20 апр 2018

ХОНҚА.

"Хоразм вилояти Хонқа тумани Мадир қишлоғидаги Мадир ёпида анча вақтдан бери сув йўқ. Бу аҳволда томорқадаги экинларимиз қуриб қолади. Сув онда-сонда бўлади, ўша пайт суғориб қолсангиз қолдингиз, акс ҳолда яна бир неча ой кутасиз. Яқинда қишлоқ уйларига кириб томорқангга нима экдинг, деб рўйхат қилиб чиқишди. "Ахир сув бўлса экамизми?" деб эътироз билдирсак, "бизга тепадан шундай буйруқ берган", дейишди. Дронда томорқани эмас, Мадир ёпини расмга олинсин. Ҳақиқий вазиятни ўрганишсин. Аҳоли қийналиб кетди. Сув муаммосини ҳал этиб беришмаса бўлмайди..." https://www.instagram.com/ozodlikradiosi/

Комментарии