14 апр 2018

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 13 апрель куни Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманидаги йиғилишда ўқитувчиларнинг ободонлаштириш ишларига жалб қилинаётганини қаттиқ танқид қилди.

Самарқандлик ўқитувчи Диана Еникееванинг ўлимида ўзини ҳам айбдор ҳис қилган президент, бундан буён ўқитувчини мажбурий меҳнатга жалб қилган ҳокимлар, катта хизматлари бўлишидан қатъий назар, ишдан кетишини таъкидлади.
Бундан аввал Ўзбекистон Бош вазири, вилоят ҳокимлари ОАВга ўқитувчиларни дала ва ободонлаштириш ишларига жалб қилинмаслиги ҳақида ваъда берган бўлса ҳам, шу пайтгача ўқитувчилар мажбурий меҳнат қурбони бўлиб келаётган эди.
Ўзбекистон президенти Шакват Мирзиёев 13 апрель куни Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида ўтказилган йиғилишда, ўқитувчиларнинг дала ишларига жалб қилинаётганини илк бор қаттиқ танқид қилди.
Кун.уз сайтининг хабар беришича, Шавкат Мирзиёев самарқандлик ўқитувчи Диана Еникееванинг кўча супиришга чиқарилганида машина уриб кетганини билишини айтар экан, бу учун президент ўзини ҳам айбдордек ҳис қилган:
“Мен самарқандлик ўқитувчининг вафоти ҳақида эшитдим. Қанақадир директор, раҳбар ёки ҳоким қачондир меҳмон келади, деб икки-уч кун олдин айтган. Лекин, менинг юрагимда бу худдики, мен туфайли юз бергандек туюлди. Яна бир бора ва сўнгги марта барча раҳбарларни алоҳида огоҳлантираман: бундан буён биронта ҳудудда ўқитувчи, шифокор ёки талабалар ободонлаштиришга жалб этилса, жазо жуда қаттиқ бўлади. Ишдан олиш билан бирга ўша раҳбар қонун олдида жавобгар бўлади. Менга фарқи йўқ, жуда катта хизмат қилган ҳоким бўлса ҳам, у ишдан кетади. Мен буни айтишга мажбурман, чунки бу давом этмоқда”, деган президент.
Шавкат Мирзиёев унинг вилоятларга боришига тайёрланаётган кўзбўямачилик ишларни ҳам танқид қилар экан, жойлардаги аҳволни ўзи жуда яхши билишини айтган:
“Мен осмондан пайдо бўлиб, тушиб келмайман: бир кун олдин қайси вилоятга ташриф буюришим ҳақида маълумот етказилади. Лекин, кўп жойларда кўзбўямачиликка йўл қўйилмоқда. Очиғи, менга бу ноқулай, менда нафрат уйғотмоқда. Ўқитувчиларни мажбурлаб чиқариб қўйиб, ободонлаштириш, уларга кўча супуртириш, тайёргарлик​ка жалб этиш - сиёсатга хиёнат. Бу ҳаракатлар фақат менга эмас, сиёсатга ҳам хиёнат”, деб айтган президент.
Президент фикрича, ҳокимлар мажбурий меҳнат билан ўзларига раҳмат эмас, балки лаънат олмоқда:
“Мен девор ортида нима борлигини, Ўзбекистонда қайси кўча супурилгани ё ободлигини жуда яхши биламан. Битта нарсани айтмоқчиман: йўлни супурганингиз билан ҳеч нима ўзгармайди, одамлар раҳмат демайди, лаънат айтади. Бизни дўстларимиз ҳам кўп, душманларимиз ҳам. Сиз мана шу ишларингиз билан душманларнинг тегирмонига сув қуймоқдасиз. Бутун вилоятлар ва туманлар раҳбарлари, мана шуни билиб олинг”, деган президент.
Шавкат Мирзиёев “одамларнинг баландпарвоз ваъдалардан чарчагани”ни, ҳатто мажлисларга ҳам тайёрланган махсус одамлар келаётганини билишини ҳам айтган:
“Юракдан чиқариб айтяпман, дўст бўлсангиз, бу ишларни тўхтатинг. Шунча йилда ҳеч нарса қилмаганмиз, бир ярим йилда буларни қила олмаслигимизни ҳам биламан. Айрим пайтларда ҳеч кимга ишонмай қоляпман, йиғилишларда ҳам ҳаммаси тайёрланган одамлар... Мен халқни эшитишга, дардини тинглашга келганман, баландпарвоз гапларни айтманг”, деб айтган президент.
Ўзбекистон мустақилликка эришганидан буён ўқитувчиларни ўз иши қолиб, дала ва ободонлаштириш ишларига жалб қилинаётгани маҳаллий ва халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари томонидан танқид қилиб келинади.
Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш, айниқса, Ислом Каримов президентлиги даврида кучайган эди.
2016 йилда президент этиб сайланган Шавкат Мирзиёев таълим соҳасида ҳам бир қанча ислоҳотлар бошлаган эди.
Жумладан, ўтган йили сентябрь ойида Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов барча олийгоҳ ўқитувчи ва талабаларини пахтадан қайтариш ҳақида топшириқ берган эди.
Ўтган йили пахта терими мавсуми олдидан бир қанча вилоят ҳокимлари ўқитувчиларни пахта теримига чиқармаслик ҳақида ваъда берган эди.
Лекин ўқитувчи ва шифокорларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш давом этди.
Озодлик радиоси сўнгги ойларда:
мактаб директорларини қаторасига териб, уларни ҳақоратли сўзлар билан бирма-бир дўппослаган Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани ҳокими Носиржон Эгамбердиев,
ўқитувчиларни "шакал", "тварь", "эшак", "ҳайвон" деб сўккан Андижон шаҳар ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев,
пахта теримига кам одам чиқарган раҳбарларни 45 минут давомида 126 марта уятли сўз билан ҳақоратлаган Паркент тумани ҳокими,
боғча мудиралари, коллеж ва мактаб раҳбарларини “итдан тарқаган” деб ҳақорат қилган Бўз тумани ҳокими Абдурашид Мамиров тўғрисидаги мақолаларни чоп этган эди. https://www.instagram.com/ozodlikradiosi/

