Комментарии
- Предыдущие комментарии
- В начало
- 11 сен 2019 13:33Хукумат рахбарлари ортичка пулни каердан олишади деган савол бор лекин тарафи
- 11 сен 2019 13:40Бир сомлик йордам килса халкдан беш сом умориб колишади яна нима уйлашяби бу ****
- 11 сен 2019 15:11Эх факат беклар, шохлар бўлса майли эдикуя лекин одамлар хайвонларни ник килишиб олишгани чатокде. Шерхан, арслон, одиноий волк, орёл, панда, тигр....никларига нима дейсиз диндошим. Одам бўлиб келдик одам бўлиб яшайлик кадирдонлар!!!
- 11 сен 2019 18:21Бу олдиндан бор...шунчаки уёк-буёгини сал киртишлаб...бошкатдан тасдиклаб куйяпти
Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
Ҳукуматнинг 6 сентябрдаги қарори билан Табиий-иқлим ва маиший шароитлари оғир ва ноқулай бўлган жойларда ишловчи ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашга туман коэффициентларини, шунингдек, уларга ҳар йили бериладиган қўшимча таътилнинг энг кам муддатини белгилаш ва қўллаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Бу ҳақда хабар қилган Адлия вазирлигига кўра, табиий-иқлим шароитлари оғир ва ноқулай бўлган жойлар рўйхатига киритилган жойларда ишлайдиган барча ходимларга йиллик устама ва йиллик қўшимча таътиллар берилади.
Бунда устама миқдори ушбу жой учун белгиланган тегишли коэффициентни иш ҳақи суммасига кўпайтириш орқали белгиланади.
Устамалар ходим ушбу жойда яшаши ёки яшамаслигидан қатъи назар иш жойи бўйича тўланади.
Рўйхатда кўрсатилган ҳудудларга бир ойдан ортиқ муддатга хизмат сафарига юборилган ходимларга ҳам мазкур ҳудудда бўлган вақти учун ушбу жой учун назарда тутилган миқдорда устама тўланади.
Бунда устама меҳнатга доир қонун ҳужжатларида назарда тутилган сафарларда харажатларни қоплаш учун тўловдан қатъи назар тўланади.
Табиий-иқлим ва маиший шароитлари оғир ва ноқулай бўлган жойлар рўйхатига Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ ва Қўнғирот туманлари, Навоий вилоятининг Учқудуқ ва Зарафшон шаҳарлари ва бошқа бир қатор туман ва шаҳарлар киритилган.