28 мая 2018

Андижон шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғи, полковник Шуҳрат Парпиев 27 май куни кечқурун ишдан олинди.

Шу куни, Бухоро вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари, полковник Анвар Парпиев ҳам лавозимидан озод қилинган.
Бу ҳақда Озодликка Андижон ва Бухоро вилояти ички ишлар тизимида ишлайдиган милиция ходимлари хабар қилди.
Шуҳрат Парпиевнинг ишдан бўшатилгани тўғрисидаги хабарнинг ҳозирча расмий тасдиғи йўқ. Шуҳрат ва Анвар Парпиевларнинг ишдан олинганини ички ишлар бошқармаси мулозимлари томонидан тасдиқланди.
Бу икки мулозим яқинда Солиқ қўмитаси раҳбарлигидан кетган Ўзбекистон Солиқ қўмитасининг собиқ раиси Ботир Парпиевнинг жиянларидир.
Ботир Парпиев эса Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматига 1995 йилдан 23 давомида раислик қилган Рустам Иноятовнинг қудасидир.
Озодликнинг ички ишлар бошқармаларида ишлайдиган манбалари Парпиевларнинг хавфсизлик ва бошқа давлат бошқарув органларида турли лавозимларни эгаллаб келганлигини айтадилар.
Расман тасдиқланмаган маълумотларга қараганда, генерал Парпиевнинг ИИВ да юқори лавозимларни эгаллаб келган жиянлари фаолияти устидан текширув бошланган. Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги бу борадаги Озодлик сўровига жавоб бермади.
Андижон шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғи Шуҳрат Парпиев 27 май куни кечқурун вилоят ички ишлар бошқармасига чақиртирилиб, шошилинч тарзда ўз вазифасидан озод қилинган.
Бу ҳақда Озодликка хабар берган ички ишлар мулозимларидан бирининг айтишича, улар ҳам бошлиқнинг ишдан олиниши сабабини билмайди:
“Биз ҳам ҳайрон қолдик. Кеча, шунақа гап бўлди. Сабабини айтишмаяпти. Бугундан Шуҳрат Парпиев ишга чиқмади”, деди мулозим.
Бу мулозим шу пайтгача берган хабарларнинг ҳаммаси ўз тасдиғини топган.
Бухоро вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари бўлиб ишлаган Анвар Парпиев ҳам 27 май куни кечқурун ишдан олинган.
Бу ҳақда Озодликка исми сир қолишини сўраган милиция ходимларидан бири хабар қилди.
Бухоро вилоят ички ишлар бошқармасининг Озодлик суҳбатлашган икки мулозими Анвар Парпиевнинг ишдан олинганини бир-биридан мустақил равишда тасдиқлади.
“Бугун Анвар Парпиев ишда йўқ. Эшитишимча, срочно Тошкентга чақиртирилибди. Қайси сабаб билан ишдан бўшатилгани ҳақида хабаримиз йўқ”, деди Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаси мулозимларидан бири. Иккинчиси ҳам айнан шу гапни айтди.
Шуҳрат Парпиев Андижон шаҳар ИИБ бошлиғи лавозимига 2017 йил мартида тайинланган.
Анвар Парпиев Бухоро вилоят ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига; 2017 йилнинг июнида тайинланган эди.
Президент Каримов даврида қудратли генераллардан ҳисобланган Ботир Парпиев Ўзбекистон Солиқ қўмитасини 14 йил бошқарди ва жорий йилнинг 11 майида Президент Мирзиёев томонидан ўз вазифасидан бўшатилиб, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика Кенгаши раиси этиб тайинланган.
Андижон вилоят ички ишлар бошқармасининг исми сир қолишини сўраган мулозими Озодликка берган маълумотларга қараганда, Шуҳрат ва Анвар Парпиевлар Ўзбекистон Солиқ қўмитасининг собиқ раиси Ботир Парпиев укаларининг ўғилларидир.
Андижон вилоят ички ишлар бошқармасининг исми сир қолишини сўраган мулозими, шунингдек, Шуҳрат Парпиев ва унга яқин бўлган одамларнинг мол-мулкини "хатлаш бошланганини" қўшимча қилди.
Ботир Парпиев 1946 йилда Андижон вилоятида, милиция генерал-майори Раҳмат Парпиевнинг оиласида туғилган.
1992-1996 йилларда Андижон вилояти ИИБ бошлиғи, 1996-1998 йилларда Ўзбекистон ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи, 1998-2002 – Ўзбекистон ички ишлар вазири ўринбосари, 2002 йилнинг июнь ойидан декабрь ойигача – Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазири, 2002-2004 – Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси раиси бўлиб ишлаган, 2003 йилда божхона хизмати генерал-лейтенанти унвонини олган.
2004 йилдан буён Давлат солиқ қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган. https://www.instagram.com/ozodlikradiosi/

Комментарии

  • 29 мая 2018 07:23
    Тошкентда, вилоятларда мегаполистлар бекорга қуриябтими. Мана шунақанги нахангларни йиллар давомида йиғишган пуллари эвазигада. Демак қайсидур шаҳарда битта мегаполист тез орада қурилиш ишларини бошлаб юборилса керак.
  • 29 мая 2018 07:48
    Шухрат парпиев асакада начальник буган даврида кариндошлари эгаллаган банкни
  • 29 мая 2018 07:52
    Шухрат парпиев асакада начальник буган даврида одамларга хайвонга караганде караган узини роса катта оларди ягона бошлигман деб уйларди
  • 29 мая 2018 07:56
    Парпиев асакада ишлаган пайитда асака прокурор буларди акмал дегани шархонлик икковини куринг энди у пайитлар фукароларди ит урнидаям куришмасди бу иккови амирлар
  • 29 мая 2018 07:59
    Мана вакти соати йетди жовоб беришсин энди амирлар осмон мени кулимда деб юрарди
  • 29 мая 2018 08:25
    агар оила бошлигини изидан бориб укитувчилар хунармандлар шахтерлар ва бошкалар етишиб чикаверса буни династия дейилади    агар оила полковнигу генералларни етиштираверса бу нима дейилади династиями еки кланми
  • 29 мая 2018 09:18
    Хулас Алматовни ёнидан жой тайорлаб бериш керак  тош турмада  икки каломуш бир бирини хазим қилади
  • 29 мая 2018 09:28
    Алматов рахбарятда ишлаяптию
  • 29 мая 2018 10:51
    :-D
  • 29 мая 2018 23:16
    Хормилар
  • 30 мая 2018 03:31
    Бу точно КЛАН дейилади,Парпиевлар дупписини водийдан вохагача отишган экан
  • 30 мая 2018 05:09
    агар сизда хам шундай имконият булганда шундай килардингиз
  • 30 мая 2018 05:24
    Аллохга шукр киламан менга шундай имконият бермаганига.Аллохга шукр хукумат ишида ишладим,аммо халол ишлаб,халол лукма едириб болларимга тарбия бердим,мукофотини куриб утирибман карилик гаштини суриб
  • 30 мая 2018 05:39
    Аллохга шукр....фарзандларизи укитдизми? бирор ишли килдизми
  • 30 мая 2018 06:00
    Укитаяпман хам,укишни хохламаганларини кулида хунарлари бор.Халол мехнат билан оила бокишаяпти