8 апр 2018

Ўзбекистон қўшни Тожикистоннинг чегара олди ҳудудига газ узатишни бошлади.

"Ўзбекистан 24" телеканалининг хабар қилишича, ҳозирча Тожикистоннинг Турсунзода туманини тўлиқ таъминлашга етарли миқдорда газ узатилмоқда. Тез орада газ миқдорини ошириш кўзда тутилган.
Тожикистонга газ "Музработ-Душанбе" газ қувури орқали узатила бошлади. Бу қувурнинг ўтказиш қуввати соатига 25 минг кубметрга тенг.
Ўзбекистондан Тожикистонга газ узатиш тўғрисидаги келишув шу йилнинг март ойида президент Мирзиёевнинг давлат ташрифи пайтида имзоланган.
Икки давлат ўртасидаги газ қувурлари 2012 йилда узиб қўйилган эди. https://www.instagram.com/ozodlikradiosi/

Комментарии