4 окт 2019

Ўзбекистон Евросиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) кириш имкониятларини ўрганишни бошлаганига уч йил бўлди, ушбу масала бўйича ташқаридан ҳеч қандай босим йўқ.

Бу баёнот Олий Мажлис Сенати раиси биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев 4 сентябрь куни журналистлар билан учрашувда қилгани тўғрисида gazeta.uz хабар қилди.
Тадбир Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенконинг Ўзбекистонга ташрифи якунлари муносабати билан ташкил этилди.
Мазкур ташриф чоғида Матвиенко президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг ЕОИИга қўшилиши масаласи устида иш олиб бораётганини таъкидлаган эди. Унинг сўзларига кўра, Тошкент учун иттифоққа қўшилишда афзалликлар ва хавф-хатарлар таҳлили бўйича ишлар жорий йил охирига қадар якунига етиши мумкин
«Ўзбекистон Республикасига босим бўлганми, деган саволни ҳатто қўйманг ҳам. Ўзбекистон — унга босим ўтказиш мумкин бўлган мамлакат эмас», — деган Содиқ Сафоев журналистнинг иттифоққа қўшилиш масаласида босим ўтказилиши эҳтимоли мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берар экан.
Сенат раисининг биринчи ўринбосари ҳозирда Ўзбекистон томони ушбу ташкилотга қўшилиш имкониятларини ўрганаётганини маълум қилди.
«У ерда ўзига яраша камчиликлар, шунингдек, афзалликлар ҳам бор. Ҳар қандай интеграцион ҳамжамиятга қўшилиш маълум бир ваколатларнинг топширилишини, бироқ шу билан бирга, ташкилот доирасидаги баъзи имкониятлардан фойдаланиш ҳуқуқининг қўлга киритилишини назарда тутади», — деди у, «ҳозирча ҳеч қандай қарор йўқлиги, иш кетаётгани, ЕОИИнинг барча мамлакатлари билан маслаҳатлашувлар олиб борилаётгани»ни қўшимча қилиб.
Сенатор ЕОИИга қўшилиш масаласи устида иш олиб бораётган экспертлар ушбу масала бўйича якдил фикр ҳосил бўлганидан сўнг жамоатчиликни бу ҳақда хабардор қилишига ваъда берди.
Содиқ Сафоевнинг қайд этишича, уч йил аввал Ўзбекистоннинг янгиланган — нисбатан очиқ, нисбатан прагматик, кўп ҳам сиёсийлаштирилмаган ва нисбатан ғоясизлантирилган ташқи сиёсатини амалга ошириш бошланган эди. Худди шунча вақтдан бери Ўзбекистоннинг минтақавий ташкилотлар билан муносабатларини қайта кўриб чиқиш устида ҳам иш олиб борилмоқда.
«Бу тўғри хатти-ҳаракат: минтақавийлашув — бу глобаллашувнинг бир қисми ва мамлакатларнинг манфаатлари учун хизмат қилади. Бир неча мисол келтираман: Ўзбекистон Туркий кенгашга қўшилди. Бу 25 йил давомида биз ундан қўрққан, қочган ташкилот. Ушбу ташкилотга қўшилиш юзасидан бизнинг сегментимизда қандайдир ўзига хос шов-шув бўлгани йўқ. Ваҳоланки, ўз вақтида бу масала кун тартибига ҳам қўйилмаган эди», — деди сенатор.

