31 янв 2016

Шодон деманг,лабим кулар,дилим вайрон,

Амали кам жасадимдан хавотирман.
Жайрон каби жоним учун ҳушим ҳайрон,
Қабрдаги суҳбатимдан хавотирман.
Тиним билмай зулм қилар маккора нафс,
Оташ сари етаклайди ҳою-ҳавас,
Савобларим гуноҳимга келгайму бас,
Кеча-кундуз ғафлатимдан хавотирман.
Умр шамдек ёниб-ёниб тугар охир,
Икки малак елкам узра мудом ҳозир,
Неки амал қилган болсам,бори зоҳир,
Менга бўлар саволимдан хавотирман.
Фано ичра интиҳосин топса йўлим,
Шаҳодатни айтармикан саркаш тилим,
Борар жойим бўлармикан сокин,сўлим,
Қабр томон жўнашимдан хавотирман.

Комментарии

Комментариев нет.