15 июл 2015

Бир куни хазрати Баховиддин Накшбандий бир дуппи тикиб сотиш учун бозорга олиб чикиб кетаётган экан.

Арш алода Аллох таалло бу дуппи бандаларим кулига тушса шу бандам ута кудратли булиб кетади, яъни шу дуппи хурматидан тилагларини ижобад килишим керак булади, шунинг учун одам киёфасида ерга тушиб Баховиддин билан савдолашиб дуппини ундан сотиб оласан деб Хазрат Жаброил Алайхи Саломга буюрибди. Хазрат Баховиддинни уйулидан Жаброил а.с.одам киёфасида кесиб чикибди ва сухбатлаша бошлабди. Каерга кетаяпсиз бирода дебдилар. Мен бозорга мана шу дуппини сотишга кетаяпман дея жавоб берибдилар Баховиддин хазратимиз. Шуни менга сотсангиз булмайдими, айтган нархингизга олар эдим дебди Хазрати Жаброил а.с. Нега энди, сизга бу керакми деб сурабди Баховиддин хазратлари. Йук сизни огирингизни енгил килмокчиман, дебди Жаброил а.с. Йук рахмат бозорда сотганим маъкул бу матохни, хали нархини билмайман дебди Баховиддин. Мен айтган нархингизга олар эдим дея такрорлабди Жаброил а.с. лекин куп урунишлари зое кетибди Хазрат Баховиддинни рози булмабдилар. Шунда Жаброил а.с. га вахий келибди "узингни танит" дея. У киши чорасиз узларини танитибдилар. Хазрат Баховиддинн сиз Хазрати Жаброил а.с. булсангиз менга нега бу дунё бойлигини таклиф килдингиз дея сурабди? Сенга нима таклиф килсам рози буласан дея сурабди у киши. Тангри Хак Субханаху ва Тааллох узлари нима ваъда киладилар дея хитоб килибди Хазрат Баховиддин. Шунда яна вахий келибди"Жаннатнинг бир эшиги калитини" дея. Йук бу кам дебди Хазрати Баховиддин Накшбандий. Улар узок савдолашибдилар. Сунгида Жаннатнинг етти эшиги калити эвазига рози булибдилар. Хазрати Жаброил шунда бу дуппингни кандай куввати борки Оллох Тааолло сенга бунинг эвазига 7 Жаннат калитини беришга рози булдилар деб сурабди. Сир синоатини билмайман, билганим мен бу дуппини тикаётганимда хар бир игна санчганимда "Ихлос" сурасини укиб тикканман деб жавоб берган эканлар. Оллохнинг мархамати биз бандаларига чексиз. Шу мехнатим эвазига берилган ваъда шарофати билан мен умматларга келаётган балоларни уз гарданимга оламан дебдилар. Ана шундан бери Хазрат Баховиддин "Балогардон" деган ном олган эканлар. Ва менинг кабир тошим ёнгокдек шакилга эга булгунга кадар мен юртимга келган балою офатларга Балогардонман деган эканлар.Ассалату вассалам ва БИРАХМАТИК Я АРХАМАРРОХИМИН. АЛЛОХУ АКБАР!!! Барчамизга яна бир бор айём муборак азизларим!!!

Комментарии