Комментарии

  • 16 апр 2018 20:08
  • 17 апр 2018 10:47
    mavzu nima edi ?
  • 17 апр 2018 10:48
    kamint ham kam it bup ketibdi..
  • 18 апр 2018 04:12
    Итдек ириллаб келишингдан мавзу сенга ёкмадими хоин.бор ёкмаса  ватангадо трол (fr)
  • 18 апр 2018 04:15
    Нечта профил бор трол.яхши пул оласанми дейман умрингни бахш этибсан иннет учун (N)
  • 18 апр 2018 09:03
    УСТА ОНАНГНИ СИККАНИМ УЧУН ПЕНСИЯСИНИ ОЛАМАН
  • 18 апр 2018 09:04
    ОНАЖОНИНГ ХАР МАНИКИНИ ОҒЗИГА ОЛГАНДА БИТТА ПРОФИЛЬ ОЧАМАН
  • 18 апр 2018 10:41
    Угил бола  булсангиз  онани  кушмай гапиринг  уят  уят  у кими  онаси  булишидан  каьттий  назар  уша  булмаса  сиз  йук  эдиз  бу  дунеда  огзизга  караб  гапиринг  мавзу  бошкаку  онани  кушманглар уят
  • 18 апр 2018 10:54
    УНИ ОНАСИ ФОХИША.
    У ЭСА ХАРОМИ МАНҚУРТ
  • 18 апр 2018 11:22
    Барибир  хеч кайси  миллат  уришса онани  кушмайди уни  онасини худо  билади сиз  хакорат  килишга  хаккиз йук.
  • 18 апр 2018 11:29
    ФОХИШАГА ТОШ БЎРОН ҚИЛИШ БУЮРИЛГАН.
    ХОРАМИГАХАМ ШУ
  • 18 апр 2018 11:32
    Тема  укитувчилар хакидаю  укам:-D:-O:-Oузларинг разборларинг коментарияда  килма бошка жойда  гаплашсаларинг  яхши буларди.президент  гапларига  уят нарсаларни  кушмай
  • 21 апр 2018 03:44
    Буни максади узи шу,бунга гап бефойда.пул ишлайди шу иши учун.прездентни гаплари ёкмади бунга, гапларига карши чиколмай давлат рахбарини куллаганларга осилиб юрибди.узини дуст курсатиб соддаларни ишончига кира олади.бунинг учун хар хил йуллардан фойдаланади.лекин мен бу иплосни кимлигини давно тушинганман.
  • 21 апр 2018 03:51
    Шу йердаги хамма тушуниб олса яхши булариди.куп миллатчилик килиб жанжаллашяпсизлар шархларда.мен айбдорни изламокчимасман.хозир урта осиё давлатларини алокалари яхши тарафга узгарётган даврда бу яхши ишмас. Бу алокаларни ёмонлашишини хохлайдиган кучлар хам бор.хамма хам оддий участник эмас бу гурухда.миллатчилик килиб,халклар орасида нафрат кузгамайлик жаноблар ва хонимлар.
  • 21 апр 2018 18:01
    Лаганлик қилма кўт