Бизнинг халқимиз хар кандай кийинчиликга чидаши мумкин аммо адолатсизликга чидай олмайди.
    Мирзиёев:Бизнинг халқимиз метиндек сабр бардошга эга. Барча кийинчиликларга чидаши мумкин аммо адолатсизликга чидай олмайди халқимиз.
    АМАЛДА:Каримов даврида курдик, билдик МХХ кандай халқни азоблаганини ва куркувда ушлаганини. Мирзиёев хам худди Каримов айтган гапларни айтди ва шу кетишда тарих такрорланади.
    2)Каримов:Бундан буёгига кайси хоким кул остидаги ходимларини сукса мени сиёсатимга карши чикган бўлади.
    Мирзиёев:Нима хакки бор хокимнинг кул остидагиларига кул кутаришига? Ким унга хукук берди?
    АМАЛДА:Курдик ва куряпмиз Каримов даврида хам хозирги Мирзиëев даврида хам Хокимлар кул остидаги ишчиларни нафакат сукишябди балким дуппослашяпти хам.
    3)Каримов:Бизнинг йулимиз битта "ДЕМОКРАТИЯ" биз демократик жамият курамиз.
    Мирзиёев:Ишонтириб айтишим мумкинки биз очик ошкора демократик жамият курамиз.
    АМАЛДА:Каримов даврида курдик суз эркинлиги бугилди, инсон хукуклари поймол этилди. Хуллас демократия О%. Мирзиёев даврида эса киска муддатда демократия деган сузларга ишонаётган эдику аммо якинда ДХХ раисининг айтган сузлари фикримизни бир мунча узгартирди ва шу кетиш булса тарих такрорланади
    (ЖУРНАЛИСТ)
  • 8 апр 2018 20:50
    Жиддий айтадиган булсам шу киз улиб рахбарларга ишончим камайди.Бошка результатни кутгандим.Бунчалар безбетликни куриб мен хайратда.
  • 8 апр 2018 20:59
    хамма узича хакми диман
  • 8 апр 2018 21:12
    Ахир ўқитувчиларни кўча тозалашга ҳоким буйруқ бермаганмиди?.. Нега энди мудир бн директор ишдан олинди?.. Улар ҳокимнинг буйруғини бажарганку!.. Ўқитувчиларни йўл тозалашга олиб чиқмаслик учун ҲОКИМБЕЙнинг раъйига қарши боришлари керакмиди???
  • 8 апр 2018 21:25
    Солиштирув"
    Мана Анкара шахрига етиб келганимга хам 10 кун бўлибди. Шахарга келганимдан сунг 3-4 кун шахарни айландим, одамлар билан бироз сухбатлашдим. Куп сухбатлашиш учун Туркчада суз бойлигим камлик килади. Хамда шу вакт мобайнида сездимки Анкара шахри Анкара тимсолида эса бутун Туркия давлати умумий килиб солиштирадиган булсак Иктисодий, маьнавий, маданий, муомала маданияти, илм-фан хамда сиёсий фикрлаш борасида Узбекистондан камида 40 йил олдинга утиб кетибди. Экспортнику гапирмайин. Шахарга етиб келган куним табиий холки шахар хакида деярли тасаввурга эга эмас эдим. Уша биринчи куни озик овкат дуконини тополмай бироз сарсон хам бўлдим. Бахтимга у ернинг одамлари худди Узбеклардек очик кунгил мехмондуст экан. Хеч кандай муаммосиз менга озик овкат дуконини топишимга бегараз ёрдам килишди. Таксичиларни хам алоҳида таькидламасам бўлмайди. 5 чи куни манзил айтишда адашдим ва таксичи менинг айбим билан мени бошка манзилга олиб бориб куйди. Амаллаб танишларимга телефон килиб манзилимни билиб олдим. Таксичи Очик кунгиллигиданми ёки хорижлик булганим учунми мени бошка манзилга келишилган пулдан бир сум олмасдан олиб бориб куйди. Кунглимни бироз хира килган нарса шу булдики бундан 1,5 йил аввал Истанбулга борганимда Узбекларни куп учратар эдим. Анкарада канча Узбеклар борлигини хам сураб суриштириб деярли билан эдим. Хозирги кунда эса Анкарада билишимча Узбеклар деярли икки баробарга купайган. Табиийки камида 80% Узбек мехнат мухожири сифатида Ватанга валюта жунатишябди ва Узбекистонда иктисодиётига оз моз хисса кушишябди. Хозирги кунда баьзи бир расмиятчилик ишлари юзасидан хужжатларни тугирлаябман ва шуни алохида таькидлаб утишим лозимки Анкарада Тошкентдан фаркли равишда Бюрократия анчага кам экан. Навбатлар хам шунга яраша. Коррупция масаласи буйича Сингапур билан солиштиролмайману аммо Узбекистондан анчага олдинда. Ха айтганча у ерда Аёллар анчага кадрланилар экан хаттоки четдан келган аёллар хам маҳаллий йигитларга бемалол уз сузлигини уткиза олишади. Очигини айтсам бу одат менга ёкмади. Чунки нима бўлган тақдирда хам Дин ва сиёсат нуқтаи назаридан олиб карасак жамиятда аёллар эркалардан камида бир погона пастда булиши керак. Бу жихат буйича мени фикримча Турклар Узбеклардан урнак олишса арзийди. Чунки Узбекистонда эркаклар аёлларга гапини утказа олади.Хаёт тарзини солиштирадиган булсак турган гапки Туркия биздан анчага олдинда. Мен бир нарсага тушуна олмайман бизда Туркиядан кура имкониятларимиз анчага катта масалан мехнаткаш халқимиз, табиий бойликлар, ер унумдорлиги барча барча жабхаларда Туркия билан ракобатлашишимиз керак аслида. Агар 25 йил давомида хукуматимиз халол ишлаганида эди... Хозирча шунақа гаплар... Насиб килса 10-15 кундан сунг Анкара хакида янада кенгрок ва кизикарлирок мавзулар ёзаман.
    P.s
    Макола бир ой олдин ёзилган.
    (ЖУРНАЛИСТ)
  • 8 апр 2018 22:33
    40 yil qirgin kelsa ham ajali yetgan o'ladi
  • 9 апр 2018 00:17
    ДИҚҚАТ ЭЪЛОН
    _____________________________

