6 авг 2018

Фарғона вилоятида собиқ милиция ходими Ҳакимжон Соҳибов 30 июль куни хотини, қайнона-қайнотасини пичоқлагани Озодликка бугун маълум бўлди.

Ҳуқуқ-тартибот идораларидан олинган маълумотга кўра, фожиа оқибатида Соҳибовнинг хотини ўлган, қайнонаси, баъзи маълумотларга қараганда, қайнотаси ҳам касалхонага ётқизилган.
Яқинларига пичоқ урган собиқ милиционер ўзини ҳам пичоқлаган ва оқибатда у ҳам касалхонага ётқизилган.
Воқеа 30 июль куни Фарғона вилоят, Данғара туман, Олтиқўш МФЙ ҳудудидаги Учили қишлоғида содир бўлган. Бу ҳақда воқеа тафсилотларидан яхши хабардор данғаралик Озодликка хабар қилди.
“30 июль куни тунги соат 1 билан 2 ўртасида шу воқеа бўлган. Эргашевларнинг куёви қўлида иккита пичоқ билан уларникига бостириб келган. Аввал ухлаб ётган хотинини қўлидаги иккита пичоқ билан 7-8 марта пичоқлаган. Кейин қайнонасига бир неча марта пичоқ тиққан, сўнг қайнотасини ҳам пичоқлаган. Охирида пичоқни ўзига урган. Хотини ўлган, ўзи ва қайнона-қайнотаси шифохонага ётқизилган”, деди данғаралик йигит.
Данғара туман ҳуқуқ-тартибот идораларидан олинган маълумотга кўра, Эргашевлар оиласини пичоқлаган шахс, ҳақиқатан ҳам уларнинг куёви бўлиб, у собиқ милиция ходимидир.
“Ушбу жиноятни содир қилган шахс 1965 йилда туғилган Соҳибов Ҳакимжон Солиевич. У Ангрен шаҳрида яшайди. Ангрен шаҳар Ички ишлар бўлимида участка инспектори бўлиб ишлаган. 2001 йили пенсияга чиққан”, деди ҳуқуқ-тартибот идоралари ходими исмини очиқламаслик шарти билан.
Воқеа тафсилотларидан хабардор яна бир данғараликка кўра, Ҳакимжон Соҳибов оилавий келишмовчилик боис ушбу жиноятга қўл урган.
“Ҳакимжон Қозоғистонга ишлагани кетган экан. У уйида йўқ пайти хотини Ангрендан Фарғонага ота-онасиникига келганини билиб қолган. Кейин келиб, жаҳл устида уларни пичоқлаган”, деди исмини очиқламасликни сўраган данғаралик аёл.
Ҳакимжон Соҳибовнинг рафиқаси, 28 яшар Қорахон Эргашева 30 июль куни дафн қилинган. Унинг 1,5 яшар фарзанди воқеа пайти қаерда бўлгани Озодликка маълум эмас.
Данғара туман шифохонасидан олинган маълумотга кўра, 30 июль куни Ҳакимжон Соҳибов ва унинг қайнонаси касалхонага оғир аҳволда олиб келинган.
“Шу куни операция кўп бўлгани боис Соҳибов Қўқон шаҳар касалхонасига жўнатилди. Бизда фақат унинг қайнонаси қолди. Аёлнинг 3-4 жойидан пичоқ теккан, бироқ ички аъзоларига жиддий шикаст етмаган. Биз аёлни даволаб, унинг аҳволи яхшилангач, уйига рухсат бердик”, деди шифохона ходимларидан бири.
Қўқон шаҳар Тиббиёт бирлашмаси ходими эса, ҳозирда Ҳакимжон Соҳибовнинг аҳволи яхшилигини айтиш билан чекланди.
Эргашевларнинг қўшниларидан бирининг айтишича, Ҳакимжон Соҳибовнинг қайнотаси шифохонага ётқизилмаган.
“Қайнотаси ҳам пичоқланганми ёки йўқми, мен билмайман. Лекин унинг қўлида жароҳат излари борлигини кўрдик. Бироқ у касалхонага ётмади. Қизининг жанозаси пайти юрганини кўрдик”, деди Эргашевларнинг қўшниларидан бири.
Воқеа бўйича Данғара туман прокуратураси жиноят иши очиб, тергов суриштирув ишларини олиб бораяпти.

Комментарии

  • 9 авг 2018 16:19
    бировни онасини етишдан олдин озини онеини оила.
  • 9 авг 2018 16:57
    Сен нимага доим онани сукасан?
  • 9 авг 2018 17:15
    узини онасини былса кереда канака еканини, шунучин бошкалани онасинихам шунака оилейди беради деб.
  • 9 авг 2018 18:07
    Фариз узингдан кетма. мен сени сукмадим
  • 9 авг 2018 18:11
    хаетда мени рупарамдан чикиб колма емон буласан.
  • 9 авг 2018 18:14
    Куришиб колсак биласан ким кимни ..
  • 9 авг 2018 18:14
    тинч бул!
  • 9 авг 2018 18:40
    телефон ортидаги героича
  • 9 авг 2018 18:43
    омадини берсин кучуквача.
  • 9 авг 2018 19:05
    оекни тагида сен уралашасан бакамия. бор мингга кир
  • 9 авг 2018 19:10
    сен гандонни бошка ишинг йукми? ишинг одамлар билан урушиш биронта фойдали иш хам кил тварь
  • 9 авг 2018 19:11
    ayasi jalap nima iwham kilardi bu , harkim kotogiga osilip organda buham uyda korganini kiladi buham,
  • 10 авг 2018 03:47
    Нима гаплар землак
  • 10 авг 2018 16:13
    :-D:-Dий йоге
  • 10 авг 2018 18:55
    e oneyni sikey zemlyaking bilan telefon ortidagi geroy bolgan xezaleklar