15 июн 2018

Ўзбекистоннинг аксар масжидларида 15 июнь куни ўқилган Рамазон ҳайити намозига болаларнинг кириши аввалги йилларга нисбатан эркинроқ бўлгани кузатилди.

Лекин, Наманган вилоятининг айрим масжидларида аввалгидек болалар намозга қўйилмаганидан шикоятлар бўлди.
Озодликка келган ва ижтимоий тармоқларда билдирилган шикоятларда Наманганнинг Косонсой туманидаги Эшон бобо, Бузурукхўжа жоме масжиди, Поп туманидаги Имом Зайнобиддин, Саид Жалолхўжа жоме масжидлари номи тилга олинди.
Айтилишича, 15 июн кунги Ҳайит намози вақтида 18 ёшга тўлмаган болалар бу масжидларга киритилмаган.
Хусусан, Косонсой туманидаги Эшон бобо масжидига борган Азимжон, Озодлик билан суҳбатда, фарзандларини қайтаришга мажбур бўлганини айтди.
- Ўзбекистоннинг ҳамма жойида Ҳайит намозига болалар киритиляпти, бизни Намангандаги масжидларда ҳали ҳам эски замондан қолган тақиқлар сақланиб қоляпти. Нимагалигини тушунтириб берадиган одам борми? - дея савол ташлади 3 фарзанди масжидга киритилмаганини айттган наманганлик Азимжон. Facebook.com ижтимоий тармоғида Поп туманидаги Саид Жалолхўжа масжидига Ҳайит намозига борганини айтган фойдаланувчи: "Масжид ҳовлисига киритилмади, кўчада туришди", деб ёзди.
Шунингдек, Намангандаги аксар масжидларда болалар Рамазон ойида таровеҳ намозига ҳам қўйилмаганидан ҳам шикоятлар кузатилди.
Facebook тармоғида Дилшод Ҳалилов исмли фойдаланувчи бу ҳақда шикоят қилиб, президент Шавкат Мирзиёев қабулхонасига ёзгани, аммо аниқ жавоб олмаганини билдирди.
Наманганлик журналист Носир Зокир болаларнинг масжидларга киритилмаганини Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев олиб бораётган “эркинлаштириш сиёсати"га зид, деб билишини айтади.
- Менимча, айрим масжидлар ўзгаришлардан хабарсиз қолиб, ҳали ҳам ўзбошимча, аввалгидай иш тутаётган бўлса керак-да. У даврлар ўтиб кетди, болаларни ҳам киритишса, Ҳайит яна ҳам файзли бўлади, - деди айрим масжидларда болалар Ҳайит намозига қўйилмаётганидан хабари борлигини айтган Носир Зокир.
Наманганлик маҳалла фаоли Убайдулло Азимов вазиятдан хабари борлигини, аслида ёш болаларни масжиддан узоқроқ тутиш тарафдори эканини билдирди.
- Ёш болалар ўқишини ўқисин. Болани мияси чалғимасин, дейишяпти-да. Фақат, мактабда берилган дарсликларни ўқисин. Мактабни яхши ўқиса олийгоҳларда ўқийди, етук одам бўлиб етишади-да. Мактабни битирганидан кейин масжидга борсин, - дейди Убайдулло Азимов Озодлик билан суҳбатда.
Наманганлик блоггер Аббос Асад ҳам айни мавзуни тилга олиб, болаларга масжид эшикларини ёпиш билан уларнинг радикаллашувига йўл очган бўламиз, деб фикр билдирди.
- Масжид эшикларини очиш керак, диний чекловларни олиб ташлаш керак, ана шунда ёшларнинг радикаллашуви олдини олган бўламиз, - дейди Аббос Асад.
Лекин, Тошкент шаҳри ва бошқа вилоятлардан Озодликка йўлланган хабарлар ва видеотасвирларда аксарият масжидларда болалар бу йил илк бор Ҳайит намозларига қаршиликсиз киритилгани кузатилди.
Ўтган ой Тошкент шаҳар имом хатиби Одилхон қори Юнусхон ўғли, ёш болалар учун энди масжидлар дарвозаси очилди, деб маъруза қилган эди.
"Ёш болаларга нисбатан озгина монеълик бўлган жойи бор эди. Бугундан бошлаб, ёш болалар учун бемалол дарвозалар очилди", - деган эди Одилхон қори 18 май кунги маърузасида.
Лекин, бу имом ўз баёнотига нима сабаб бўлганини изоҳламаган, шунингдек, Диний идора ҳам бу борада бирор расмий баёнот бермаган эди.
Ҳозирча, Намангандаги вазият ва умумиятла, болаларнинг ҳайит намозларига қўйилиш-қўйилмаслиги борасида Озодлик Ўзбекистон Мусулмонлар идорасидан бирор аниқ изоҳ ололмади.
Хусусан, идора раиси ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур болаларнинг Наманганда Ҳайит намозига киритилмаганидан хабарсиз эканини айтди.
Ўтган ой Ўзбекистондаги айрим мактабларда ота-оналардан фарзандларини ёзги таътил пайти отинойи ёки домлага бермаслик ҳақида тилхат олингани ҳақда Озодлик хабар берган эди. https://www.instagram.com/ozodlikradiosi/

