24 июл 2019

Қашқадарё вилоят, Касби туман ИИБ бошлиғи Чори Кўчаровнинг буйруғи билан фермерларнинг қўлига кишан солиниб, автобусга икки соат қамаб қўйилгани факти бўйича хизмат текшируви олиб бориляпти.

Касби туман ИИБ бошлиғининг ўринбосаридан Озодлик олган бу маълумотни вилоят ички ишлар бошқармаси мулозими Озодликка тасдиқлади.
Аммо қўлига кишан солиниб, автобусга қамалган баъзи фермерларнинг айтишича, Касби туман ички ишлар ходимлари улардан қўлига кишан тақилмагани ва автобусга қамалмагани ҳақида мажбурий тушунтириш хати ёздириб олмоқда.
Айни пайтда, автобусдаги диққинафас иссиқда икки соат терлаб-пишиб ўтирган бошқа жабрланувчилар ҳам Озодликка арзини айтди.
Озодлик бу ҳақда 19 июль куни мақола эълон қилган эди.
Қашқадарё вилоят, Касби туман ички ишлар бўлими бошлиғи Чори Кўчаров, ўзи бош бўлиб ўтказган семинарда ўндан ортиқ фермер ва миробни кишанлаб, жазирамада турган автобус ичига икки соат қамаб қўйгани ҳақидаги мақола ортидан хизмат текшируви бошланган.
Касби туман ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари Ойбек Сафаров Озодликка бундан бошқа маълумот бериш ваколати йўқлигини айтиб, вилоят ички ишлар бошқармасига мурожаат қилишни маслаҳат берди.
Вилоят ички ишлар бошқармасининг ўзини таништирмаган мулозими хизмат текширувининг тафсилотларига тўхталмади ва “ҳаммаси кейин эълон қилинади”, деди.
“Жўраев Элёр” фермер хўжалигида оддий тракторчи бўлиб ишлайдиган 64 ёшли Исроил Жўраев ҳам 14 июль куни зарур иш билан банд бўлган фермернинг ўрнига семинарга боргани учун автобусга қамаб қўйилганлардан бири. Унинг айтишича, ўша воқеадан кейин ундан уч марта тушунтириш хати олинган:
- Ўзимизнинг ички ишлардан, вилоят ички ишлар бошқармаси махсус инспекциясидан келиб, нима воқеа бўлганини ёзиб беришни сўрашди. Тўғрисини айтинг, нима бўлган бўлса, ўшандай ёзиб беринг деди, ёзиб бердим. Мени ҳам 11 та фермер ва иш бошқарувчи билан ўша жазирамада автобусда олиб ўтирди. Менга жуда алам қилди, 16 йилдан буён даладан чиқмайман, трактор ҳайдайман. Далада ишим қолиб кетди, бир куним йўқолди. Ҳар ким ўзини ишини қилса яхши бўларди
Исроил Жўраев 14 июль куни бўлган воқеа ҳақида Озодликка тақдим этилган видеода батафсил гапириб берган.
“Новот Ниёз” фермер хўжалиги раҳбари, 56 яшар Акрамжон Новотовнинг айтишича, автобус воқеаси Озодликда ёритилганидан сўнг, туман ИИБ бошлиғи ўринбосари Ойбек Сафаров автобусга қамалганларнинг ҳар биридан бошқача кўрсатма олишга ҳаракат қиляпти:
“Мен қўлига кишан солиниб, 50 даража иссиқда автобусга қамалган фермер, мироб ва иш бошқарувчилар билан гаплашдим. Уларнинг айтишича, замначальник уларга яхши гапириб, кишан солмади, кўп ўтирмадик автобусда қабилида тушунтириш хати ёзиб беришни талаб қиляпти экан. Баъзилари ёзиб берибди, баъзилари ёзмабди. Ҳаммадан ижобий тушунтириш хати олиб, ишни бости-бости қилишмоқчи”.

Қашқадарёда ИИБ бошлиғи жазирамада фермерларни икки соат автобусга қамаб жазолади
​Озодлик 19 июлда Касби туман ички ишлар бўлими бошлиғи Чори Кўчаров, ўзи бош бўлиб ўтказган семинарда ўндан ортиқ фермер ва миробни жазирамада турган автобус ичига икки соат қамаб қўйгани ҳақида хабар берган эди.

Фермерларнинг айтишича, пахтага ортиқча сув қўйган фермер ва миробларни ИИБ бошлиғи шу тариқа жазолаган.

Семинар далага қандай қилиб ва қанча гўнг солиш, сувни меъёрида ишлатиш мавзусига бағишланган эди.

Комментарии

  • 25 июл 2019 06:31
    э узбда одамни мани хукизимчалик кадри йук экан. офтоб тушса ман молларимни сугориб сояга оламан
  • 25 июл 2019 06:32
    шу кадар одам 1 тийин буптики хохлаган куйига солиб сикарканда.
  • 25 июл 2019 06:35
    .... айникса фермерларни. аслида фермер дегани бой бадавлат яшаши керак. хар калай бошка жойларда шунака
  • 25 июл 2019 06:39
    лекин куй деганичаям бораканда. узини бошка одам хохлаганча хурлашига рози одамларни яна нимаям дейди. эхххх Бараныыыы
  • 25 июл 2019 07:03
    Хайирли тонг хаммага
  • 25 июл 2019 07:15
    Za to osmonimiz tinch musaffoooooo|)
  • 25 июл 2019 10:04
    Оиласида 4 кучкор экан  тарбиясиям куй кучкордан фарк килмаслигини амалда исботлаган фамилиясидан кимлиги айтиб турибди
  • 25 июл 2019 11:02
    "Otamdan qolgan dalalar " bo‘ptida. sssr tugamaydi shekilli O‘zbekistonda
  • 25 июл 2019 14:08
    KANSTITUTSIYA BUYICHA JAVOBGARLIKKA TORTILADI BU MILISIYA AKA BIKOR QAMABDI NOXAQ XAQ TALAB QILISH ZULUMGA UTADI BU ISA XALQNI NAFRATLANTIRADI
  • 25 июл 2019 15:03
    Сан катталарни коринларингни йориш керак огзинга сикай ...утган йили галлага сув куймадинг деп фермерларни сувга букип куйдинг .Энди шуйил нега сув куп куйдинг деп иссикга камап куйдинг .кандай тушунса булади буни
  • 25 июл 2019 17:17
    Мелиция ерга канча сув кереглигини кайдан биларкин хайронман
  • 25 июл 2019 17:18
    Хамма аккили буб Кетти срази
  • 25 июл 2019 17:19
    Уни суриштириб утирме иссикда далани уртасида козикка утказиш кере вообще то
  • 26 июл 2019 10:14
    Узичи касбидеги милисала одам урнида курмиди хайвондан хам баттар буп кетган
  • 26 июл 2019 14:51
    Давлат чора куради