АЁЛ

Дуосида тинчлик сўрар юртига,
Кўнар ҳаёт айтган барча шартига,
Гуллар сочинг оёғининг гардига.
Зулматларни ёритгувчи йўлисан,
АЁЛ бу дунёнинг жаннат гулисан.
Сен онасан, сен гўзал ёр ё сингил,
Маънольи сўзингдан обод ҳар кўнгил,
Меҳринг берсанг, дард ҳам ўтади енгил.
Ким бўлмаки, кексами ёки ёшсан,
АЁЛ меҳр бобидаги қуёшсан.
Табассуминг аритади ғамларни,
Шодликка оласан тушкун дамларни,
Тўлдирасан рўзғордаги камларни.
Уйим-жойим дея бедор халаксан,
АЁЛ меҳнат ичида ҳам малаксан.

Ассалому алейкум Лобар Опаларим, Тенедош дугоналарим, сингилларим Барча аëлларимизни 8 март Халкаро Хотин кизлар байрами билан чин калбимдан муборакбод эта МАН. Доимо Бахор гулларидек гузал булиб юришингиз тилакдошиман. 😍 Маржона.

Комментарии