Комментарии

  • 16 июн 2018 00:51
    Бу масалада тортишмайман. Хамма жойда бўлгани сингари Бу жойда хам камчилик бор. Юқорида ёздимку .Ҳадисдан иқтибос  Аллоҳ таъоло билан қорининг ўртасидаги савол ва жавобни
  • 16 июн 2018 00:53
    Ака рахмат.
    Айтадику билмаганни сураб урганган олим
    Орланиб сурамаган узига золим.
    Мана сиз сабаб куп нарсаларни урганиб олдик.
    Катта рахмат
  • 16 июн 2018 00:53
    Чунки уларга жаннатни ва'да килган пайгамбар бор!!! Уларни адашган деймиз, лн нега адашганлигини билиш ун хам уларни этикодидан хабардор булиш кк!!! Шунчаки сан адашгансан сан жаннатга кирмайсан дега гапни узи нотугри!!!
    Келинг бошка томондан фикр килингчи Исо а.с оталари йукку? Шу ун хам Христианлар у кишини худони угли дейишса кк!
  • 16 июн 2018 00:57
    Роббим ажрингизни кўпайтирсин. Ўзидан ўзоқлаштирмасин.Сиз ва бизнинг фойдамизга Қиёмат кунида амолларимизни ўнг томонимиздан ўнг қўлимиздан берадиган тоифа эгаларидан қилсин. Ўзи собит қадамлардан қилсин, Ажрларимизни бардавом қилсин.
  • 16 июн 2018 01:00
    Кани эди сиз айтгандек жамоат бн хабарлашиб бахам курилса хамма ишлар!!!
  • Комментарий удалён.
  • 16 июн 2018 01:51
    Бу масалада озми кўпми хабарим бўлганлиги учун ёзган эдим. Ўзингизга маълум Библия ( Инжил) Аллоҳ таъоло томонидан тушган. Ха бутун китоб ҳолида Исо ( Исус) пайғамбарга тушган. У китобда Оҳирги пайғамбар Муҳаммад алайҳи солом ҳақларида ҳам айтиб кетилган. Ва Исломга даъват қилинган. Уша вақтнинг рухонийлари эса Инжилни бошқатдан ўзларига керакли жойларини олиб нусха кўчиришган. Бу ҳақта бир Христиан дини праславниги бўлга кейинчалик эса Исломни қабул қилган Эстес Юсуф Айтган.--- У айтади.-- Ман Христиан динида бўлганман Ва кўп мусулмонларни христиан динига тарғиб қилиб ислом динидан чиқариб христиан динига ўтишига сабачилардан бўлганман.( У Сектант бўлган) Бир куни новбатдаги ўлжамни яъни мусулмонни христиан динига ўтишга даъват қила бошладим. Шунда у мусулмаон манга христиан динининг ислом динидан афзаллигини тушунтириб бер деб қолди. Шунда ман унга черковга борасан. Намоз ўқишинг шарт эмас. Руза тутмийсан каби сўзлар билан тушунтира бошладим. У эса енгил томонларини эмас афзал томонини охиратим учун яхши бўлган томонини тушунтириб бер деди. Ман гапира олмай қолдим жим бўлиб қолдим. Шунда у Қўлимга бир китобни тутқазди ва деди сан шуни ўқиб чиқ, Кейин гаплашамиз деб кетди. Ман китобни очдим биласизларми кўзим Биринчи қайси сатрларга тушди.. ( Эстес ўқишни бошлади) Алҳамду лиллоҳир Роббал ъаламин. (Фотиҳа сурасини ўқишни бошлади Шунда залда Аллоҳу Акбар деган сўзлар янгради). ---У айтади--- Ман шокка тушиб қолдим. Кейин эса хаммасин ўқиб чиқдим. Ман библияни деярли ёддан биламан лекин Қўръонда библия ҳақида хам сўз кетган эди. Кейин ҳаракат қилиб Уша осмондан тушган библаяни топиб ўқидим. Ва адашганлардан эканлигимни  билдим. Мана ҳозир мусулмонман ----Дейди.  Ўзр яна бир сўз ёзаман. Шайх Зокир Найм ва бир христиан ўртасидаги савол жавоб. --Христиан қиз шайхдан сўраябти. ----Сиз мусулмонлар айтасизлар  Биз христианлар адашганлармиз ва дузахга тушамиз Нима учун деган мазмунда савол беради. Шунда Зокир Найм у қиздан сўрашни бошлайди. Сан Библияни ўқиганмисан--Қиз  ха дейди..Библияда Ислом ҳақида ёзилган сўнги пайғамбар ҳақида ёзилган ва исломга киришлигинг ҳақида ёзилган ўқиганмисан?--Қиз Йўқ жавобини беради ва бундек сатрлар йўқлигини айтади. Шунда шайх Ха майли ишорасини қилиб қиздан сўрайди. Библияни ўқийсан черковга борасан. лекин румол ўрамайсан овратингни беркитмайсан.