Комментарии
- Предыдущие комментарии
- В начало
- 30 мая 2018 21:05To'g'risini yozdimi, aldasang 2x javob berasan, duoingni qib boshlaver 2kunda tiriging qomaydi
- 30 мая 2018 21:14Duxing qora ro'yxatga yetdimi? Men senga 2kun emas, 2yil muddat beraman.
Men SURXONDARYO Yigitiman gapimga, har bir so'zimga ham javob beraman.
Omad! - 30 мая 2018 21:31Кто он вообще-то Он пишет я донолд трамп е******* что ли Ты **** Ты наверное нет Ты только гавна вообще-то Ты кто такой умеешь по-русски Давай пиши мне
- 30 мая 2018 23:17Tojikistondi qizlariga ofarin lekin erkaklari erkaki iwini qiliwi kerak
- 3 июн 2018 10:39Санлар осилма бизди давлатга худди узингди кизларинг окиладай гапирасан уз огзидан эшитганман узбек болани бизда киз.булмаса хам огз..га олмаган булса булди деб
Яна узингча осиласан кот...ка осил кунтелар уйлаб гапир гапингди
Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
Cўнгги йилларда Тожикистонда қизларнинг бокиралиги муҳим ижтимоий масаласига айланиб, ҳар йили ӯнлаб ёш оила бокиралик билан боғлиқ жанжаллар ортидан тиббий экспертизага мурожаат қилишга мажбур бӯлмоқда.
Тожикистонда, қўшни давлатлардаги каби, оила қуришда турмушга узатилаётган қизнинг бокира бўлиши энг муҳим жиҳатлардан бири ҳисобланади.
Жанубий Тожикистондаги Кӯлоб шаҳрида яшайдиган 18 яшар Дилором тӯйдан аввал жинсий алоқа қилмаганини исботлаш учун тиббий экспертизага мурожаат қилишга мажбур бӯлган.
Дилоромга кӯра, тӯйдан кейин эри уни бузуқликда айблаб, хӯрлаган.
“Эрим яқинларига “келин бокира эмас”, деди. Гуноҳсизлигимни исботлаш учун тиббий экспертизага бордим. Бокиралигим исботланди. Энди мени одамлар олдида хӯрлаган эримга қайтиб боришни истамайман”, - деди Дилором.
Тожикистон Суд-тиббий экспертизаси марказининг маълумотига биноан, 2017 йили Душанбеда шифохоналарга бокираликни аниқлашни сўраб, фуқаролардан 600та ариза тушган.
Ариза топширганларнинг аксари тўй кечасидан бир кун ўтиб талоқ олган янги келинчакларнинг ота-оналаридир.
Ушбу марказ масъул ходими Умед Икромовнинг Озодликка айтишича, экспертиза ишончли бӯлиши учун бокираликни аниқлаш жараёни эрлар иштирокида ӯтади.
“Эрга қизлик пардаси ва махсус қонни бокиралик нишонаси сифатида кӯрсатамиз. Баъзи эр ва унинг яқинлари бундай экспертизага ишонмайдилар”, -деб айтади Умед Икромов.
Бокиралик баҳслари ва ёш оилалар парчаланишининг кӯпайиши ортидан 2016 йили Тожикистон парламенти тўйдан олдин қизларнинг бокиралигини текширишни назарда тутган қонунни қабул қилди.
Ӯтган йил ёзда жанубий Тожикистондаги Восе туманида яшовчи 18 яшар Ражабби Хуршед бокиралик жанжали ортидан сирка ичиб ӯз жонига қасд қилди.
Суд унинг эри Зафар Пировни турмуш ўртоғининг ўз жонига қасд қилишига сабабчи бўлган, деб топди ва 7 йилга озодликдан маҳрум этди.
Судда айтилишича, келиннинг бокиралиги борасидаги баҳс биринчи никоҳ оқшомида бошланиб, эр келиннинг бокиралигига шубҳа қилган ва икки марта уни пойтахтга экспертизага олиб борган. Қайта экспертиза ҳам Ражаббини тўйга қадар бокира бўлганини тасдиқлади, бироқ ёшларнинг турмуши уруш-жанжаллар билан ўтиб, оқибатда фожиа билан якунланди.
Зафар Пиров судда ўзини айбдор деб ҳисобламаслигини ва у рафиқаси ўлимини истамаганини айтганди. “Мен унинг ота-онаси тўйга сарфлаган 13 минг сомонини қайтаришини истаган эдим», дейди Зафар Пиров.
Анъанавий тожик жамиятида қиз тўйга қадар бокира бўлиши керак деган ақида мавжуд. Бокираликка янги оилада эр-хотин ўртасидаги ишонч асос сифатида қаралади.
Акс ҳолда никоҳнинг биринчи куни бокира чиқмаган келин шармандаларча эшикка кузатиб қўйилади. Бу каби қизларни ота-оналари ҳам қабул қилмайди. Уларнинг шаъни ва обрўси умрбод қоралигича қолади. https://www.instagram.com/ozodlikradiosi/