12 фев 2018

🍁 БАРЧАМИЗ МЕҲМОН

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
◽️Малол келмас менга ҳеч қачон,
◽️Барча инсон бирдек тирик жон.
◽️Яшаш асли гўзал бир имкон,
◾️Бу дунёда барчамиз меҳмон.
◽️Ғийбат қилмай бир-биримизни,
◽️Фош этмасдан дил сиримизни,
◽️Элтсак енгил-оғиримизни,
◾️Бу дунёда барчамиз меҳмон.
◽️Шафқат қилинг, дунё – шафқатсиз,
◽️Қолсангиз ҳам оч ва овқатсиз,
◽️Раҳм қилинг, ўтманг раҳматсиз,
◾️Бу дунёда барчамиз меҳмон.

Комментарии

Комментариев нет.