Ароқни ичасан зино қиласан тўғрими дейди. --Қиз ха ишорасини қилади. Шунда шайх айтади библянинг манабу главаларида шу сўраганларим ҳақида ёзилган. Сан ўқигансан лекин амал қилмайсан. Ҳақиқиий библияда Чўқиниш йўқ крест тақиш йўқ. Аллоҳни ягона деган. Исони эса пайғамбар деб айтиб кетилган. Лекин сизлардан бу сир тутилган деб исботлари билан **** уша жойларини ўқиб кетади. Ва христиан қизига айтади. Агар сан ҳақиқий **** ёзилганларга риоя қилсанг, Ийсони Аллоҳнинг Ўғли демасанг Аллоҳни ягона деб билсанг . Овратингни беркитиб юрсанг зино қилмасанг.Хочга иконага сиғинмасанг,Унда сан хам Аллоҳнинг изни билан жаннатга кирасан. --дейди. Қиз йиғлайди ва шайхнинг даъвати билан Исломни қабул қилади.             Аллоҳ билгучидир.
  • 16 июн 2018 09:12
    жавоб ун ташаккур! Демак Инжилни узгартириш мумкин булган эканда! Бир пайтлар кулимга олгандим Инжилни. Худди хадис китобларимиздек ёзилган эди, кайсидур апостоллар тилидан хикоя килинган эди! Иккиланиб колгандим Инжил оллохни китобимикан ёки хадислар туплами эканми деб!!! Кн бошка кизикиб курмадим... Балки Инжилни шархи булгандур ман укиган китоб
  • 16 июн 2018 09:24
    Самарканд пайарик уманида бош имом мансур бн милициялар болалари масжидга куйишмади аввал уша лаган имомни тугрилаш кейин корупцияга ботган диний идорани тозламас экан шундай давом этаверади
  • 16 июн 2018 09:38
    Наманганликлар баракатопгурди ўлганидан бехабар шекили?
  • 16 июн 2018 09:42
    Паросатинга урай Азимов махалла фаолимуш махалла фаолимас кон конига шуравийлик синган кулок булгани аник.
    Болалар Аллохни таниса улар калбига дин иймон этикод сингса мийяси чалгиган буладими??
    Аммо бизда бундай муаммо булгани йук.
    Алхамдулилах.
  • 16 июн 2018 10:59
    Ахмоқчиликдан бошқа гап эмас. Намоз каттаю кичикни фикрини тозалаб,тўғри ўйлашга чорлайди.
  • 16 июн 2018 11:00
    Масжидларга ёш болаларни киришига қаршиман деган чала мусулмонларга савол.? нима хозир масжидларимизда имом домлалар тероризмга ёки бошқа ёт оқимларга даъват қилишадими.???
  • 16 июн 2018 11:06
    Охирги марта качон масжидга углиз Ё жияниз бн бордиз?
  • 16 июн 2018 14:39
    Хайит куни икки ўғлимни хайит намозига опчиқдим,ундан олдин таровехларга чиқишди,фақат бир куни ёш болаларни киритишмади,Мирзиёев андижонга келган кунлари.
  • 16 июн 2018 16:22
  • 16 июн 2018 16:57
    Инжилни ман ўзим қўлимга олиб ўқимаганман. Интернет орқали баъзи жойларига кўз югуртирганман. Инжилни олдинги қовмларда бўлиб ўтган воқеаларни хикоя тарзида келтириб кетилган. Бизнинг Қуръонда хам Баъқара сўрасида Қахф. Иброхим. Юсуф ва бир неча сўраларни ҳам аллоҳ таъоло хикоя тарзида юборган.Қўръонда кўпи олдинги Илоҳий китобларда туширилган Инжилдан олингиан. Ва камчиликлари тўлдирилиб кетилган.Инжилдаги кўп Аллоҳ томонидан айтилганлари бекор қилиниб ўрнига бошқа буйруқлар ваҳий қилинган. Христианлар Бу ўзгаришларни аксарияти билишмайди. Ва ўзлариниг Инжиллари билан фахрланишади  Ҳаттоки Инжил китоблари инсон томонидан бошқатдан ўзларига мослаб ёзиб олишганларидан беҳабарлар. ёки билишни исташмайдилар .Сабаб; У ҳолда христиан динидагилар ҳам . Биз мусулмонлар сингари ибодатта бўлишлари керак. Уларга эса бу каби ибодат керак эмас. Илоҳий китоб Инжилни Фақат танланган одамларгина қўлларига олиб ўқишга эгалар. Сиз айтган китоб тираждан ўзгартирилиб чиқарилган китоб. Аллоҳ билгучидир.
  • 16 июн 2018 17:05
    Рус давлати нега Исломни танламаган?
     05:04 13.06.2018  2636

