6 сен 2018
Рассом Маърифат Давлатованинг тожик аёлларнинг ярим яланғоч суратларидан иборат кўргазмаси Тожикистон анъанавий жамиятида, айниқса, ижтимоий тармоқларда қизғин баҳс-мунозараларни уйғотди. - 871330919781

Рассом Маърифат Давлатованинг тожик аёлларнинг ярим яланғоч суратларидан иборат кўргазмаси Тожикистон анъанавий жамиятида, айниқса, ижтимоий тармоқларда қизғин баҳс-мунозараларни уйғотди.

Кўпчилик тожик аёлларининг атлас кийими билан ярим яланғоч тасвирланишини хотин-қизларни таҳқирлаш, ор-номусига иснод келтириш сифатида баҳоламоқда.
Аммо баъзилар, уларнинг аксарини аёллар ташкил этади, бу суратлар санъат намуналари экани ва ахлоқий қадриятларга алоқаси йўқлигини айтмоқда.
25 яшар рассом Маърифат Давлатованинг Душанбедаги "Серена" меҳмонхонасида очилган суратлар кўргамасида атлас кийимидаги ярим яланғоч аёллар, лабида сигарету бошига паранжи ўраган қизлар картиналари томошабинларни ҳайратга солди.
Ушбу кўргазмага нисбатан Тожикистон анъанавий жамиятида эътирозлар, ҳақорат ва ҳатто таҳдидлар янгради.
Маърифат Давлатова 4 сентябр куни Озодлик билан суҳбатда у чизган ярим яланғоч аёллар суратларига Тожикистон жамиятининг муносабатини билганини айтди.
“Илк бор Интернетда чизган расмларим пайдо бўлгандан кейин тожик ахлоқий қадриятларининг ҳимоячиларидан жуда кўп ноўрин гапларни эшитгандим. Мен эркакларнинг аёлларни хақоратлашларини эшитганман, очиқ либосда бўлган қизларни муҳокама қилишларини гувоҳи бўлганман. Бу жамиятдаги тенгсизликка қарши менинг исёнимдир,” - деди у.
Ёш аёл рассом ижодига муносабатлар турлича – кимдир унинг жасоратидан ҳайратга тушмоқда, кимдир тушунмаяпти ва суратларни тожиклар маданиятига ёт демоқда.
Масалан, Жамолиддин Фахриддин ижтимоий Facebook тармоғида Маърифат Давлатованинг ярим яланғоч аёллар картинасидан нафратланганини ёзган.
"Тожик аёлини миллий кийим билан ярим яланғоч, лабида сигарет ва бошида паранжи билан чизишни аёлларни таҳқирлаш деб ҳисоблайман. Зеро, рассомнинг миллий атлас кийими билан ярим яланғоч аёлни чизишидан мақсад - бу тожик аёли эканини кӯрасатиш," - деб ёзади Жамолиддин Фахриддин.
Зулфиқор Саидаминий эса Маърифат Давлатова картиналарини тожик аёлларига нисбатан карикатура деб баҳолаб, ёш рассомни жазолашни талаб қилган.
Унга кӯра, тожик аёлларининг қалби пок ва танаси тоза бўлиб, улар ўзларнинг мустақилликларини кўз-кўз қилмайди, уй ўчоғини сақловчилари ва меҳрибон онадирлар.
Айни дамда, Шарифамоҳ Тоҳирова Facebook тармоғида Маърифат Давлатовани қўллаб-қувватлаб, унинг суратларини "шоҳона асар ва олий санъат намунаси," баҳолаган.
Унинг ёзишича, ярим яланғоч ёллар сурати кўргазмаси Тожикистон анъанавий жамиятида бир эътироз ёки исён ҳисобланиб, хурофотпараст шахсларни асил санъатни порнографиядан фарқлашни ўргатади.
Тожикистон Халқ рассоми Вафо Назаров ҳам Озодлик билан суҳбатда, яланғоч аёл танаси иноятини ҳеч нарса билан таққослаб бўлмаслиги ва аёл танаси акс этган суратни "порнография" дегувчилар қаттиқ янглишини айтди.

Рассом Маърифат Давлатованинг тожик аёлларнинг ярим яланғоч суратларидан иборат кўргазмаси Тожикистон анъанавий жамиятида, айниқса, ижтимоий тармоқларда қизғин баҳс-мунозараларни уйғотди. - 871330928485
Рассом Маърифат Давлатованинг тожик аёлларнинг ярим яланғоч суратларидан иборат кўргазмаси Тожикистон анъанавий жамиятида, айниқса, ижтимоий тармоқларда қизғин баҳс-мунозараларни уйғотди. - 871330928229
Рассом Маърифат Давлатованинг тожик аёлларнинг ярим яланғоч суратларидан иборат кўргазмаси Тожикистон анъанавий жамиятида, айниқса, ижтимоий тармоқларда қизғин баҳс-мунозараларни уйғотди. - 871330927973
Рассом Маърифат Давлатованинг тожик аёлларнинг ярим яланғоч суратларидан иборат кўргазмаси Тожикистон анъанавий жамиятида, айниқса, ижтимоий тармоқларда қизғин баҳс-мунозараларни уйғотди. - 871330927717

Комментарии