УГЛИМГА НАСИХАТ

Менинг зурриёдим, хаёт давомчим,
Кузимнинг кароси, чиндан ишончим,
Факат сен узингсан, калбим кувончим,
Орият, гуруринг алмашма углим,
Хаёт йулларида адашма углим.
Инсон кадрлидир номус-ор билан,
Кимлигинг аёндир, дусту ёр билан,
Кадрдон дустлашма фикри тор билан,
Орзуинг армонга алмашма углим,
Хаёт йулларида адашма углим.
Пок дилинг кемирар, аламлар купдир,
Хасадгуй, бадният одамлар купдир.
Хатога бошловчи кадамлар купдир,
Максадни саробга алмашма углим,
Хаёт йулларида адашма углим.
Мен тортдим жафони факат сен тортма,
Хиёнат балчикдир, балчикка ботма,
Ватан бу Онадир, ватанни сотма,
Виждонинг давлатга алмашма углим,
Хаёт йулларида адашма углим.
Калбингда яшасин юртга садокат,
Факат яхшилигу, мехр-окибат
Шу билан улугдир, инсон тоабад,
Кадрингни ситамга алмашма углим,
Хаёт йулларида адашма углим.
Бегим Бегойим. Андижон
18.02.2017

Комментарии

  • 19 июн 2017 14:39
    Офарин жуда ЗУР
  • 19 сен 2017 17:39
    Барча Оналар тилидан битилган меҳрли шеър бўлибди офарин!
  • 16 ноя 2017 20:17
    Soğ boling rahmat
  • 23 фев 2018 20:38
    Фотография
  • 23 фев 2018 20:40
    gif
  • 18 апр 2018 05:11
    БАХТ У НИМА?

    Оллоҳдан ҳар тун,
    Яна бир тонг тиланмоқликми,
    Ва уйғониб, қуёш нурига,
    "Омонлик!", деб беланмоқликми?

    Бахт у нима?
    Дастурхонингда,
    Қўлинг куйиб ушатилган нон.
    Ёки қушлар ҳадиксиз учган,
    Бизга насиб этилган осмон!

    Бахт у нима,
    Бола эмизган,
    Оналарнинг сийнасида сут,
    Ёки ёмғирлари билан сийлаган,
    Қиз сочидек қоп-қора булут!

    Бахт у нима,
    Балки момонинг,
    Набирасин белаган бешик.
    Фаришталар ризқ келтирсин деб,
    Тонг саҳарда очилган эшик.

    Нима у бахт?
    Хонадонингда,
    Қирқ кун келин қилган таъзими.
    Ўттиз, эллик, саксон ёшингда,
    Дўстларингнинг қурган базими.

    Бахт нима у?
    Беминнат, ҳалол,
    Битта қошиқ ошинг ичганинг.
    Соғиндим деб, ҳар замонда бир,
    Онажонинг келиб қучганинг!

    Бахт у нима?
    Энг сўнги дамда,
    Калимага келолган тилинг,
    Ва ўғлингнинг елкаларида,
    Босиб ўтган охирги йўлинг!

    Малика Салимова
  • 18 апр 2018 14:57
    офарин опажон ижодингизга омат тилайман! Ёзишдан қаламингиз тўхтаб қолмасин дейман.Илохим фарзадларингизни комолини рохатини кўринг опажон
  • 18 апр 2018 19:58
    Qoyil. Juda ta'sirli misralar. Dunyo qarashiz va soz boyligingiz bundanda ziyoda bolsin. Yozgan har bir misra , har bir soz  va har bir harfingiz uchun Alloh ajrini bersin.
  • 19 апр 2018 04:20
    Жуда ибратли шеьр экан  Мукимжон. Салимахон жуда яхши езадилар
  • 19 апр 2018 04:21
    Рахмат каттакон сог булинг хамиша
  • 19 апр 2018 04:22
    Ташаккур сизга хам. Боризга шукур