Комментарии
- Предыдущие комментарии
- В начало
- 11 авг 2019 09:15Ёғочни бўшини қурт ейди доим , тарихда мисоллар жуда кўп бунга........
Ёш врач босиқ ўз касбини устаси экан . Ҳар тугур олиб келинган беморга ўз вақтида қарабдику . Бу зўравонларни кучи шунақаларга етадида. - 11 авг 2019 10:40Ахамият берсам факат эркак врачларни калтаклашябди. Карсак икки кўлдан чикмаябдимикан.
- 11 авг 2019 11:04Ёмон одам оғзидан ёмон гап чиқади,оналар хомиладор вақтида мусурхоналар ёнидан кўп ўтсалар,шунақанги далбаёплар туғилади,қизиқ нимага интернетда обично шунақалар кўпроқ учрайди оғзи сассиқлар.
- 12 авг 2019 13:55Psihologiya tugul ota onasini gapini bir chaqaga olmaydigan toifalar shakllanib bo‘ldi.
- 16 авг 2019 19:14Узлари мажбур кип куйяпти пулдор одам тушса баницага зур карейди оддий одам борса кул учида карейди
Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
Самарқанд вилояти Қўшработ тумани касалхонасида терапевт врач бўлиб ишловчи 24 ёшли Отабек Сирлибоев бемор қариндошларининг ҳужумига учради.
Воқеа 7 август куни шифохона ҳудудида рўй берди. Калтакланган шифокор оғир аҳволда касалхонага ётқизилди.
Қўшработ тумани Ички ишлар бўлими Озодликка шундай ҳодиса бўлганини тасдиқлади ва бу ҳолат бўйича тергов олиб бораётганини маълум қилди.
Отабек Сирлибоевнинг Озодликка айтишича, 7 август куни навбатчилик қилаётган пайти беморни олиб келган икки эркак уни ҳақоратлаб, калтаклаган.
- Травматологик касал экан, ўзим носилкани кўтаришиб олиб келаётган эдик, олиб келганлардан биттаси "врачлар чмо бўлади", деди. Мен "сўкинманглар қараяпмиз", дедим. Кейин "онангни..." деб сўкди. Носилкани кўтариб кетяпман, орқага қарасам юзимга туширди. Калтаклашди. Ҳозир бошим ва кўз қисмим гематома бўлиб касалхонада ётибман, - деди Сирлибоев.
Қўшработ тумани Ички ишлар бўлимининг ўзини таништирмаган мулозими Озодликка шундай ҳодиса бўлганини тасдиқлади ва бу бўйича тергов олиб борилаётганини маълум қилди.
Мулозим шифокорларни калтаклаганлар тақдири ҳақида маълумот олиб бермади.
Отабек Сирлибоев туман Ички ишлар бўлимига шикоят қилгани, лекин натижа бўлмаётганини айтди.
- Ўшандан бери уч кун ўтди, милициядагилар қизиқиб ҳам кўргани йўқ. Мени калтаклаганлар юришибди, очиқда. Врачларни бир тийинлик обрўси қолмади. Ҳамма устимиздан издеватся қилади, милиция бепарво. Арзимизни кимга айтишни ҳам билмай қолдик, - дейди Сирлибоев.
Ўзбекистон касалхоналарида шифокорларга ҳужум қилиниши илк бор кузатилаётгани йўқ.
Ўтган ой Жиззах шаҳридаги болалар кўп тармоқли шифохонасида вафот этган 14 ёшли беморнинг акаси шифокорни пичоқлагани ҳақида Озодлик хабар берган эди.
Май ойида эса Самарқандда беморнинг отаси шифокорга ҳужум қилиб, уни ҳақоратлагани видеоси ижтимоий тармоқларда тарқалган эди.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, 2017-2018 йил давомида Ўзбекистонда беморлар ва уларнинг қариндошлари томонидан 300га яқин тиббиёт ходими калтакланган.