ОЛЛОХ,НИ СЕВДИМ

Рўзажон, тут мени ёмон сўзлардан,
Асрагин нафратли айёр кўзлардан.
Нафсимни жиловла бермагин х,еч эрк,
Зулматга тун бўлган қаро юзлардан.
Рўзажон, тут мени ғийбат қилгандан,
Бўх,тонлар ёғдириб, битъат қилгандан.
Яхшилар сафида асрагин доим,
Асрагин балодан, тух,мат қилгандан.
Рўзажон, бор бўлгин, мен сени тутдим,
Ифторинг авайлаб, кун бўйи кутдим.
Истиғфорлар айтдим, саловат айтдим,
Сенга мен суяниб, Оллох,ни севдим.

Комментарии