20 апр 2018

1 ноябрга қадар Тошкентда паспортларни ID-карталар билан алмаштириш бўйича синов лойиҳаси жорий этилади.

Бу ҳақда президентнинг «Инновацион лойиҳаларни амалга ошириш ва идоравий ахборот тизимларини жадал интеграциялашувининг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида айтилгани тўғрисида кун.уз хабар қилди.
Ҳужжатда қайд этилишича, мавжуд паспортлар, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар ва шахсни тасдиқловчи бошқа гувоҳномалар (республика ичида) тизими ўрнига идентификация карталари (ID-карталари) тизими жорий этилади. Унда ҳар бир фуқаро учун ягона идентификация рақами, унинг шахсий маълумотлари ва давлат хизматларини олишда шахсни аниқлаш учун ишлатилувчи бошқа маълумотлар бўлади. Ҳайдовчилик гувоҳномаси бундан мустасно.
1 июлга қадар лойиҳани молиялаштириш бўйича таклифлар киритилади, 1 августгача унинг техник-иқтисодий асослари тайёр бўлади.
1 ноябрга қадар лойиҳа бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан Тошкентда синов режимида ишга туширилади. https://www.instagram.com/ozodlikradiosi/

Комментарии

  • 20 апр 2018 22:39
    Пластик паспортми йоки иин номерми данилар сакланадигон
  • 20 апр 2018 22:48
    Ажойиб карор.
  • 21 апр 2018 05:01
    Bu ketiwda hademay pewonamizga ShTRIX KOD bosiwadi bular
  • 21 апр 2018 05:01
    Ililliiilill
  • 21 апр 2018 05:57
    Битта карта билан хамма жойда уз шахсингизни тасдиклайсиз. Китобчадек хозирги паспортни кутариб юрмайсиз. Факат Узбекистон ичкарисида амал килади. Хорижга чикиш учун кизил паспорт оласиз (ОВИРга хожат колмайди). Хорижга чикиш ниятингиз булмаса ID-картани узи етади сизга. Бу янгилик эмас: ривожланган давлатларда аллакачон жорий килинган.
  • 21 апр 2018 05:59
    Сизга маълумот бердим, юкоридагини укинг.
  • 21 апр 2018 09:08
    Биопаспортга канча берган булсангиз шунча тулайсиз
  • 21 апр 2018 09:54
    Ид карта мажбурий хорижга чикиш паспорти ихтиёрий
  • 21 апр 2018 09:55
    Шарт
  • 21 апр 2018 10:02
    Энди чикади
  • 21 апр 2018 10:10
    Карор лойихаси январда чикканди, укиганман
  • 21 апр 2018 10:51
    Шу йилдан тошкенликлар ун, келаси йилдан вилоятликлар ун
  • 21 апр 2018 10:54
    Бу охирги вариант
  • 21 апр 2018 18:38
    Мени паспортимда Канадага боришим учун 10 йилга виза куйилди, у нима булади
  • 21 апр 2018 18:39
    Визани Москвалаги посольствадан куйдирган элим, яна сарсон буламанми