    🇺🇿🇹🇯 Ўзбеклар тарихида илк бор маҳсус ребус учун мўлжалланган
    «UZEK REUS» гуруҳи
    «РЕБУС МУНДИАЛ» баҳсларига старт беради 🇰🇿🇰🇬🇹🇲

    Баҳслар яқин кунларда Тошкент вақти билан 22:00да айнан «UZBEK REBUS» гурухида бўлиб ўтади ⚖

    Барчангизни кутиб қоламиз!

    Ўйин манзили статусдан ўрин олган!

    Марҳамат статусимдан гуруҳ томон йўл олишингиз мумкин!
  • 9 апр 2018 01:14
    Ҳеч нарса ўзгармади.
  • 9 апр 2018 01:15
    Ўша ўша замон.  Бойнинг ва амалдорнинг замони.  «Бой бойга  боқар.  Валютамиз чет элга  оқар»  замон  бўлди  бу.
  • 9 апр 2018 01:17
    Янги през ҳам ўтириб қўйди.  Кар кар  қилиб, оғиз кўпиртиришдан  бошқасига  ярамай  қолди  шу  пайтдан.
  • 9 апр 2018 04:25
    Энди приздентни ишдан осангам трилмидию .боласига кийин булди холос.онам дидиюю
  • 9 апр 2018 06:41
    Буйруқ берган қолиб ижрочилар жазоланибдими, овози йўқ "қўшиқчи" микрофонни отворибди дегандай.!?
  • 9 апр 2018 15:31
    O'qituvchi va shifokorlarni majburiy mehnatga jalb qilaversa bilmadim nima buladi, kimlardir yozgan obodonlashtirish xodimlari yuqmi deb oylik kam bulgandan keyin kim ishlaydi rayonlarda hech kim ishlamasa ham kerak, ular tugul o'qituvchilar oyligi yetmaganligi uchun qancha qancha o'qituvchi rassiyada yuribdi muhtaram prezidentimizdan shu muommolarni inobatga olib adolatli qonunlar kutib qolamiz.
  • 10 апр 2018 04:25
    Kam oylikga ham ishlashadi bizda.Faqat obodonlashtirishdagi nomerlar kimlarningdir levagi.Xamshiralar ham 180-200 ming so'mga ishlab yurishibdi.
  • 10 апр 2018 04:50
    эх
  • 10 апр 2018 05:29
    Рахмат сизга
  • 10 апр 2018 05:29
    Мана гап каерда
  • 11 апр 2018 11:36
    Direktorga ham yuqiridan buyruq kegani un bu ishni qilgan.bajarmasa yuqoridan wapaloq tepki yeydi sokiw ewitadi.
  • 11 апр 2018 13:31
    Direktorga buyruq kelgan bolsa direktor ma'sul bolib xavfsizlikni ta'minlasin edi.
  • 11 апр 2018 20:50
    Bu komateryaga bir uzbek xukumatdan odam yozarmikan qachondir uzraaa bizni xatoimiz biz xt emas xaqiqiy aybdorlarni ishdan olamiz deb yoki men aybdorman chunki ayb bizda bechora talimda nima ayb bor deydigan xukumat qani
  • 11 апр 2018 20:56
    Bir farzand onasiz qoldi bu degani bir avlodni yuksak tarbiyasidan ayrildik lekin Muxtaram prezidentimiz gaplari qator va farmoyishlariga amal qilmaydigan xukumat Yurtboshimizni ishongan meni odamlarim degan xokimlari qani ozodlik kuching yetmasa odamlarni ovora qilib dardini eshitma voz kech uzbekistondan xuddi russiyadan voz kechgandek