Дунёга илк қадам қўйган ҳам эркак,

Ҳар ишнинг бошини тутган ҳам эркак,
Мухаббат оловин кўксида ёқиб...
Ёр учун жонини берган ҳам эркак!
Кайтмасдур сўзингиз қасам ахдингиз,
Тоғдан ҳам мағрурдур йигит қаддингиз,
Хар шому сахарнинг чироғи эркак...
Шукурки ҳар ерда сергак ақлингиз!
Мардликдур йигитга энг ширин неъмат,
Оила устуни ярашган қомад,
Рўзғорим ғорим деб тинмайди эркак...
Ҳар сўзи оилади керакли хикмат!
У фахр ўғилга, фахр Отага,
Елкаси шай турар ҳар бир Онага,
Ор учун қонидан кечади эркак...
Сингилу опасин олиб панага!
Аёлнинг бахти хам эркак қўлида,
Гар шойтон тутмаса ўзин йўлида,
Гул каби аёлин асрайди эркак...

Комментарии

Комментариев нет.