16 июн 2019

Тошкентнинг Бектемир туманидаги юк машиналари тураргоҳида катта ёнғин бўлди

Тошкентнинг Бектемир туманидаги юк машиналари тураргоҳида катта ёнғин бўлди
Тошкентнинг Бектемир тумани ҳудудидаги юк машиналари тураргоҳида 16 июнь куни йирик ёнғин юз берди.

Қатор ижтимоий тармоқларда ёнғин Қўйлиқ қурилиш бозори ҳудудида чиққани ҳақидаги хабарлар тарқалди, тармоқ фойдаланувчилари йўллаган видео ва суратлар чоп этилди.

Аммо, Тошкент шаҳар ИИББнинг хабар қилишича, ёнғин содир бўлган ҳудуд Бектемир туманидаги «Давру Даврон авто» бирлашмасига тегишли бўлган юк машиналари очиқ тураргоҳидир.

Расмий маълумотга кўра, ёнғин маҳаллий вақт билан соат 13:53 да чиққан ва бўш ёғоч қутилар териб қўйилган 60-70 квадрат метр майдонда бўлган.

Ёнғиннинг ярим соатдан ортиқроқ вақт ичида ўчирилгани, қурбонлар йўқлиги айтилди.
ИИББ айни пайтда жабрдийдалар ва ёнғин сабабларини аниқлаётганини билдирди.

Комментарии