13 апр 2018

Олимлар спиртли ичимликлар ДНКга қандай зиён келтиришини илдиз ҳужайралар устида тажриба ўтказиш орқали кўрсатиб берди.

Натижалари Nature журналида чоп этилган тадқиқот муаллифларидан бири профессор Кетан Пател:
- Айрим шикастлар тасодифан содир бўлса-да, изланишларимиз натижалари спиртли ичимлик ичиш бундай шикастлар хавфини оширишини кўрсатди, - деди.
Бундан аввал ўтказилган тадқиқотлар асосан сунъий шароитда ўтказилган. Аммо янги тадқиқот муаллифлари сичқонлар ёрдамида алкоголь доимий шикаст етказишини кўрсатиб беришди.
Кембридж молекуляр биология лабораторияси олимлари сичқонларга этанол берган. Бунинг ортидан организм алкоголни ҳазм қилганида ажраладиган ацетальдегид моддаси сичқонлар хромосомалари ва ДНКсига қандай зиён кўрсатиши ўрганилган.
Тадқиқот давомида ацетальдегид қон илдиз ҳужайралари ДНКсига зиён келтириши аниқланган. Бу эса хромосомалар ўрни алмашиб қолиши ҳамда ДНК кетма-кетлигининг бир умрга ўзгаришига олиб келади.
Илдиз ҳужайраларнинг ДНКси қандай шикастланишини аниқлаш жуда муҳим, чунки соғлом ҳужайралар структураси бузилса, улар саратонга туртки бўлиши мумкин.
Тадқиқот натижалари спиртли ичимлик ичиш саратоннинг етти турини, жумладан, кўкрак бези ҳамда ичак саратонларига чалиниш эҳтимолини оширишини кўрсатди.
Тадқиқот муаллифлари, шунингдек, спиртли ичимлик сабаб бўладиган шикастларга организм қандай жавоб қайтаришини ўрганган. Уларнинг айтишича, организм шикастларни икки йўл билан бартараф этишга уринади.
Биринчи ҳимоя механизми альдегиддегидрогеназа деб аталувчи ферментларга таянади. Бу ферментлар ацетальдегидни ацетатга парчалайди. Организм ўз навбатида ацетатдан энергия манбаи ўлароқ фойдалана олади. Аммо миллионлаб одамда бу ферментлар ёки йўқ, ёки шикастланган ҳолда учрайди.
Организмнинг иккинчи ҳимоя механизми эса шикастланган ДНКларни қайта тиклашга курашишдир. Аммо организм ҳар доим ҳам шикастланган ҳужайраларни тўлиқ тузата олмайди.
Тадқиқотни Cancer Research UK, Wellcome ҳамда Medical Research Council ташкилотлари молиялаштирган. https://www.instagram.com/ozodlikradiosi/

Комментарии

  • 13 апр 2018 14:42
    Aden piyanista bomiw bawara
  • 13 апр 2018 14:52
    gif
  • 13 апр 2018 14:56
    Грузия да   яшаётган   карияларни    ( ичадиганларини   назарда   тутилияпти  ;-)    купи   100   ёшдан   ошиб кетарикан    бир   отахон га   савол   беришибди ,  кандай   бу   ёшга. киргиз   деса .......биринчидан    тоза   сув,     Иккинчидан    харакат,    кейин   тоза   кулбола   вино   ичиш    деганакан.

    Бизда чи    тоза   вино. борми,    арок ни   90  %   ти    технический   спирт дан   тайёрланади.    бу   албатта   Захар.
  • 13 апр 2018 14:59
    Salla narmalni gapga arzimisalla cort
  • 13 апр 2018 14:59
    Pawol **** gurpadan
  • 13 апр 2018 15:00
    Qolini kotinga tqp qoyaman petux
  • 13 апр 2018 15:13
    gif
  • 13 апр 2018 15:31
    gif
  • 13 апр 2018 17:26
    Менимча кунига 100 гр. ичиш саратонни олдини олади. Бу факт тасдикланган. Албатта бу мени фикрим.
  • 13 апр 2018 18:24
    Езишаверадиканда бу телба олимлар.
    Ичимлик зарарли булса шу пайтгача бирорта дуне олимлари жар солишга курби етмадию.
    Спирли ичимлик хар бир давлат монополиясида булса ахир.
    Давлатнинг узику булмаса бош жиноятчи.
    Шуни гоя килиб олдинга суришсин уша олимлар. Давлатларга жарима солишсин спиртли ичимлик чикараетганига.
    Хозир хар бир давлат спиртли ичимлигини гуркиратиб ажабнусха идишларда ишлаб чикаришиб хаттоки юз минг долларгача сотишяптию юз граммини.
    Хайронсан бу олимларгаям.  Бутун дуне бир булиб такиклаш кулингдан келишса хурматли олимлар
  • 13 апр 2018 20:38
    Фотография
  • 13 апр 2018 20:39
    Шуни чойидан ичиш керак
  • 14 апр 2018 02:44
  • 14 апр 2018 07:04
    Bgun wanbi br qotar qilili (B)
  • 15 апр 2018 08:34
    Якин кариндошим 5 йилдан бери тинимсиз ичади отдай юрибди сахарни Эди арок ушани хам екотди   оиласига фойдасидан купрок зарар тегяпди