12 мая 2015
Мен ҳамон ўшаман - Заминни қучиб,
Бўйини Осмонга тенглаган дарахт.
Умр дарёсини беаёв кечиб,
Ўттизда соҳилни кўзлаган, барвақт.
Қоқилсам, жигарим ёнимда доим,
Қўл чўзар гоҳида бегона, биров.
Юзим чизгилари- кўрган дунёим,
Ўттизда безайди сочимни қиров...
Ўттизга етдим-у, бағримда оташ -
Ҳеч кимса кўрмасин Фарзанд доғини.
Ўлчаб берилган-у илгимга яшаш,
Ўттизда ўчирдим бахт чирогини...
Милён йилни ортда қолдирдим бугун,
Яна бошлаяпман яшашни бошдан.
Айтинг камолотга етмогим учун -
Қирқ йилни кўришим керакми ёшда?!
Етимлик қисмати пешонамда бор,
Мен-ку кисматимга рози коламан
Соғиндим, Дадажон... Ёнингизга, хор -
Бугунми, эртами етиб бораман...
Ота бўлмоқ шунча азобми, Ота?..
Кодирбек УСМОНОВ
Маконинг -нур этсин ва булсин обод!
Колган умринг тилаб якинларингга
Хотиранг -дилимда яшар умрбод!
Хеч ким фарзанд догини курмасин!
Курганларга,сабри жамил берсин!
Гохида согинч кийнаб шундай мисралар ёзишга ундаб куяди.
Diydorni kurganda yiglarkan Har vaqt
Farzand dogi sabru toqatsiz
Sabr! Hammasi ollohdan, hammasi har vaqt
Bandasi sinovda foniy dunyoda
Kelib kurib guvoh bulganda
bosib utmoqdamiz yayov piyoda