    Россиянинг марказий телеканларидан бири “Первый”да мамлакатда 12 июнь – “Россия куни” байрами нишонланган санада намойиш этилган “Князь Владимир – Рус давлати чўқинтирувчиси” фильмида қадимги Рус давлати эътиқодининг айнан нима сабабдан юнон талқинидаги православлик томон юз бургани борасида ҳикоя қилинади. Islamnews нашри бунга эътибор қаратди.

    Фильм ижодкорлари сценарийни ёзишда тарихчи Нестор қаламига мансуб манбага таянишган.

    Маълум бўлишича, сиёсий иттифоқчи излаётган князь Владимир ҳузурига турли дин даъватчилари келган.

    Владимирнинг Хазария яҳудийлари вакилига жавоби қуйидагича бўлган:

    “Ўзларингиз Худо томонидан рад этилиб, ер юзининг турли нуқталарига сочилиб кетган ҳолингизда халқимни нимага ҳам даъват этардингиз? Ёки бизларгаям шуни истайсизми? Сизнинг давлатингиз вайрон этилиб, пароканда бўлмиш. Ёки бизнинг ҳисобимиздан уни тиклашни истайсизми?”

    Князнинг мусулмон элчига жавоби янада кутилмаган кўриниш олди:

    “Русда ичкилик анъанаси бор – бусиз ҳаёт кечира олмаймиз”.

    Тарихчилар бу сўзларни кўпинча Россиядаги ичкиликка ружу қўйишнинг ибтидоси ўлароқ талқин қилишади.

    Рус одатига кўра, князь дастурхонида маслакдошлар жам бўлишарди. Тушлик дастурхони атрофида муҳим сиёсий қарорлар қабул қилинар ва бу давлат бошқарувининг бир қисми ўлароқ кўрилар эди. Ҳукмдорнинг ўз аъёнлари билан ичишдан бош тортиши ҳукуматдан бош тортиш сифатида баҳоланган. Князь ўз аъёнларига қай даражада боғланган бўлса, улар ҳам князга шу қадар боғлиқ эди.
  • 16 июн 2018 20:21
    Сиздан яхши фикир чикарди ку нима булди
  • 16 июн 2018 21:31
    Ой плин, мендан бошка тема топилмади сизларга...
    Ёзаверинг фикризни, сизни гапингиз билан мени мнениям узгариб колмайди!
  • 16 июн 2018 21:32
    Ватанни севиш иймондандур ёки "Ватанни мукаддаслаштиришдан" не наф?

