27 сен 2018
Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар, Яккасарой туманлараро суди Ўзбекистон халқ шоири, давлат мадҳияси муаллифи, марҳум Абдулла Ориповнинг хотини ва фарзандлари ўртасидаги мерос талашув бўйича ажрим чиқарди. - 871939342693

Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар, Яккасарой туманлараро суди Ўзбекистон халқ шоири, давлат мадҳияси муаллифи, марҳум Абдулла Ориповнинг хотини ва фарзандлари ўртасидаги мерос талашув бўйича ажрим чиқарди.

Маълум бўлишича, Абдулла Орипов 2016 йил 5 ноябрда вафот этганидан кўп ўтмай, ундан қолган мол-мулкни тақсимлаш масаласида рафиқаси ва фарзандлари ўртасида келишмовчилик келиб чиққан.
Абдулла Ориповнинг рафиқаси Ханифа Мустафаеванинг мол-мулкни тўлалигича ўзининг номига ўтказиш талабига олти фарзандидан икки нафари - Шоира ва Юлдуз Ориповалар қарши чиққан.
Улар Абдулла Ориповдан қолган мол-мулк барча фарзандлари учун умумий бўлиши кераклигини талаб қилганлар.
Суд ажрими
26 сентябрда Яккасарой туманлараро суди Ориповдан қолган мулкнинг катта қисми бўйича ажрим чиқарди. Судга тақдим этилган мустақил экспертиза хулосасига кўра, Абдулла Ориповдан мерос қолган мол-мулкнинг суд кўриб чиққан қисми 1 миллиард 54 миллион сўмга (тақрибан 130 минг АҚШ доллари) баҳоланган.
26 сентябрда чиққан суд ажрими асосида мулк қийматининг 7 фоизи, яъни салкам 83 миллион сўм (тақрибан 10 минг АҚШ доллари) отасидан қолган мероснинг ўзига тегиши мумкин бўлган улушидан воз кечишни истамаган 47 яшар қизи Юлдуз Ориповага берилди.
Шоира Орипова ўзига тегиши мумкин бўлган улушдан синглиси Юлдуз фойдасига воз кечгани маълум бўлди.
Суд Абдулла Ориповнинг қолган мулки - Қибрай туман, "Дўрмон" ҚФЙдаги 33 сўтихлик яна бир ҳовлиси юзасидан ажрим Чирчиқ туман судида кўриб чиқилишини маълум қилди.
Ушбу дала ҳовлиси Абдулла Ориповга қадар шоирлар Ҳамид Олимжон ва Зулфияга тегишли бўлган.
Даъво аризаси
Озодлик қўлга киритган суд ҳужжатларига кўра, суд мажлиси Абдулла Ориповнинг рафиқаси Ханифа Мустафаева топширган даъво аризаси асосида бўлиб ўтган.
Ханифа Мустафаеванинг даъво аризасидан маълум бўлишича, мерос талашув марказида Ўзбекистон Халқ қаҳрамони Абдулла Ориповдан қолган учта кўчмас мулк ва бир енгил автомобиль турибди:
1. Тошкент шаҳри, Яккасарой туманидаги 4-хонали квартира;
2. Қарши шаҳри, “Нефтчи” МФЙда жойлашган коттеж уй;
3. Тошкент вилояти, Қибрай тумани, “Дўрмон” ҚФЙдаги 9 сўтихлик дала ҳовлиси;
4. "Каптива" русумли автомобиль.
Ханифа Мустафаева: "Ушбу мол-мулкларни тасарруф этиш ва автомобилни бошқариш учун бугунги кунда менда эҳтиёж мавжуд" деб ёзган даъво аризасида.
"Фарзандларим Орипов Илҳом Абдуллаевич, Орипова Зарифа Абдуллаевна, Орипова Мавлуда Абдуллаевна ва Орипова Рухсора Абдуллаевна меросдаги ўз улушларидан менинг фойдамга воз кечишган", дея таъкидланади Ханифа Мустафаеванинг даъво аризасида.
Аммо, Ханифа Мустафаеванинг даъво қилишича, қизлари Шоира ва Юлдуз ўз улушидан воз кечмаган.
"Шармандалик"
Маҳкамадан сўнг Озодлик билан суҳбатлашган Юлдуз Орипова мерос талашиш буюк шоир оиласи учун "шармандали ҳол" эканини айтди.
Юлдуз Орипованинг иддао қилишича, мерос талашиш онасининг отасидан қолган мол-мулкни 38 яшар укаси Илҳом Орипов номига ўтказиб бериш истаги ортидан пайдо бўлган.
"Бўлаётган суд - бу шармандалик. Мен бир нарсадан хафа бўламан. Мисол учун онам отам вафотларидан кейин ҳамма фарзандларини ҳовлига йиғиб, мана (мол-мулк - таҳр.) қанақа бўлса, шу ҳолатда қолади, деса бўлардию, тўғрими? Мана бутун оилани тарқатиб юбордилар-ку. Шу ишни судга бермасдан, ариза бермасдан. Ҳеч ким, ҳеч нарса сўраётган йўқ эди-ку?!" деди Юлдуз Орипова.
У мерос талаш бошлангандан буён ўз онасини кўра олмаганини билдирди.
"Онам - содда аёл. Укам балки тақиқлаб қўйгандир. Укам билан гаплашмаймиз. Балки хафа бўлгандирлар "ҳамма қўл қўйиб берди, Юлдуз қўл қўйиб бермади деб," - хулоса қилди Юлдуз Орипова.
Юлдуз Орипова билан бўлган суҳбатни тўлалигича мана бу ерда тингланг.

