3 июл 2018

Термиз шаҳарида 4 ёшли қизчани жинсий зўрлашда гумонланиб қўлга олинган 31 яшар йигитнинг онаси Озодлик билан суҳбатда ўғлини қийнаб, айбни бўйнига қўйишганини иддао қилди.

16 июнь куни Термиз шаҳри Боғзор маҳалласидаги 7-сонли санаторий типидаги боғча яқинида номаълум эркак тўрт ёшли қизчани зўрлагани ҳақида Озодлик хабар берган эди.
(4 яшар қизни зўрлаганликда айбланаëтган йигит шахси айбсизлик презумпцияси ва тергов амалиëтлари давом этаëтгани боис очиқланмаëтир - таҳр.)
Термизнинг Эски шаҳар қисмида яшовчи аëл Озодлик билан суҳбатда 4 ёшли қизчанинг номусига текканликда гумонланиб 23 июнь куни ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинган 31 яшар ўғлининг "қилмаган жиноятига қийноқлар остида иқрор бўлгани"ини иддао қилди:
- Булар боламни олиб кетишди, олиб кетишиб, Термиз шаҳар милицияси тергов изоляторида бошига салафан пакет кийгизиб, қийнаб, 4 ёшли қизчани номусига тегдинг, деб айбни бўйнига қўйиб қўйишибди. Биз буни адвокати орқали билдик. Шрамлари борлиги учун ҳам уни биз билан учраштиришмаяпти, - дейди Озодликка боғланган аëл.
Судланувчининг адвокати Иззат Тошев Озодлик билан суҳбатда ўз мижози айбни бўйнига олганини айтди, лекин қийноққа солингани ҳақидаги иддаларни на тасдиқлаш ва на инкор эта олишини билдирди:
- Ҳозирча сизга ҳеч нарса айтолмайман. Бола айбини бўйнига олаяпти. Сўроқ пайти нима деган бўлса¸ ҳаммаси қоғозга туширилган. Қийноққа солишганми, йўқми, бу ҳақда ҳеч нарса айтолмайман, тергов сири деган нарса бор, тўғри тушунасиз, - деди Иззат Тошев.
Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси мулозими Озодлик билан суҳбатда 4 яшар қизчани зўрлаганликда гумонланиб Т.З исмли 31 ёшли эркак қўлга олингани ва унга нисбатан Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 119-моддаси (Номусга тегиш ва жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш) бўйича жиноят иши очилганини тасдиқлади, лекин унинг қийноққа солингани ҳақидаги иддаоларни кескин рад этди.
Мулозимга кўра, гумонланувчи шаҳарнинг Боғзор маҳалласидаги санаторий типидаги 9-сонли боғчанинг хавфсизлик камерасига ëзилган видеотасвир асосида ушланган:
- Бундан ташқари, биз ушланган одамни бир қанча бошқа эркаклар билан бирга қизчага кўрсатганимизда, қизча ҳам шу гумонланувчини кўрсатaяпти. Боланинг ўзи ҳам бўйнига олаяпти. Лекин суриштирув давом этаяпти, ҳали суд бўлгани йўқ. Ким айбли эканига суд қарор беради, - деди Сурхондарё ИИБсининг исми сир қолишини истаган мулозими.
Озодликка шикоят билан чиққан гумонланувчининг онаси ўғлининг видеога тушиб қолгани унга айб қўйиш учун етарли исбот эмаслигини иддао қилади:
- Булар менинг боламни шу видео бўйича ушлашганда. Видеода бола у ерга ёзилишга кириб чиққан, уч минутга. У қиз ҳам шу ерда айланиб юрган. Уч минутда нимани қилиш мумкин, одам иштонини ечишга улгурмайдику, булар боламни шу қизнинг номусига теккан, деб айбни бўйнига қўйишаяпти, - дейди айбланувчининг онаси.
Айби исботлангани тақдирда айбланувчи беш йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
Ўзбекистонда вояга етмаган қизларнинг зўрлангани ҳақида Озодлик аввал ҳам хабар берган.
Шу йилнинг феврал ойида Фарғонада 6 ёшли Кибриё исмли қиз ўлик ҳолда топилган эди.
Гувоҳлар қизча ўлдирилишидан олдин жинсий зўрланганини айтишган.
2015 йил Фарғона вилояти Бешариқ туманида эса 7 яшар қизалоқни зўрлаган 15 яшар ўсмир тўрт йил муддатга озодликдан маҳрум қилинганди. https://www.instagram.com/ozodlikradiosi/

Комментарии

  • 4 июл 2018 22:25
    Озод акайиз кизчани улганини сир саклабдию
  • 4 июл 2018 23:55
    он уже пидр,а зонада ему писец
  • 5 июл 2018 00:07
    Фотография
  • 5 июл 2018 00:13
    ХАНА!?это ещё мило,ему
  • 5 июл 2018 05:35
    Rostana
  • 5 июл 2018 08:51
    Ты что на похороны девочка была? Не каркай если не не знаешь! Девочка играет с детми в дворе дома как обычна.
  • 5 июл 2018 09:16
    отстань
  • 5 июл 2018 21:51
    Энди озод мани акам буладиган булса, значит у насильникди Отаси по этому яшираябди
  • 7 июл 2018 06:01
    Озод хеч качон яширмайди наабарот Буртириб кушади улмаганни улди дейди
  • 9 июл 2018 08:52
    Кани хакикат бу инсонлар улиш бор.Оллохни олдида зурок жавоб бор деб уйламидиларми.афсус инсон дейишга арзимиди.ким бу хабарларни билса каргайяпти каргиш деяди.албатда Оллох билганини бандаси билмиди.шундок экан айбдор жазосини олади.конун олдидахам Оллох олдидахам
  • 9 июл 2018 09:04
    Нима кизча улганми.бу вахшийлику.конун бир умирлик камок жазосини бериши керек.
  • 9 июл 2018 09:14
    Чиройли из колтираолмасанг.Ёмон изхам колдирма.Ёмон булиб эсланганигдан кура.эсланмаганинг яхширок.
  • 15 июл 2018 15:07
    Тувба одамларга гап булса булди.у болани айби йок тухмат тилманглар.киз тирик . агар бехунох бола бизни акамиз укамиз булганда нима килардиларинг.
  • 15 июл 2018 15:11
    Бечора онаси хозир кай ахволдалигини билмаймиз бегинох боласини оклиман деб узни ука чука уриб юргандир.:'(:'(:'(
  • 15 июл 2018 15:18
    Сен молди она тариб килганми хайвон онага нимага тегишасан