18 мар 2019

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент ҳокимига жаҳонга машҳур бўлган хоккей юлдузларига пойтахтдан квартира ажратиб бериш тўғрисида кўрсатма берди.

15 март куни Humo Arena кўп тармоқли муз саройининг тантанали очилиш маросимида сўзлаган нутқида президент:
-Бу каби комплекс ва марказларни биз келажакда мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам барпо этамиз. Шу муносабат билан ҳурматли меҳмонларимиз – таниқли спортчилар ва тренерларга, жаҳон спорти юлдузларига мурожаат қилмоқчиман. Биз сизнинг қўллаб-қувватлашингизга, билимингизга, маҳоратингизга ва катта касбий тажрибангизга умид қиламиз. Мен ҳозир улар билан учрашдим, ҳокимга ҳурматли машҳур спортчилар ва тренерларга тез орада биттадан квартира ажратиб бериш тўғрисида топшириқ бердим. Улар бизга меҳмон сифатида эмас, ўз уйларига келгандай келишсин, - деб айтди.
Humo Arena муз саройининг тантанали очилиши маросимида Павла Буре, Валерий Каменский, Виталий Прохоров, Алексей Жамнов ва Александр Якушевдан иборат Россиянинг “Хоккей афсоналари” жамоаси Тошкентга келиб, Tashkent City жамоаси билан хоккей ўйнаган эди.
Humo Arena саройининг очилишида Халқаро хоккей федерацияси президенти Рене Фазель, дунёга машҳур спортчи ва санъаткорлар иштирок этди.

Комментарии

  • 18 мар 2019 17:50
    Озимизда уй пул берса, биз хам хокейст. Если чё(fr)(fr)(fr)
  • 18 мар 2019 18:21
    :-@
  • 18 мар 2019 23:22
    Унга по барабан узбек халки 2 уринда у учун . Унга имидж керак обру керак сохта шох у иван василивичга ухшаб
  • 18 мар 2019 23:57
    Холкка бериш кирак неша кулбасизл бор
  • 19 мар 2019 07:07
    Шу коменткардан кн бир хулосага келдимки Тошсити битиб ер очилиб ер ютиб кетсин узича аристократларни
  • 19 мар 2019 07:12
    Курдиларинг энди сайловда уйланиб сайларсизлар
  • 19 мар 2019 10:00
    Xалкни берган овози ахамиятсиз   . Хечким овоз бермаса хам 93 % олаверади
  • 19 мар 2019 11:28
    Хеч ким бормаса хеч нима клолмиди
  • 19 мар 2019 13:37
    Хамма нарса хам тугри хакконий таксимланавермайди.яхшилик уз эгасини топмайди.
  • 19 мар 2019 19:44
    Лекин маносини тушунганга росса кулгили экан гап ёк
  • 19 мар 2019 20:03
    У бечора хам акли нимага йетса  шуни килябдида . Иван василивични уз касбини узгартирди киносини эслатябдими. Олорила олорила битта козон билан давлатимиз камайиб колмийди дейдию :-D:-D
  • 19 мар 2019 20:06
    жуда аник гап булди, харакат бор тушунча йук иктисодиётдан, хеч йук иктисодий масалар буйича маслахатчини ва бош вазирликга иктисодиёидан, айнан бозор иктисодиётидан хабари бор одамни куйиши керак:-)
  • 19 мар 2019 20:28
    Тугри харакат бор бир кун хам тинмайди робртга ухшайди  узи тулкидан айёр лекин акл фаросат узокни кура олишдан иктисодни бошкаришдан нол
  • 19 мар 2019 20:33
    нимаси ухшади, мен унча тушунмадим?
  • 23 мар 2019 20:40
    Oddiy halkiga bersin kvartirasi bulsa uy joysiz sarson yurganlar kam emasku bu haksizlik kachon tugarkin Uzbekuston uzgarmarkanda nima kilsang ham