  • Юлдуз Орипова: Булар ҳали сени қийнайди болам, деганди отам - Юлдуз Орипова: Булар ҳали сени қийнайди болам, деганди отам
Озодликнинг Абдулла Ориповнинг рафиқаси Ханифа Мустафаевадан мерос жанжали бўйича муносабат олиш уринишлари натижа бермади.

Қаҳрамон шоир

Атоқли ўзбек шоири Абдулла Орипов ​2016 йил 5 ноябрь куни эрталаб АҚШнинг Хюстон шаҳрида 75 ёшида вафот этган эди.

У Қашқадарё вилояти Косон туманидаги Некўз қишлоғида деҳқон оиласида 1941 йили дунёга келди.

Абдулла Орипов 1963 йилдан буён турли нашриётларда муҳаррир, Ёзувчилар уюшмасида котиб, Бутуниттифоқ Муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш идорасининг Ўзбекистондаги раҳбари вазифаларини бажариб келган.

Абдулла Ориповнинг талабалик йилларида яратилган шеърлари республика вақтли матбуотида чоп этилди. 1965-йилда биринчи шеърлар тўплами — «Митти юлдуз» китоби чоп этилди, шундан буён шоирнинг «Кўзларим йўлингда» (1967), «Онажон» (1969), «Руҳим» (1971), «Ўзбекистон», «Қасида» (1972), «Хотирот» (1974), «Юртим шамоли» (1974), «Ҳайрат» (1979), «Ҳаким ва ажал» (1980) «Нажот қалъаси» (1981), «Йиллар армони» (1983) шеърий тўпламлари босилди.

Абдулла Орипов Дантенинг «Илоҳий комедия» асарини ўзбек тилига ўгирди, Некрасов, Украинка, Шевченко асарларини ҳам она тилига таржима қилди.

Ижодкорнинг шеърий мажмуалари рус ва бошқа тилларга таржима қилинган ва алоҳида китоб ҳолида нашр этилган.

Кўплаб мунаққидларнинг ишонишича, Абдулла Орипов замонавий ўзбек адабиётининг энг машҳур вакили ҳисобланади.

