18 июл 2018

АНГРЕН – "Ҳокимият вакили таклифига қарши фикр айтган маҳалладошимизни "халқ душмани"га чиқаришди" (ВИДЕО)

АНГРЕН – "Ҳокимият вакили таклифига қарши фикр айтган маҳалладошимизни "халқ душмани"га чиқаришди"
АНГРЕН. "Тошкент вилояти Ангрен шаҳри "Улуғбек" маҳалласидан ёзмоқдаман. Куни кеча маҳалламизда томларни ёпиш масаласида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда уй-жой мулкдорлари ширкати раҳбари ва ходимлари, ҳокимият вакили ҳамда аҳоли қатнашди.Ширкат ва ҳокимият вакили аҳолига томни профнастил билан ёпишни таклиф қилди. Биз эса бу лойиҳани Архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси экспертизасига бериш лозимлигини айтдик. Маҳалладошларимиздан бири бундай томлар шамолда учиб кетиши мумкинлигига эътибор қаратди. Ҳокимият вакили эса бу аёлни давлатга қарши тарғибот олиб боришда айблаб, "халқ душмани" сифатида судга берилиши ҳақида таҳдид қилди. Ҳокимият вакилининг бу хатти-ҳаракатини қандай баҳолаш мумкин? Аҳолининг ҳақли талабига қулоқ солиш ўрнига, ўз фикрини айтганларни қўрқитиши, уларни куракда турмайдиган гаплар билан айблаши тўғрими? Биз қайси замонда яшаяпмиз ўзи: 1937 йилдами ёки 2018 йилда?! Дарвоқе, қўрқитишлар ўз самарасини берди. Кўпчилик томни профнастил билан ёпишга рози эканини билдирди".

Комментарии

  • 18 июл 2018 18:09
    Ҳокимятда  ишлашингизни билдириб  қўйменг  унақа.:-D
  • 18 июл 2018 18:14
    Ha bizni xalqday boshqa xaqlarga daholarni taqdim etgani xalq dunyoda yoq
  • 18 июл 2018 18:18
    хозир  мени шу гапингизга айрим одамлар шахар хокими деб уйлаворишади.

    Узи Бугун купчилик ман хакимда уйлади лекин
  • 18 июл 2018 18:39
    Бекор чекинишибди судга нима деб беради хоким вакили. Энди бурни кутарилиб кетади вакилди.
  • 18 июл 2018 18:58
    Дахоларни четга экспорт килиб узи лаганлардан азият чекувчи шурлик диёр.аксига олгандай бу харомипарварларни уруги хам куримайди.
  • 18 июл 2018 19:26
    профнастил билан епилган уйлар томидан чакки утмайди, яхшилаб сифатли килиб ёпилса бир умирга туради. Томни руберойид билан епиш ахоли учун ортикча чиким, бу эса ХУЖМШдагиларга 2 йилни бирида пул ювишга имконият.  Аслида хокимият вакили тугри таклиф билдирган.
  • 18 июл 2018 21:40
    Ассаломму-алайкум хукумат мулозимлари халк душмани деган тамга модадан колди, кийналмасангизлар хукумат душмани деб айтинглар хеч кайси одам оддий фукоро халкка карши юрмайди гапирмайди.Мулозим акилли, сергайрат, чаккон, ширинсуз, узокни кузлаб биладиган, одам булиши керак, сизлар бирони чунтагини каппайиириш учун хизмат килаётганга ухшайсизлар,худдиРоссийкий думадагиларга ухшаб.Халкка халол хизмат килинглар отангиздан колман уриндик,саломат булинглар.
  • 18 июл 2018 21:52
    ha albatta fikri tög'ri bölsa isbotlab oddiy tuwuntirib bersin
  • 18 июл 2018 21:54
    Уша ходим епувчи ширкат ва жек орасидаги далол холос. Улушини олиш учун нима керак булса килади.
  • 18 июл 2018 21:56
    demak bu mulozim bilim va tajribasiz xalqni har qancha qöllab quvvatlasa arziydi hozirgi kunda.
  • 18 июл 2018 21:57
    mana buni haqiqiy vatanparlik desa böladi keyin
  • 18 июл 2018 22:10
    Хафа булманг шунака олтикут одамлар хам борда
  • 19 июл 2018 04:33
    Президентни шуларни менинг вакилим деганидан сунг улар хохлаган ишини килияпти. Халкни сабр косаси хам тулиб кетти. Аслида шу хокимиятдагилар халк душмани экан.
  • 19 июл 2018 06:54
    Фотография
  • 19 июл 2018 08:49
    корни тукни корни оч бн нима иши бор...буларга барибир халк кандай  яшайди...бу нарса тугамайди хеч качон ..конунни кучайтирмаса булмайди....