Комментарии
- Предыдущие комментарии
- В начало
- 6 авг 2018 15:07Bu Qamoq Kalla Farux bowka
gapiriwni ozi bez tolk - 6 авг 2018 19:32Курилишлар авжида.
Замонавий уйлар курилаяпти. Нархлари кутарилаяпти.
Оддий халк эса икки учлаб угилларини уйлантириб зурга биттасини пул тулаб уй олиб бериб колганига бир хонадан зурга ажратяпти.
Хукумат яна халкка уй жой учун ер ажратамикан. Еки коррупциялашган замонавий уйларни мажбурлаб тикиштирамикан.
Уйсизлар купаяетганидан хабари бормикан давлатни.
Еки ана шу ситилардан ажратамикан халкка яшаш учун. - 6 авг 2018 20:12Menimcha ajratmasa kerak xammasini biladi ular yerdi ostidan ilon otsa biliwadiyu
- 6 авг 2018 20:17Ogiroq boling Layca kucukka
oxwab akkilamastan Qayimov
Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2 август куни мамлакат ҳудудларида business city форматидаги ишбилармонлик марказларини ташкил этиш тўғрисидаги қарорни имзолади.
Бу ҳақда gazeta.uz хабар қилди.
Қарор шаҳар ва туман марказларининг архитектуравий қиёфасини яхшилаш ва ободонлаштириш, хорижий ва маҳаллий инвесторлар учун уларнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, асосий туристик йўналишларда замонавий объектлар қуриш, шунингдек аҳоли ва мамлакат меҳмонлари учун тақдим этилаётган хизматлар рўйхатини кенгайтириш ҳамда сифатини оширишга қаратилган.
Туман ва шаҳарларда ишбилармонлик марказларини қуриш тўғрисидаги қарор жойлардаги ҳукумат органлари томонидан Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда қабул қилинади. Қурилишлар инвесторлар маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Қурилишлар буюртмачи, мувофиқлаштирувчи ва назоратчиси вазифасини Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ва Тошкент ҳокимиятлари ҳузуридаги ҳар бир «Сити» учун ташкил этилувчи дирекциялар томонидан амалга оширилади.
Барча ҳудудлар бўйича қарорларнинг 1 январгача қабул қилиниши режалаштирилмоқда.
Айни пайтда Ўзбекистон пойтахти марказида Tashkent City халқаро ишбилармонлик маркази қурилмоқда. Бундан ташқари, Delta City юқори технология мавзесини қуриш ҳам режалаштирилган. Шаҳар туманларида ҳам Olmazor City, Sergeli City ва бошқа «Сити"лар барпо этилади.