Комментарии

  • 29 сен 2018 11:36
    Shoirimiz farzandlariga yaxshi tarbiya berolmagan. Afsus . Oilasi tinch bumasa kimga kerak shon-shuxrat
  • 29 сен 2018 15:30
    Тавба,  тавба!!!
  • 29 сен 2018 17:13
    Ялиниб, ялтоклаб йиккан дунейинг.
    Сенданда колдику эй гумрох инсон!
    Шон Шухрат талашдинг аямай холинг.
    Золимга эгилиб сотдинг сен виждон!
  • 29 сен 2018 19:29
    Azizlar mawxurlik bu baxt degani emas olloh hammamizni bunday xorlikdan uzi saqlasin. Omin
  • 30 сен 2018 09:18
    Мистер икс сиз айтган одамлар  талайгиина
  • 30 сен 2018 16:18
    Аслида ота онадан колган меросхамма фарзан уртасида тенг таксимлаш керег эди.юлдуз опа уша укез сиздан кечирим узр сураши аерек.сурамаса унда узига зулим килганлардан болади.
  • 1 окт 2018 12:41
    Uyat
  • 2 окт 2018 13:53
    Kak tь
  • 2 окт 2018 15:09
    Юлдуз опа турмушга чикганми?
  • 4 окт 2018 23:50
    Шунча дангиллама катедж.ховлилари узига насиб кимай узга юртларда жони узилибди.болаларига кандай насиб килади.буни оллохим узи билади.бутун дуне таниган мархум шоир номига дог туширишибди.оллохим узинг асра.фарзандларимизга тугри йул курсат.
  • Комментарий удалён.
  • 5 окт 2018 06:53
    Тавба килдим яхши иш булмабдику фарзандлари бойлик талашишиб:-(:-( шарманда:-(:-(
  • 15 окт 2018 22:15
    Узбекга пенсия керак эмас, узбекни болалари боксин " деган шоир Абдулла Орипов , уз фарзандларига тарбия бермаган эканда
  • 17 окт 2018 14:25
    Иложи булса бу темани тухтатиш керак . Гунохга ботмайлик энди бу тарих . Шунча давлат колибди лекин окибат  хам болаларда йук экан бунга ота айблимасдир манимча...
  • 18 окт 2018 09:52
    Лекин эьтибор беринг  "отангга рахмат" каломида хам "падарингга ланат" каломида хам фарзад тарбиясида Отанинг роли мухулигига ургу берилади.
  • 18 окт 2018 09:55
    Росса букиб бойлик йикканмикан
  • 18 окт 2018 11:25
    , 100 Фоиз бола она билан 20 ёки 30 фоиз ота болалар билан булади .Буни олимлар кай замонлар аниклашган ва тасдиклашган. Иудоизмда (яхудийлар динида ) болани миллати она тарафдан хисобланади .  Купчилик болаларимиз ёки одамлар отадан кура она гапиги кулок солишади отаси академик булсада . Шахсан ман Абдулла Ориповни оддий шоир сифатида тан оламан . Канча олимлар ва академикларимиз кези келганда ОРОЛ ДЕНГИЗИ курийди дейишганда . Уларни такдири нима булди шоирларимиз ва ёзувчиларимиз  нима килишда  . Кахрамон булишда биринчи одамлар булишди. Орол куриди олимлар академиклар эса мажбуран дам олишдилар ва кайтишдилар аранг пенсияга етишдилар . Мана бир тоифа оталар такдири таккослашга.
  • 18 окт 2018 16:16
    Уйлашимча, бирор муаммони мухокама килишдан кимнидир гийбатини килиш эмас, ундан урнак олишга ва кейинчалик бундай хатоликка йул куймсликка интилиш керак. Ушбу холатда А.Ориповни шахсини эьзозлаймиз деб, бошка ОТАларни маьсулитсизликка ундаб куйишимиз мумкин.
  • 18 окт 2018 17:11
    Şarmandaçilik deb öylayman.İ uka egayist
  • 24 окт 2018 17:57
    бекор
  • 24 окт 2018 18:04
    фермер улса болалари ер талашади. шоир улса ше.р талашсин. эссиз мухаммат юсуф еш улган эканда. у хам кексарок булиб  улганида.... пули купаярмиди
  • 26 окт 2018 11:18
    Салом хаммага булди килайлик гунохга ботмайлик
  • 26 окт 2018 11:29
    Темани туxтатиш фикризга кушиламану,аммо... тарбияга ота жавобгар...эр аелини уз тарбиясида юргизганда фарзанд у истаган инсон булади
  • 26 окт 2018 11:34
    Билман сиз яхши одамсиз лекин нега хамма бу карнайга  уйинга тушаяпди . . Хеч ким охиратини  ва эртасин6и уйламаяпди. Етар энди ахлатни ва хожатхани ковлашни
  • 26 окт 2018 12:03
    улганни оркасидан гапириш гуноx деишади шу гуноxсизам гуноxларимиз етади)ака бу комм.ларда xамма уз фикрини езган.(судять по своей мери испорченности)
  • 31 окт 2018 07:02
    Майли атанг деб колишмасин деган умидда булайлик
  • 10 ноя 2018 06:28
    Qиссадан хисса шуки. Аввал Ота маслахат кенгаш БН   васият qилади. У'г'илники 3/2qисм qизники 3/1 qисим. Бошqарув уй исломда катта ог'илга qoлади лекин биз Чингис насли о'збек Номи урфини хам qиламиз. Чингис тахтни кичик у'гли Уqтой-Эдегейга беради шундан уй жой кэнжага qoлиши урф булг'ан.(Шажараи турк Абулг'озий.)Исломда йу"q. Mусулмон васиятсиз ухламаслиги кк. Яна дунёсини 3/1qисмини эхсон qилиб qолгани таqсимланиши хам бор. Буни масжид qozi ulamolari bn kengawgan maqul.
  • Комментарий удалён.