13 июн 2018

Жорий йилда Тожикистонда турмушга чиқмаган қизларни уйланиш мақсадида ӯғирлаш ҳолатлари кӯпайиб, фақат Сӯғд вилоятида 7 та шундай ҳодиса қайд этилган.

Тожикистон қонунчилигида қизларни ӯғирлаш учун 8 йилдан 12 йилгача қамоқ жазоси назарда тутилган.
Беш кун олдин Сӯғд вилоятидаги Мастчоҳ туманида ушбу минтақада жойлашган ҳарбий қисмнинг икки аскари 15 ва 17 яшар қизларни ӯғирлаб, автомашина билан Душанбе шаҳрига олиб боришга уринган.
Тожикистон ички ишлар вазирлигининг маълумотига кўра, милиция ходимлари Душанбе яқинидаги Варзоб туманида ӯғриларни қӯлга олиб, қизларни ота-оналарига қайтарган.
Ушбу манбага кӯра, ӯғрилар Мудофаа вазирлиги аскарлари бӯлиб, қизларга уйланиш мақсадида уларни ӯғирлаган.
2016 йили Мастчоҳ туманида айни шундай ҳодиса юз бериб, ҳарбий қисмдаги бир аскар 16 яшар қизни ӯғирлаб, жанубий Тожикистондаги Мўминобод туманига олиб борганди.
Айни дамда, Сӯғд вилоятидаги ички ишлар бошқармаси матбуот котиби Акбар Шариповнинг 30 май куни давлат телевидениясидаги “Сипар” (Қалқон) дастурида хабар беришича, 3 йигит мамлакат шимолидаги Зафаробод туманига келиб бир қизни ӯғирлаб Душанбега олиб кетишга уринган.
Унинг қӯшимча қилишича, ӯғрилардан бири Абдураҳмон Раҳимий қизга қариндош бӯлиб ва унга уйланиш ниятида бӯлган, аммо қиз розилик бермаган.
Абдураҳмон Раҳимий “Сипар” дастурида қайси мақсад билан бундай амалга қӯл урганлигини қуйдагича шаҳрлаб берди:
“Мен севган қизнинг бошқага унаштирилиши ортидан улар тӯйини бузиш мақсадида қизни ӯғирлашни ният қилдим. Уни Зафаробод туманидан Душанбега олиб келиб, уйланмоқчи эдим”-деди Абдураҳмон Раҳимий.
Ӯғрилар қизни зӯравонлик билан “Мерседес” машинасига миндириб, Душанбе томон йӯл олган. Аммо, Душанбе яқинидаги милиция постида улар қӯлга олинган.
Абдураҳмон Раҳимий ва унинг икки шериги устидан Жиноят кодексининг 130- моддаси (“Одам ӯғирлаш”) бўйича жиноят иши очилган.
Ушбу модда асосида айбланувчиларга 8 йилдан 12 йилгача қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.
Турмушга чиқмаган қизларни уларга уйланиш мақсадида ӯғирлаш удуми Қирғизистон ва Қозоғистонда ҳам мавжуд.
Жорий йил май ойида БМТ Қирғизистон ҳукуматига мурожаат қилиб, келин ўғирлаш амалиётига барҳам бериш учун зарур чоралар кўришни ва миллий қонунлар ҳамда мамлакат қўшилган халқаро шартномалар бажарилиши кераклигини таъкидлаган. https://www.instagram.com/ozodlikradiosi/

Комментарии

  • 13 июн 2018 22:39
    Ээ  уле сутей харбийларни номига иснод
    Тожикистон харбий интизоми шу ерда билинди қанақалиги
    Харбий билан оддий ахоли орасида масофа булиш керей якинлашиб кетиши хурмат интизом тукилишига сабаб б.ди
  • 13 июн 2018 22:40
    Сизниям опа
    Салом опа дегани:-O:-O
  • 13 июн 2018 22:41
    Н. Бухара ответила -☠☠ -
    Ха :-):-) энди тушундим:-):-):-)
  • 13 июн 2018 22:44
    Н. Бухара ответила -☠☠ -
    Рахмат:-):-):-)
  • 13 июн 2018 23:00
    Арзис доим
  • 13 июн 2018 23:31
    Н. Бухара ответила -☠☠ -
    ;-);-);-)
  • 13 июн 2018 23:53
    Тожиклар коракалпокмикана:-O
  • 14 июн 2018 00:26
    Бухорога кочиб келганми дейман енди топишолмиди
  • 14 июн 2018 01:19
    Nima Bopti ozi (dt)
  • 14 июн 2018 02:40
    Ха  энди  бажалар  козок  огаларимизга    ухшамокчи  бубтида  шунга  шунча  вахима
  • 14 июн 2018 03:12
    Болмаган гап тожиклар фарзандларини айникса кизларини каттик назорат киладилар
  • 14 июн 2018 07:37
    Tojiylarga nima bölyapti ey.
  • 14 июн 2018 12:30
    Ха бощка гап колмабти шекилли озодлик радиосига.нима кипти олиб кочган булса хамма жойдаям бб турадику.бунака ишлар
  • 15 июн 2018 05:25
    правилна 100%