22 мая 2018

Президент Мирзиëевнинг Самарқанд сафари арафасида кўча тозалашга мажбурланган 23 яшар каттақўрғонлик ўқитувчининг 14 март кунги фожиали ўлими ортидан Азамат Умаров вилоят Халқ таълими бошқармаси раҳбари лавозимидан бўшатилган эди.

Озодликка маълум бўлишича¸ Умаров 18 май куни Самарқанд шаҳридаги 62-сонли мактаб-интернатга директор этиб тайинланган ва дарҳол ўқитувчиларни яна ободонлаштиришга ҳайдаган.
Самарқанд шаҳридаги 62-сонли ақлий имконияти чекланган болалар мактаб- интернатининг исми сир қолиши шарти билан Озодликка гапирган ўқитувчиларидан бири янги тайинланган директор Азамат Умаров ишга чиқиши билан ҳаммани кўча тозалашга мажбурлаганини айтади:
- Янги директор ўша куннинг ўзида (18 май куни) йиғилиш ўтказиб, шанба, якшанба кунлари ҳамма ўқитувчи, тарбиячи, ишчи ходимларни ободонлаштириш, кўча тозалаш ишларига келишга мажбур қилди. Кўпчилик ёш болали ходимлар, боласини етаклаб эрталабдан мактаб интернатига келишга мажбур бўлди”, - дейди 62-сон мактаб-интернати ўқитувчиси.
Шу йилнинг март ойида президент Шавкат Мирзиёевнинг Самарқандга ташрифи арафасида кўча тозалашга олиб чиқилган каттақўрғонлик ёш педагог Диана Еникеева Камаз остида қолиб нобуд бўлган эди.
Ушбу фожиа ортидан Самарқанддаги бир қанча мансабдор, жумладан Самарқанд вилояти Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Азамат Умаров ҳам вазифасидан четлатилган эди.
- 18 май куни тўсатдан директоримизни нафақага чиқариб, 60 ёшли Умаровни бизга директор этиб қўйишди. Олдинги директоримиз бизга кўча тозалатмас эди, болаларни ўқитишга кўпроқ эътибор қаратар эди. Чунки, ўқитувчилар шанба, якшанба ҳам дам олмасдан ишласа¸ бу билим бериш сифатига таъсир қилади-да, - дейди 62-сон имконияти чекланган болалар мактаб интернатининг бошқа бир ўқитувчиси.
Диана Еникееванинг ўлими Ўзбекистонда кенг тарқалган бюджет ташкилоти ходимларини вазифасига кирмайдиган мажбурий меҳнатга жалб қилиш муаммосига жамоатчилик эътиборини қаратган эди.
Ўзбекистон президенти матбуот котиби Комил Алламжонов апрел ойида Самарқанддаги фожиа ҳақида гапириб, бундан кейин фуқароларни жамоатчилик ишларига мажбурлаш ҳоллари такрорланса¸ “жазо қаттиқ” бўлишини айтган эди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам апрель ойида Жиззахга сафари давомида cамарқандлик ўқитувчи Диана Еникееванинг ўлимида ўзини ҳам айбдор ҳис қилишини, бундан буён ўқитувчини мажбурий меҳнатга жалб қилган ҳокимлар, катта хизматлари бўлишидан қатъий назар, ишдан кетишини таъкидлаганди.
“Ўқитувчини кўча супиртириш менга ҳам, сиёсатга ҳам хиёнат!”, - деган эди ўтган ой президент.
Президентнинг бундай баëнотларига тескари равишда Ўзбекистонда ўқитувчиларни фаррошликка мажбурлаш амалиëти деярли ўзгаришсиз давом этмоқда.
- Мажбурий меҳнатга барҳам берилганлиги ҳақидаги гап фақат қоғозда экан-да, - дейди Самарқанддаги 62-сон имконияти чекланган болалар мактаб-интернатининг Озодлик гаплашган ўқитувчиси.
Озодлик мухбири ўқитувчилар шикоятини ўрганиш асносида мактаб-интернатига телефон қилди.
Мактаб масъулларидан бири ўқитувчилар шанба ва якшанба кунлари кўча тозалашга чиқарилганини тасдиқлади:
- Янги директор келиб, шундай бўлаяпти. Бизга жума куни директор бўлиб келди, шанба ва якшанба ҳаммани ободонлаштиришга чиқараяпти. Олдинги директоримиз пайти бунақаси бўлмаган эди, - дейди исми сир қолиши шарти билан Озодликка гапирган 62-сон имконияти чекланган болалар мактаб-интернати масъул ходими.
Мактаб директорининг хўжалик ишларига масъул муовини Гуллола Маматқулова Озодлик билан суҳбатда ўқитувчиларнинг ўз хоҳиши билан ободонлаштиришга чиқарилганини иддао қилди:
- Мактабда ҳар бир ер майдончаси ўқитувчи-тарбиячиларга бўлиб берилган. Шу ерни улар тозалаши керак. Кўчага чиқиб ишлаётганимиз йўқку! Ободонлаштиришга қаранглар¸ деди директоримиз, шанба ва якшанба қилишди ўқитувчилар, - деди Гуллола Маматқулова.
Озодлик мухбирининг "Ўқитувчилар дам олиш кунлари оиласи билан дам олиши керак эмасми? Ўқитувчиларни дам олиш кунлари ҳам ишлатиш билим сифатига таъсири қилмайдими?" - деган саволларини Маматқулова жавобсиз қолдирди:
- Бу саволни директорни ўзларига беринг, - деди 62-сонли мактаб директорининг хўжалик ишларига масъул муовини Гуллола Маматқулова Маматқулова.
Озодлик 62-сонли имконияти чекланган болалар мактаб интернатига янги директор этиб тайинланган Азамат Умаровага кун давомида телефон қилиб, унга боғлана олмади - директор мобиль телефонига қилинган қўнғироқларни жавобсиз қолдирди. https://www.instagram.com/ozodlikradiosi/

