16 июн 2018

Ўзбекистон фуқароси бўлган 38 ёшли аёл Ҳиндистон пойтахти Деҳли шаҳридан эллик километр жануб-ғарбдаги Бҳондси қамоқхонасида жумага ўтар кечаси жон таслим қилган.

"Hindistan times" нашрига кўра, исми Шаҳноз экани аётилаётган тошкентлик аёл шу йилнинг 10 июнь куни Гуруграм шаҳридаги "Сахара" савдо марказида мамлакатда ноқонуний яшаганликда гумонланиб, ҳисбга олинган ва беш кун ўтиб тергов изоляторида ўлик ҳолда топилган. Аёлнинг ўлими сабаблари маълум эмас.
Ҳиндистон полициясига кўра, аёл жума куни саҳар соат 3лар атрофида камерасида ўлик ҳолда топилган, унинг танасида жисмоний жароҳатлар бўлмаган.
Ўлим сабабларини полиция ўрганмоқда.
Гуруграм шаҳри полицияси матбуот вакили Равиндер Кумар ўзбекистонлик аёлнинг шубҳали ўлими юзасидан текширув олиб борилаётгани ва ушбу текширув доирасида ўлик жасади экспертиза қилинганини маҳаллий матбуотга айтган.
-Тўрт нафар шифокордан иборат комиссия аёл жасадини жума куни экспертиза қилди. Ўлим сабаблари улар ҳисоботни эълон қилганларидан сўнг маълум бўлади, - деган Равиндер Кумар.
Асли тошкентлик экани айтилаётган Шаҳноз исмли 38 ёшли аёл 10 июнь куни Гуруграм шаҳридаги "Сахара" савдо марказида яна уч нафар ҳорижлик аёл билан бирга ҳибсга олинган.
Ўзбекистонлик аёлнинг шубҳали ўлимини тафтиш қилаётган терговчи Суриндер Палнинг "Hindustan times" нашрига айтишича, аёл ҳибсга олинганда иситмаси юқори бўлгани ва кўкрагида оғриқ сезаётгани ҳақда ҳибсхона нозирларига шикоят қилган.
Гуруграм шаҳри полицияси ўзбекистонлик аёлнинг ўлими ҳақида Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонасига хабар қилингани ва марҳумнинг оиласи билан боғланишга ҳаракат қилаётганини маълум қилди.
Қамоқхонада жон берган ўзбекистонлик аёлнинг Ҳиндистонга нима мақсадда ва қачон келгани маълум эмас.
Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонасининг Озодлик боғланган ходими қамоқхонада ўлим топган аёл ҳақида хабардор эканликлари, ҳозирда унинг Ўзбекистондаги қариндошлари қидирилаётгани ва жасадни Ўзбекистонга юбориш учун лозим ёрдамлар кўрсатилишини айтди. https://www.instagram.com/ozodlikradiosi/

Комментарии

  • 20 июн 2018 18:27
    Ассалому алайкум хайрли кеч СИЗни друзга кабул килишга куркаман урушасиз
  • 20 июн 2018 18:35
    СИЗни тушундим Менда форум йук
  • 20 июн 2018 18:36
    Урушмасангиз кабул киламан
  • 20 июн 2018 19:07
    Тугриси  форум деган жойизда арзирли  нима гап булганини тушунмадиму хоп омонат гапизни айтаман друзимга киришингиз шарт эмаса энди
  • 20 июн 2018 20:43
    Салом омонмисиз
  • 20 июн 2018 20:44
    Сиз билан севишганми хоним
  • 20 июн 2018 22:11
    Ассалому алайкум хайрли тун рахмат омонман бу йерда гап умуман бошка нарса хакида кетябди бу киши мани севмиди хазиллашябди
  • 20 июн 2018 22:14
    Сизни неча киши севади...юрагизда биз учун жой борми
  • 22 июн 2018 22:09
    Кимни?еки нимани?
  • 22 июн 2018 22:17
    Афсус хиндмасмиз,кеч тушганда галати гап йозменг
  • 22 июн 2018 22:22
    Кимнидир хаетида яшаб курмасдан,уни мухокама килолмесиз,у учун сиз жавобгармисиз?еки у учун сиз жавоб берасми?
  • 23 июн 2018 04:05
    Зарил кебтида
  • 23 июн 2018 15:56
    шукрия хоним расса биларкансиз хижобни,нималигини
  • 23 июн 2018 15:59
    Йопинчиг дигани араб тилида хижоб диганида махмодона булишдан олдин изланиш кк
  • 23 июн 2018 17:49
    йугей