    Ватан мукаддасдур? Бу сузни эшитмаган, билмаган инсон бўлмаса керак менимча. Хакикатдан хам бу сўз богча давридан то институтгача барчамизни кулогимизга деярли хар куни жаранглайдиган суздир. Очигини айтганда бу сўзларни эшитавериб эшитавериб кунгилга хам тегиб кетди чарчадик бундай сузлардан. Умуман олганда менда галати бир фикр пайдо бўлади. Нима учун энди биз "Ватан мукаддасдур" дейишимиз ёки Ватанни севиш иймондандур каби сўзларни хар доим такрорлаверишимиз керак? Ватан узи нима? Айтишингиз мумкин Ватан бу сенинг тугилган жойинг, киндик конинг тукилган жой деб. Хуп бу гапни хам тугри дейлик аммо нима учун Аллоҳнин ерини ажратишимиз керак? Нима учун Ватанни тарк этганларга "Ватан хоини" деган тамға куйишимиз керак? Хакикатдан хам Ватан шунчалик мукаддасми? Масалан мен хам Ватанни тарк этаётганимда баьзи бир танишларим Ватанни тарк этаяпсан, Ватан хоинисан деган тамгалар куйишган эди. Кечирасизлару Ватан бу оддий бир тупроқ инсон учун Аллоҳ яратган барча ер Ватан булиши керак эмасми? Узбекистонни хам Туркияни хам Аллоҳ яратгандир. Бу ер сенинг ватанинг эмас ёки у ер сенинг Ватанинг эмас дейишга биз бандаларнинг хакки бормикин? Хар бир кун Аллоҳнинг куни деймиз аммо нима учун хар бир ер Аллохники демаймиз? Биз бандалар учун хакикий Ватан Жаннат эмасми? (яна террорчига чиқариб куйманглар оддийгина журналистман) Ватанни севиш иймондандур дейишади? Каердан шунча доно сузлар? Маьлумот учун Аллоҳ таоло инсон такдирини унинг корнилигидаёк белгилаб куяди. Ватан севиш ёки севмаслик бизни иймонли ёки иймонсиз килиб куймайди. Шунингдек Ватанни тарк этганлар хам Ватан хоини дейиш жоиз эмас. Чунки тасаввур килинг бир укимишли иймонли инсон уз Ватанида истиқомат килади аммо унинг Ватанида зинокорлар, саводсизлар жуда хам кўп энди у нима килсин зинокорлар билан бир ватанда яшасинми ёки мусулмон улкаларга кетсинми? Агар мусулмон улкаларга кетса у кофир ёки Ватан хоини хисобланадими? Албатта йук. Шундай экан мени ва менга ухшаган четда юрганларни Ватан хоини дейишга шошманг. Юкоридаги таькидлаганимдек Ватан оддий бир тупроқ хакикий Ватанимиз эса бу дунёда эмас. Шунингдек Ватан Мукаддас, Ватанни севиш иймондандур деган булар булмас мужмал гапларни гапирмаслик пайти келмадимикин? Нима дейсизлар?

    (ЖУРНАЛИСТ)
  • 16 июн 2018 21:34
    Хали хам ёмон фикр билдирганим йук, болани мажбурлаб масжитга олиб борилишига каршиман дедим!
    Дуневий билимларни эгалласин, Ислом тушунчаси ва суъра оятларни отасидан уйида ургангани етади, качонки онги етса юракдан хис килса узи хохлаб боради масжитга...!?
  • 16 июн 2018 22:34
    7777777 7777777 ответил Ф Ф
    Нима демокчи сил узбекистонда хамма зинокорми бу гапиз б н ушанчун чикиб  кеттим демокчимисиз билсанг сан яшап турган туркиянгдаям ашунча зинокор ашунча ам ялак яшавер ам ялаклар б н санга омат журналис
  • 17 июн 2018 19:36
  • 22 июн 2018 07:47
    Илм икки хил булади: Шарьий илм ва дунёвий илм.
    Шарьий илм - фарзи айн, дунёвий илм - фарзи кифоя.
    Шарьий илмни урганмасам хам менга булаверади деган инсон диндан чикиб колади.
  • 22 июн 2018 09:36
    Мен урганмаса булаверади демадим.
    Маъкул гапларингизга кушиламан...