Комментарии

  • 23 мая 2018 07:54
    Минг каллага бир бошчи яшанг,фейсбукда «Блоггерлар чемпионати « бошланган долзарб мавзулар буйича макало езиб чикинг!  2018 Блоггерлар чемпионати деб поиск беринг!
  • 23 мая 2018 08:02
    ундан кора мардикор ишласа хам пулга ишледи
  • 23 мая 2018 09:11
    Сизни тушунмадим. Нимани нотўғри ёздим?!
  • 23 мая 2018 09:14
    Bu odamni obodonlashtrishga qóyish kerak xalq talimida nima qilib yuribdi
  • 23 мая 2018 09:23
    Наоборот тугри килгансиз! Шу хакида макола езиб катнашинг дедим..Хак хукукингизни талаб килган холда мажбуиий мехнатга чикмаслик хар бир ходимни хукуки ,бу хукукни топталишига йул куймаслик узларини кулида.. Шу хакида макола езинг, укитувчи булсангиз...
  • 23 мая 2018 10:20
    nima qibdi tazalashga opchiqsa shu vatan uchun xizmat qisa qibdida bulal bumas narsalarni yozmalarng
  • 23 мая 2018 13:08
    ўқитувчи-тарбиячиларга бўлиб берилган. Шу ерни улар тозалаши керак. Кўчага чиқиб ишлаётганимиз йўқку!
  • 23 мая 2018 13:09
    интернатга богбон йукми
  • 23 мая 2018 13:12
    укитувчилар хам уз хукукини билиб олиши керак, ишла деса ишлайверадими ,,,,,,, ,,,,,,,жамиятимизда энг маьлумотли катлам укитувчилар улар нафакат узини бошкаларни хам химоя килиши керак,узи буларни укитувчилар укирмикан вакт топиб
  • 23 мая 2018 15:19
    Если ребёнок нервный,
    прежде всего надо лечить
    его родителей.
  • 23 мая 2018 20:16
    Азамат умаров халк талими рахбари эмасди вилоят хокимини ёшлар ва ижтимойи масалалар буйича уринбосар эди 60 ёшга кирганлиги учун нафакага чикди
  • 23 мая 2018 20:41
    бу мактаб-интернат директорини лавозимдан четлатишибдику укитувчиларни шикоятлари тасдикланибди
  • 23 мая 2018 20:46
    озод шикоятлар изидан изох сураб масъул шахслардан жавоб ололмадими значить езилган шикоятлар тугри бу ерда хеч кандай гийбат йук
  • 27 мая 2018 18:39
    MANA BUGUN BIZ YANQI YANQI QARORLAR IMZOLADIK DEGAN EGAN G‘OFUR‘G‘ULOM(hu)(hu)(hu)(hu)
  • 27 мая 2018 19:02
    -Жодугар
    ўлдими????