АССАЛОМ, ЯНГИ ТОНГ

Гулларга бурканган гўзал маконда,
Саловат янграйди, янграйди такрор.
Шукрким, элимнинг боши омон-да,
Аллох,ни улуғлаб турамиз бисёр.
Кўз очиб, тонгда биз яна уйғондик,
Қуръонни ўқийлик, дилларга малх,ам.
Қувониб, интиқиб, ишга отландик,
Эзгу тилаклар х,ам биз билан х,амдам.
Илох, ишқи бордир, қалблар мастона,
Мех,р-мух,аббат-ла дунёга боқиб.
Х,авас-ла қарашсин бизга х,айрона,
Ортимиздан гўзал дуолар ўқиб.
Ассалом янги тонг, қуёш порласин,
Ўзбегим элига қутлуғ бир калом.
Қуёш яхшиларни нурга чорласин,
Мусулмон ах,лига салом-ассалом.

Комментарии

  • Комментарий удалён.
  • 6 ноя 2022 04:48
    IMG_20221106_064408_819.mp4
  • 6 ноя 2022 05:23
    ФотографияФотография
  • 6 ноя 2022 05:27
    Бошимни ёстиққа қўйиб қўймасимдан тонг ёришади.
    Ҳали режаларим тугамасидан ухлаш пайти бўлади...
    Кунлар тўхтамасдан ўтмоқда. Ўзимга ўзим:
    "Ҳақиқатда амаллар дафтарини солиҳ амалларга тўлдирган одам ҳақиқий бахтиёрдир", деб айтаман.
    Теварак атрофда бўлаётган ҳодисалар ҳам жуда тезлик билан содир бўлмоқда....

    Шундай экан солиҳ амалларни бажаришга шошилинг,
    • бир бирингизга салом беринг,
    • азонни муаззин билан такрорланг,
    • беш маҳал намозни вақтида адо этинг,
    • нафсларингизни (шайтондан) қўрғон қилинг,
    • қариндош уруғлар билан алоқани тикланг,
    • сизларга чин муҳаббат қўйганларни эҳтиёт қилинг,
    • одамларга табассум қилинг,
    • Қуръонни қўлдан келганича ёд олинг,
    • садақа қилинг,
    • тасбеҳ,
    • истиғфор,
    • такбир айтинг,
    • рўза тутинг,
    • Набий алайҳиссаломга салавот айтинг,
    • қалбларингизни охиратга боғланг,
    • дунё бир ҳолатда давом этмайди ва дунёда абадий қолмайсизлар....

    Ибодатларда ғайрат тилайман...
    Хайрли тонг
    Умримизни қадрлайлик қадрлигим....
  • 6 ноя 2022 06:57
    Фотография
  • Комментарий удалён.
  • 6 ноя 2022 08:21
    ФотографияФотография
  • Комментарий удалён.