Комментарии

  • 4 окт 2019 19:37
    Хечкачон оркангиздан гийбат килган одамлар бн тенг келманг. Акилли инсонлар оёгига ёпишган ахлатни кули бн олмайди.
  • Комментарий удалён.
  • 4 окт 2019 20:52
    Урушмасдан уйнелар
  • RE VA ответил Анду Рей
    Комментарий удалён.
  • RE VA ответил Анду Рей
    Комментарий удалён.
  • 4 окт 2019 22:21
    Узбаклар кушилиб олгин урисларга болмаса онени учкургонда курасан нега Узбакистон ихтисиеди ам....га кирган эртага очарчилик бошледи 🤣🤣🤣🤣🤣🤣🤣🤣🤣🤣🤣🤣🤣🤣
  • 4 окт 2019 22:28
    Вы с Ташкента?
  • 4 окт 2019 23:46
    Узбекларни сени кутинга сикип куйганга ухшайди тожикай
  • 5 окт 2019 03:09
    *)
  • 5 окт 2019 07:42
    Узбекистон битта қайиқча ...Россия котта кема.
    Кема чукса узи билан тортиб кетади.
    Узбекистон хукумати шундан хавотирда .
    Евросоюз Путинни ташаббуси хисобланади.
    У кетса ахамиятини йуқотиши мумкун.
    Кейин русларгаям Узбекистон ута мухим стратегик точкада эмас лиги учун унчалик қизиқмас.
    Гап томонларнинг манфаати туғрисида кетяпти.
    Евросоюзга қушилгандан кейин куп товарларни мажбур сотиш ва сотиб олишга туғри келади.
    Россияга хозир Украина қизиқ масала.
    Агар хохоллар таможенный союзга қушиламиз дейишса хохлаган шартига рози булади Россия.
    Бу ерда асосий масала харбий ва геосиёсий стратегия устида кетади.
    Россияни мақсади уз худуди дахлсизлигини сақлаш.
  • 5 окт 2019 09:42
    TURKIY TILLARDAN BIZGA NIMA FOYDA TUSHUNMIYMAN
  • 5 окт 2019 19:49
  • 6 окт 2019 07:14
    Дарё. Узнинг колумнисти ёзган мақоласи эътиборимни тортди.  "Ватанпарварлик" барқ уриб турган бу мақолада ЕОИИга қўшилишнинг фақтгина ёмон томонларини очиб ташлаган назаримда.  Нима эмишки ЕОИИга қўшилса мустақилликни қўлдан бой берармишмиз.  Дўстим мен сиёсатчи эмасман,  ҳатто Сиз хам.  Ватанни севувчилар фақат тупроқни эмас миллионлаб мухожирликдаги миллатдошларини, қора кўз ҳалқни севувчилардир. Халқни севган,  миллатни севгангина Ватанпарвар бўлади. Қатағонлар ҳақида,  хатто мактабда ёзган иншоингиз ҳақида ёзибсизу нима учун 25 йиллик қатағону мардикорларни ёзмадингиз!?  Иқтисодчи сифатида шу халққа тўқлик хурсандчилик,  фаровон ҳаёт олиб келувчи хар қандан ташкилотга қўшилишига розимиз. Чунки бу халқ бугун яхши яшаши керак,  эртага эмас.  Шундан экан бу ишни усталарига қўйиб беринг!
  • 6 окт 2019 22:32
    Америкапарастмисз
  • 7 окт 2019 15:39
    Уз Ватанининг келажагини уйлаган, америкапараст булмайди-ку. Россиянинг эса максади хаммага маълум, империяни тиклаш.
  • 7 окт 2019 16:52
    Турию но кисман адаштиз. Россия озиниям и иттифокдошлариниям ойлиди онасни емсин кошилсин россияга хайот зор булади вилоятлада
  • 7 окт 2019 18:24
    Бироз адашдиз Евросоюз эмас евроосие
  • 7 окт 2019 18:26
    Гапизга кушиламан халкимиз россияда ишлаяпти хеч булмаса шуларга енгиллик булади
  • 7 окт 2019 18:57
    манам кушилама гапиз. конечно россиядан нон йийшвоттию
  • 8 окт 2019 05:55
    Evro sayuzga qushilsa zur bulardi.picha manopolistlarga qiyin bulishi mumkin.oddiy halqga foyasi bulardi
  • 25 окт 2019 19:31
    Евросоюзга 1000 йилда хам кушилолмимиз евроосиега кушилишимиз мумкин